Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси


-расм. Қозоғистон давлат қарзининг динамикаси, ХВФ, 2021



Download 0,57 Mb.
bet15/24
Sana15.05.2022
Hajmi0,57 Mb.
#604034
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24
Bog'liq
1 Диссертация ДМБ 1 У Мухамедазизов 03 07 2021 комментс

8-расм. Қозоғистон давлат қарзининг динамикаси, ХВФ, 2021.
Давлат ташқи қарзининг 60 фоизига яқини евробондлар ва Россия бозорига жойлаштирилган облигациялар бўлиб, қолганлари эса ривожланиш банклари, биринчи навбатда, халқаро тикланиш ва тараққиёт банкидан олинган кредитлар. 2020 йилда Қозоғистон ҳукуматининг давлат қарзи қарийб 6 млрд. АҚШ долларга (+13 фоиз) ошган, хусусан, Молия вазирлиги томонидан 7 млрд. АҚШ долл. қийматидаги давлат қимматли қоғозлари чиқарилган бўлиб, ушбу қарз қимматли қоғозларнинг 92 фоизи ички бозорга жойлаштирилган. Шуни таъкидлаш лозимки, ХВФ томонидан пандемия оқибатларини бартараф этилгунча бюджет орқали қўллаб-қуватлаш дастурларини амалга ошириш тавсия қилинган, бироқ, у солиқ юкини ошириш мумкин деб ҳисоблайди. Хусусан, ХВФ барқарор солиқ тизимига эга бўлган мамлакатларга бойлар учун даромад солиғини вақтинчалик оширишни, шунингдек, пандемия даврида юқори фойда олган компаниялар учун (биринчи навбатда, фармацевтика ва ИТ компаниялари учун) қўшимча тўловларни жорий қилинишини таклиф қилинган.
4.2.Бюджет тақчиллигининг иқтисодиётга таъсири таҳлили
Бюджет тақчиллигининг сабаблари маълум. Бу ишлаб чиқариш пасайиши, таъминламаган оммавий пулларни эмиссияси, зарурсиз, асоссиз ижтимоий дастурларни амалга оширилиши ва яширин иқтисодиётдаги катта миқёсда капитал айланмаси. Албатта, бюджет тақчиллигига таъсир этувчи ва унинг ҳажмини белгиловчи энг муҳим омилларга бюджет даврида ЯИМ ҳажмининг ўзгариши киради. Бюджет тақчиллигининг мумкин бўлган сабаблари – ортиқча давлат харажатлари, талон-тарож, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни йўқотиш ва ҳисобга олинмайдиган бошқалар. Бюджет тақчиллигини қоплаш манбаларига асосан солиқларни ошириш ва давлат қарзлари киради. Лекин учинчи, анъанавий усули ҳам мавжуд бўлиб, бу пул чиқаришдир (Бликанов, 2017). Бироқ, бугунги кунда бу масала банкнотларнинг оддий босма шаклини қабул қилмайди. Ҳозирда пулларни эмиссияси тижорат банкларининг захираларини яратиш орқали амалга оширилади. Шу муносабат билан бюджет тақчиллиги муаммосига бир қанча консептуал ёндашувлар мавжуд. Биринчи концепция бюджетнинг ҳар йили мувозанатли бўлиши кераклигига асосланади. Иккинчи концепция бюджетнинг ҳар йили емас, балки иқтисодий цикл давомида мувозанатли бўлиши кераклигига асосланади. Бу концепция ҳукумат антицикллик таъсирни амалга оширади ва шу билан бирга бюджетни мувозанатлашга интилади деб таъкидлайди. Учинчи концепция давлат молиясининг мақсади бюджет эмас, балки иқтисодиётнинг мувозанатини таъминлашдан иборат бўлиб, иқтисодий барқарорликка эришиш мумкин бўлган бошқа нарсалар, жумладан барқарор бюджет тақчиллиги билан амалга оширилади. Иккинчи ва учинчи концепциялар асосида бюджет тақчиллигига йўналтирилган фискал сиёсат ётади. Хусусан, 2020 йилда хориж мамлакатларининг бюджетларини ҳолатини таҳлил қиладиган бўлсак, деярли барча давлатларнинг бюджетларида тақчиллик ҳолатларини кузатиш мумкин (2-жадвал).



Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish