Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси



Download 0,57 Mb.
bet20/24
Sana15.05.2022
Hajmi0,57 Mb.
#604034
TuriДиссертация
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
1 Диссертация ДМБ 1 У Мухамедазизов 03 07 2021 комментс

V БОБ. ХУЛОСА


5.1.Тадқиқотнинг асосий илмий ва амалий янгилиги ва натижалари
Тадқиқотнинг илмий янгилиги бюджет тақчиллигини бартараф этишни самарали механизмлари такомиллаштиришда фойдаланишга қаратилган назарий ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот иши таҳлили жараёнида илмий янгиликларга эга бўлган олинган энг муҳим тадқиқот натижалари қуйидагилардир:

  • бюджет тақчиллигининг назарий асослари ўрганилди;

  • бюджет тақчиллигининг турлари ва бартараф этиш усуллари назарий асосланди;

  • хорижий мамлакатларнинг бюджет тақчиллиги ва ташқи қарзлари тадқиқ қилинди ва тегишли хулослар шакллантирилди;

  • бюджет тақчиллигининг иқтисодиётга таъсири таҳлил қилинди;

  • бюджет тақчиллигини бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

    1. Тадқиқот натижасида келтирилган асосий тавсия ва таклифлар.

Макконелл ва Брюларнинг таъкидлашича, иқтисодчилар баланслашган бюджет зарурлигини ҳар йили тақчиллик ва давлат қарзининг ўсиши хавфи билан эмас, балки давлат секторининг номақбул ва ноиқтисодий экспансиясини чеклаш зарурати билан асослашади. Бундан ташқари, айрим нолиберал иқтисодчилар бюджет тақчиллигини давлатнинг хусусий секторга тажовуз қилиши сифатида талқин қиладилар. Иқтисодий цикллик жараёнларда бюджетни баланслаштириш концепцияси давлат бюджетининг ҳар йили эмас, балки бизнес цикл давомида мувозанатли бўлиши кераклигига асосланади. Иқтисодиётнинг пасайиш даврида ҳукумат харажатларни ошириши керак, бу эса бюджет тақчиллигининг ошишига олиб келади, тикланиш даврида солиқларни ошириш ва харажатларни камайтириши талаб этилади. Кескин иқтисодий ўсиш даврида даромаднинг маълум қисмини олиниши иқтисодиётдаги кескин ўзгаришларнинг олдини олади ҳамда бир маромдалик ва барқарорликни таъминлаши мумкин. Давлат молиясининг эски қоидаларида бюджет иқтисодиёт томонидан мувозанатлаштирилиши шартлиги назарда тутилган бўлса, янги қоидага кўра, бюджет иқтисодиётни мувозанатлаштириши лозим. Шу билан бирга макроиқтисодий барқарорликка эришиш барқарор ижобий мувозанат ва доимий тақчиллик билан бирга кечиши мумкин. Шундай қилиб, бюджетни йиллик ёки даврий асосда мувозанатлаш масаласи ушбу концепцияга кўра, иккинчи даражали муаммодир: бюджетга тушадиган солиқ тушумлари иқтисодий тикланиш туфайли автоматик равишда ўсиб боради ва макроиқтисодий мувозанат бу ўсишни рағбатлантиради ва шу билан бюджет тақчиллиги автоматик равишда бартараф қилинади. Бюджет тақчиллиги дунё мамлакатлари орасида энг кўп учрайдиган жараён бўлиб, бу асосан салбий оқибатларга олиб келади. Иқтисодиётга зарар етказмайдиган бундай тақчилликнинг мавжудлиги тўғрисида аниқ назарий қарашларни шакллантирди, яъни давлат бюджети тақчиллиги ҳажми бюджет инвестициялари ва давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатларининг умумий ҳажмидан ошмаслиги керак. Олинган маблағларнинг норационал тақсимланиши тақчилликни ҳосил бўлишининг асосий сабаби ҳисобланади. Бюджет харажатларини даромаддан ортиқ бўлишининг асосий сабаблари қаторида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин: тадбиркорлик субъектларини солиққа тортишнинг самарасиз механизми, солиқ тизимининг фискал функциясининг кучайиши; ижтимоий ва иқтисодий имтиёзларнинг тартибсиз тизими; бюджетни режалаштиришнинг сифатини пастлиги; бюджет харажатларининг норационал структураси; яширин иқтисодий фаолиятнинг сезиларли ҳажми; молиявий қонунчиликнинг номукаммаллиги ва тез-тез ўзгариши ва бошқалар. Бюджет тақчиллиги мамлакат иқтисодиёти учун бир қанча салбий оқибатларни олиб келади. Харажатлар тўлиқ қопланмаслиги натижасида бюджет тизими самарадорлиги камайиб боради, инфляция ошиб бориши натижасида ишсизлик даражаси хам ортиб, иқтисодиётни барқарорлигини йўқотади.
Бюджет тақчиллигининг ортиши, ўз навбатида, давлатнинг қарз инстирументларидан фаол фойдаланишига заруратни келтириб чиқариши жаҳон тажрибасидан маълум. Бу эса ўз навбатида, давлат қарзини жалб этиш самарадорлигини ошириш ва уни бошқариш мезонларини белгилаб берувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатга бўлган талабнинг долзарблигини кўрсатмоқда. Шу боисдан, давлат қарзини бошқариш самарадорлигини таъминлашда давлат дастурлари ва бюджет-солиқ сиёсати билан бевосита боғлиқ тарзда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Шундай қилиб, барча мамлакатлар бюджет мувозанатини таъминловчи ва бюджет тақчиллигини рухсат этилган қийматидан ошмайдиган сиёсатни амалга ошириши мумкин. шунингдек, "Бюджет тақчиллиги" ва "Давлат қарзи" каби тушунчалари ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжуд, яъни давлат қарзи бюджет тақчиллигининг оқибати ҳисобланади.
Хулоса шуки, давлат қарзи мамлакат иқтисодиётига нисбатан йириклашиб боргани сари миллий иқтисодиёт учун хавф орта бориши мумкин. Шу билан бирга, ташқи қарзнинг ЯИМдаги улуши қанчалик ортса, макроиқтисодий барқарорлик шунчалик мураккаблашиб бораверади. Жаҳоннинг йирик суверен кредит рейтингларини аниқлаш ва баҳолаш билан шуғулланувчи агентликлари ҳам ушбу кўрсаткичга алоҳида эътибор қаратади.
Шу таъкидлаш лозимки, ХВФ томонидан пандемия оқибатларини бартараф этилгунча бюджет орқали қўллаб-қуватлаш дастурларини амалга ошириш тавсия қилинган, бироқ, у солиқ юкини ошириш мумкин деб ҳисоблайди. Хусусан, ХВФ барқарор солиқ тизимига эга бўлган мамлакатларга бойлар учун даромад солиғини вақтинчалик оширишни, шунингдек, пандемия даврида юқори фойда олган компаниялар учун (биринчи навбатда, фармацевтика ва ИТ компаниялари учун) қўшимча тўловларни жорий қилинишини таклиф қилинган.
Юқорида шакллантирилган хулосалардан келиб чиқиб қуйидагилар таклиф қилинади:

  • ҳудудларнинг солиқ потенциалини баҳолаш асосида бюджет даромадларни прогнозлаштириш;

  • бюджетдан маблағ олувчи вазирлик ва идораларнинг фаолиятини самарадорлиги индикаторлари асосида бюджет харажатларини самарадорлигини баҳолаш ва мониторингини ташкил этиш;

  • бюджетни ўрта муддатли режалаштириш;

  • янги интеграциялашган рискларни баҳолаш тизимини амалга киритишда давлат қарзини бошқариш стратегияси ва фискал риск ҳисоботлари тўғрисидаги норматив хужжатларни қабул қилиш;

  • пандемия даврида юқори фойда олган компаниялар учун (биринчи навбатда, фармацевтика ва ИТ компаниялари учун) қўшимча тўловларни жорий қилиниши.


    1. Download 0,57 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish