иккинчидан, диверсификация стратегияси активлар
портфелини рискка берилувчанлигини камайтиради, на-
112
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
тижада банкнинг молиявий йўқотиш эҳтимоли жиловла-
нади;
учинчидан, банкни тармоқлараро молиялаштириши
иқтисодий ўсишнинг ҳудудий мутаносиблигини таъмин-
лашга хизмат қилади.
Активларни бошқаришнинг мақбул тизимини мав-
жудлиги. Таҳлилларнинг кўрсатишича, айрим банкларда
актив амалиётлар ҳажмига мос равишда таркибий тузил-
мани шаклланмаганлик муаммоси сақланиб қолмоқда.
Айниқса, банкларнинг валютадаги активларини бошқа-
риш ва даромадлигини таъминловчи бўлинмалар етиш-
майди. Бу ҳолат, ўз навбатида, активлар билан боғлиқ
рискларни ошишига олиб келади.
Капиталлашув даражасининг оширилиши. Капитал
маблағлар банк актив амалиётларининг арзон манбаси
сифатида активларни жойлаштиришдан олинадиган да-
ромадни ўсишини таъминлайди.
Ресурс манбасининг мустаҳкамлиги. Банкларда даро-
мадли активлар ҳажмини ошиши ресурс манбасининг
тўғри шаклланишига бевосита боғлиқ. Бунда юқори
фоиз ли ресурслар ҳажмини оширишга эмас, балки банк
маржасини режалаштирган ҳолда “узун пуллар”, яъни
узоқ муддатли маблағларни жалб этишга асосий эъти-
борни қаратиш мақсадга мувофиқдир.
Иқтисодиётда “узун пуллар” деганда банк ресурслари тар-
кибидаги уч йилдан ортиқ муддатга жалб қилинган маб-
лағлар тушунилади. “Узун пуллар” банклар томонидан
хўжалик юритувчи субъектларни узоқ муддатли кредит-
лаш, стратегик ва инвестициявий дастурларни молия-
лаштирилишига хизмат қилади. Айниқса, узоқ муддатли
кредитларнинг манбалари қанчалик “узун пуллар”дан
ташкил топса, уларнинг самарадорлиги шунчалик юқори
бўлади, акс ҳолда ликвидлик муаммоси юзага келади.
“Узун пуллар”нинг манбалари ҳукуматнинг узоқ муд-
датга мўлжалланган облигациялари, нодавлат пенсия
113
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
фондлари, суғурта ва инвестиция компанияларининг узоқ
муддатли маблағлари ҳисобланади.
Ресурс базасини мустаҳкамлашда банк активла-
ри шакл ланишининг ички манбасини ривожланти-
риш муҳим аҳамиятга эга. Бунда мижозлар билан ўзаро
манфаатдорликда фаолият олиб бориш банкнинг кре-
дитлаш манбасини мустаҳкамланишига замин яратади.
Банкларнинг кредитлаш амалиётлар бир томондан ми-
жозларнинг молиявий аҳволини яхшилашга кўмаклашса,
иккинчи томондан мижозлар ҳисоб рақамларидаги кун-
лик маблағларнинг кўпайиши банклар учун кредитлаш
ҳажмини оширишнинг арзон манбаси ҳамда мижозлар
дебет айланмасидан олинадиган банк воситачилик даро-
мади кўпайишининг асосий омилидир.
Малакали кредит ходимларининг етарлилиги. Банклар-
да активлар рискини самарали баҳолаш муаммосини ҳал
этиш бевосита малакали ходимларга боғлиқ. Одатда, ма-
лакали ходимларнинг шаклланиши узоқ муддатни талаб
этади. Шу сабабли банкларда индивидуал мотивациялаш
тизимини ривожлантириш орқали малакали ходимларни
жалб этиш зарур.
Кредит хизматлари баҳоси. Кузатиш натижаларига
кўра, айнан кредит хизматлари баҳоси салоҳиятли ми-
жозларнинг хизмат кўрсатувчи банкни танлашида муҳим
омиллардан биридир. Шу билан бирга, кредит хизматла-
рига мақбул тарзда баҳо белгилаш ижобий фоизли мар-
жани таъминлаб беради.
Макроиқтисодий омиллар эса, банк имкониятлари-
дан ташқари тавсифга эга бўлиб, бу омиллар таъсирини
мақбуллаштиришнинг ягона йўли доимий таҳлил асосида
мослашувчанлик даражасини ошириб боришдир.
Иқтисодий-сиёсий вазиятнинг барқарорлиги. Иқти-
содий вазият жамиятнинг барча соҳаларида молиявий
ресурсларнинг ўзаро узвий боғлиқликда, бир маромда
114
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
айланишини таъминлаб беради. Айниқса, банк актив-
ларининг турли соҳаларни кредитлаш асосида шакл-
ланишини инобатга оладиган бўлсак, муайян соҳадаги
инқирозли вазият банк активларининг сифатига салбий
таъсир қилади.
Банк қонунчилигидаги ўзгаришлар. Халқаро банк ама-
лиёти таҳлили шуни кўрсатадики, банк қонунчилигида-
ги ўзгаришлар нафақат банк активлари ҳажмини, балки
банк фаолиятидаги бошқа ўзгаришларни ҳам белгилаб
беради.
Мижозларнинг тўловга қобилиятлиги. Банк амалиё-
тининг тасдиқлашича, банк ва мижоз ҳамкорлигининг
ривожланиши мижозларнинг тўловга қобилиятлилик да-
ражасига асосланади. Мижозларнинг тўловга қобилият-
лилиги банк кредитларининг қайтувчанлиги ҳамда даро-
мадлигини таъминлайди.
Ҳудуддаги рақобатчи банклар сони. Банкларнинг
жуғрофий кенг доирада зич жойлашуви банк хизматлари
баҳосини белгилаш ва сифатини оширишда банклар то-
монидан мижозларга нисбатан арзон таклифлар тақдим
этилишини рағбатлантиради. Бу ҳолат молиявий барқа-
рор банк филиалида даромадли активларнинг тўплани-
шига, айрим банкларда эса, аксинча активлар портфели
сифатининг пасайишига олиб келади.
Йирик мижозлар миқдори. Бу тоифадаги мижозлар
банкнинг кредитлаш салоҳиятини юқори даражада таъ-
минлаш билан бирга, ликвидликни меъёр даражасида
сақлаб туришга хизмат қилади. Бундан ташқари, йирик
мижозларни кредитлаш даромадли активлар ҳажмини
қисқа муддатларда ошириш имконини беради.
Ҳудуддаги аҳолининг даромадлик даражаси. Бугунги
кунда республикамиз банкларида жисмоний шахсларни
кредитлаш ҳажми тез суръатларда ошиб бормоқда. Бу ҳо-
латнинг асосий сабаблари чакана кредитлаш таомиллари-
115
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
нинг нисбатан соддалиги ва юқори қийматга эга эканлиги
билан изоҳланади. Шу боис кўпчилик банклар, айниқса,
хусусий банклар аҳолининг даромадли қатлами жойлаш-
ган ҳудудларда тезкор хизмат кўрсатиш инфратузилмаси-
ни ташкил этиш орқали рақобатда устунликка эришмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |