6-жадвал
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг ривожланиш тенденцияси,млрд. сўмда
Изоҳ: * - 2019 йилдан бошлаб давлат бюджети даромадлари ва харажатлари ижроси ва ўзаро фарқи Консолидациялашган бюджет даражасида ҳисобланиш методига ўтказилган бўлиб, ушбу усул Халқаро валюта фонди томонидан тавсия этилган, умумқабул қилинган ҳисобланади.
** - консолидациялашган бюджет инобатга олинмаган ҳолда ҳисоблаган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари асосида тайёрланган.
Кўриниб турибдики, ушбу даврда бюджет профицити бевосита даромадлар режасини бажарилиши билан бевосита боғлиқ тарзда шаклланган. Бошқа жиҳатдан, харажатларнинг юқори нуқтага олиб чиқилмаганлиги билан боғлаш мумкин. Бизнингча, мамлакатимизда бюджет тақчиллигини тўлиқ юзага келмаслигининг омилларидан бири бюджет харажатларининг кенг кўламли аҳамиятга эга эмаслиги билан изоҳлаш мумкин. Масалан, ижтимоий соҳа бюджет харажатларининг асосий қисми иш ҳақини молиялаштиришни ташкил этаётганлиги буни яққол кўрсатиши мумкин. Жумладан, иш ҳақи харажатлари жами харажатларнинг 2/3 қисмини ташкил этаётганлиги ушбу фикримизни қисман тасдиқлайди (www.mf.uz).
12-расм. Ўзбекистонда давлат бюджети ижроси (профицит/дефицит)
даражаси, (ЯИМга нисбатан фоиз),
Давлат бюджети тақчиллик билан ижро этилиши 2016 йилдан кейинги даврда бюджет сиёсатидаги муҳим ўзгаришлар билан бевосита боғлиқ десак, хато бўлмайди. Ушбу тақчиллик даражасининг шаклланишида бир қатор иқтисодий ислоҳотлар ва бюджет сиёсатидаги ўзгаришлар сабаб бўлганлигини келтириш мумкин. Жумладан, қуйидагиларни келтириш мумкин:
1. Давлат дастурлари шулар жумласига киради.
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги «Ободқишлоқ» дастури тўғрисидаги ПФ-5386-сонли фармони;
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги «Ободмаҳалла» дастури тўғрисидаги ПФ-5467-сонли фармони;
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги «Ободмаҳалла» дастурининг асосий параметрларини тасдиқлаш ва уларнинг ижросинитаъминлаш масалалари тўғрисидаги ПҚ-3812-қарори
2. Бюджет-солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар.
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “ЎзбекистонРеспубликасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги ПФ-5468-сонли фармони;
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози вадавлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли қарори
Давлат раҳбари томонидан имзоланган ҳужжатлар билан амалга оширилиши режатлаштирилган давлат дастурларини молиялаштириш бевосита давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланган. Мазкур дастурларнинг устувор йўналишлари сифатида республика бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига аҳолини ишончли тарзда ичимлик суви билан таъминлаш, сизот сувлар сатҳини пасайтириш, қишлоқларни туман марказига улайдиган йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш, шунингдек, лизинг асосида қишлоқ ва туман маркази орасида автобус қатновини йўлга қўйиш;
иккинчидан, маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан қишлоқ ички йўллари ва пиёдалар йўлакларини барпо этиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш белгиланган. Албатта тадқиқотларимиз давомида таъкидлаб ўтганимиздек, давлат дастурларини бажарилиши бюджет харажатларини оширишга таъсир этувчи хусусиятга эга ҳисобланади. Шунингдек, 2018-2019 йилларда бюджет-солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар бюджетга молиявий юкнинг ортишига шарт-шароит ҳозирламоқда. Жумладан, солиқ ислоҳотларини амалга оширилиши билан қуйидаги бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар даромадлари бекор қилинди:
– барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғинингягона ставкасини жорий этиш;
– фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш туридаги даромадларидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадалларини бекор қилиш;
– давлат мақсадли жамғармаларига юридик шахсларнинг обороти (тушуми)дан ундириладиган мажбурий ажратмаларни бекор қилиш;
– юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини пасайтириш, шунингдек, мобиль алоқа хизмати кўрсатаётган юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) учун рентабеллик даражасидан келиб чиқиб улар учун қўшимча фойда солиғи ҳисоблаш тартибини бекор қилиш;
– дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар бўйича тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган фойда солиғи ставкасини пасайтириш кабилар шулар жумласидандир.
Шу билан бирга, бир қатор мақсадли давлат жамғармалари тугатилиб уларнинг харажатлари алоҳида сатрлар билан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланди. Уларнинг вазифалари мос тарзда тегишли давлат ваколатли органлари зиммасига ўтказилиб, уларнинг харажатлар сметаси асосида молиялаштирилиши белгилаб берилди.
Фикримизча, охирги йилларда бюджет тақчиллигининг вужудга келиши биринчидан давлат дастурларининг кенг кўламли тарзда амалга оширилиши, иккинчидан бюджет даромадларининг маълум доираси бекор қилиниши, учинчидан бюджетдан ташқари жамғармаларнинг харажатлари ҳам бюджет ҳисобидан молиялаштириш тизимини жорий этилиши бюджетга молиявий юкнинг ортишига муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Бизнингча, бюджет тақчиллигининг ортиши, ўз навбатида, давлатнинг қарз инстирументларидан фаол фойдаланишига заруратни келтириб чиқариши жаҳон тажрибасидан маълум. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, давлат қарзинингортишига шарт-шароит вужудга келмоқда. Бу эса ўз навбатида, давлат қарзини жалб этиш самарадорлигини ошириш ва уни бошқариш мезонларини белгилаб берувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатга бўлган талабнинг долзарблигини кўрсатмоқда. Шу боисдан,давлат қарзини бошқариш самарадорлигини таъминлашда давлат дастурлари ва бюджет-солиқ сиёсати билан бевосита боғлиқ тарзда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Шу билан бирга, 2020 йилда ҳам бюджет тақчиллиги ва натижада давлат қарзининг ортиши кузатилди. Сабаби, 2020 йилнинг бошиданоқ инқирозли ҳолатнинг вужудга келиши, нафақат жаҳон иқтисодиётини, балки Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Ушбу вазиятда Ўзбекистон 1 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги ташқи қарз жалб этиш ва Инқирозга қарши курашиш жамғармасини ташкил этиш ортидан бюджетнинг 10 трлн. сўм миқдоридаги харажатлари назарда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |