Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси


IV БОБ. ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР



Download 0,57 Mb.
bet12/24
Sana15.05.2022
Hajmi0,57 Mb.
#604034
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24
Bog'liq
1 Диссертация ДМБ 1 У Мухамедазизов 03 07 2021 комментс

IV БОБ. ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР


4.1. Хорижий мамлакатларнинг бюджет тақчиллиги ва ташқи қарз тахлили
Коронавирус пандемияси кўплаб мамлакатларда давлат қарзлари муаммосини янада кучайтирди ва 2020 йилдаги суверен дефолтларнинг сони бўйича кўп йиллар давомидаги рекорд бўлди. Бу йил суверен дефолтларнинг юз бериши эҳтимоли Ангола, Камерун, Кения ва Покистан, шунингдек Туркия ҳамда Украина давлатларида жуда юқоридир. Шу билан бирга, Европа мамлакатлари, шунингдек, АҚШ ва Япония каби ўз бюджетларига зарар келтирмасдан ўз қарзларига хизмат кўрсатиши мумкин бўлган давлатлар ҳозирги инқироздан энг кам йўқотишлар билан чиқади. Ташқи мажбуриятлар бўйича юқори риск пандемиядан олдин ҳам молиялаштиришда қийинчиликлар мавжуд бўлган Аргентина, Туркия, Украина мамлакатлари учун сақланиб қолади. Ҳиндистон, Бразилия ва бир қатор кичик давлатларда ҳам дефолт риски остидадир.

1-расм. Паст ва ўрта даромадли мамлакатларнинг ташқи қарз динамикаси, International Debt Statistics, 2021.
Аслида, қарз рисклари кўп иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда ҳам мавжуд, масалан, Италия ва Португалия каби, лекин Европадаги бир қатор молиявий механизмлар туфайли, улар ташқи қўллаб-қувватлашга таянишлари мумкин (finance.rambler.ru). 2019 йилда Хитойнинг ташқи қарзи 8 фоизга ўсган бўлиб, давлат ва хусусий узоқ муддатли қарзлар миқдори ўсишда давом этган. Узоқ муддатли ташқи қарз 909 млрд. АҚШ доллар бўлиб, 8 фоизга кўтарилган, давлат ва ҳеч қандай давлат кафолатисиз хусусий қарз олувчиларнинг мажбуриятларини ошиши деярли параллел даражада бўлган. Пандемия ва унинг салбий оқибатларини бартараф қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш жараёнида мамлакатлар ҳукуматлари томонидан иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун 16 трлн. АҚШ доллар суммадаги бюджет дастурларини маъқулланган. ХВФ маълумотларига кўра, бюджет дефицити ва давлатларнинг қарз даражалари мисли кўрилмаган даражада кўтарилган.
Шу билан бирга, ХВФнинг маълумотларига кўра, бундай рағбатлантирувчи чораларни кўрилиши натижасида, 2020 йилда жаҳон иқтисодиёти пасайишини уч баробарга камайтириш имкони беради (глобал ЯИМнинг пасайиши 3,3 фоиз ни ташкил етган). 2020 йилда бюджет тақчиллигининг ўртача миқдори ривожланган мамлакатларда ЯИМга нисбатан 11,7 фоизни, ривожланаётган мамлакатларда эса 9,8 фоизни, дунё бўйича ўртача 10,8 фоизни ташкил этган. 2021 йилда ўртача кўрсаткич 9,2 фоизга тушиши прогноз қилинмоқда. Юқори бюджет тақчиллигининг прогнози АҚШда ЯИМнинг 15 фоиз (ўтган йилда 15,8 фоиз ) атрофида бўлиши кутилмоқда. Европа Иттифоқида бу кўрсаткич 6,7 фоизни, (2020 йилда 7,6 фоиз) ташкил этиши мумкин. Хитой ва Ҳиндистонда ҳам бюджет тақчиллиги сезиларли даражада мос равишда 9,6 фоиз ва 10 фоиз (ўтган йилда мос равишда 11,4 фоиз ва 12,3 фоиз) бўлади. ХФВнинг маълумотларига кўра, Россияда бюджет тақчиллиги 3,8 фоиз бўлиб, 0,8 фоизгача қисқаради. Саудия Арабистонида эса 11,1 фоиздан 3,8 фоизгача камайиши мумкин. ХВФнинг таъкидлашича ривожланган мамлакатларда тақчилликнинг ўсишига деярли тенг равишда харажатларнинг ўсиши ва тўловлар тушиши, ривожланаётган мамлакатларда асосан даромадларнинг камайиши сабаб бўлган. 2020 йилда умумий глобал давлат қарзи пандемиядан аввалги даврга нисбатан 13 фоиз пунктга юқори бўлиб, ЯИМнинг 97,3 фоиз гача ўсган (www.kommersant.ru).
Европа Иттифоқида (ЕИ) 2020-йилда ЯИМнинг 6.9 фоизига тенг давлат бюджети тақчиллигини қайд этилган бўлиб, охирги 10 йилликдаги энг юқори кўрсаткичдир (2-расм).


Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish