Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси умурзакова Шаҳноза Рахматовна


- бюджетнинг ижтимоий харажатлар қисмига тушадиган оғирликни  енгиллаштириш; -



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/27
Sana21.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#79327
TuriДиссертация
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Ш.Умурзакова Диплом

- бюджетнинг ижтимоий харажатлар қисмига тушадиган оғирликни 
енгиллаштириш;
- суғурта ташкилотлари маблағларини ижтимоий-иқтисодий ҳимоя 
билан боғлиқ масалаларга йўналтириш;
- юқоридаги чора-тадбирларни қўллаш орқали бўшаган пул 
маблағларни соғлиқни сақлаш, инфратузилмасини ривожлантириш
шунингдек, суғурта ташкилотларининг молиявий барқарорлигини 
ошириш каби мақсадларга сарфлашда фойдаланиш мумкин.
Айтиш керакки, мажбурий суғурталаш юртимиз молия бозорини 
жонлантириш баробарида аҳолининг ижтимоий муҳофазасини янада 
мустаҳкамлашда ҳам катта рол ўйнайди. Шу боис ишонч билан айта 
оламизки, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида 
суғурта амалиёти, хусусан мажбурий суғуртанинг аҳамияти каттадир. 
Мажбурий суғурта турларининг қамровлилигини ҳисобга оладиган бўлсак, 
бу ўз ўринда суғуртанинг ривожланишига ва кенг омма орасида 
тарқалишига имконият яратади.
4.4. Ўзбекистон суғурта бозорида касбий жавобгарлик суғурта 
турларини ривожлантириш истиқболлари 
Иқтисодиёт ривожланишининг замонавий шарт-шароитларида 
суғурта, тез ривожланадиган тармоқ ҳисобланади. Ушбу турдаги 
хизматларнинг ривожланиши, кенг қамровдаги суғурта ҳимоясига эҳтиёжи 
бўлган хўжаликнинг нодавлат секторини ривожланиши билан боғлиқ. 
Суғуртанинг вазифаси узлуксизликни, ижтимоий ишлаб чиқаришнинг 
тўхтовсизлигини ва мувозанатини таъминлаш, шу жумладан, зарарларни 
тўлиқ ва ўз вақтида қоплаш ҳисобига, жамиятда ижтимоий ва иқтисодий 
мувозанатни таъминлаш ҳамда суғурта ташкилотларидаги бўш 
маблағларни ташкилотнинг инвестиция фаолиятига жалб қилиш 
ҳисобланади. Мазкур диссертация ишида ўтказилган Ўзбекистонда 
жисмоний шахслар суғуртасини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, ҳозирги 


78 
вақтда суғурта жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига 
бозор иқтисодиёти шаклланган мамлакатларда кузатиладиган даражада 
сезиларли таъсир кўрсатмаяпти. Бундай ҳолатнинг асосий сабаби шундан 
иборатки, республикамизда суғурта фаолиятининг ривожланишига 
тўсқинлик қилувчи омилларнинг таъсири ҳамон кучли. Шулардан энг 
муҳимлари, қўйидагилардан иборат: суғурта компанияларининг паст 
капитализациялашуви, тадбиркорларда ресурсларнинг етишмовчилиги, 
ахолини яшаш даражасини пастлиги, жамоада суғурта маданияти 
ривожланмаганлиги ва суғурта компаниялардаги ходимлар савиясини 
пастлиги. 
Жавобгарлик суғурта турларини ҳар бир давлат ўзининг миллий 
қонунчилик базаси, суғурта хизматлари бозорининг ривожланиш даражаси 
ва бошқа қатор ижтимоий, иқтисодий омиллардан келиб чиқиб жорий 
қилади. Бозор иқтисодиёти шароитида жавобгарлик суғурта турларининг 
ўрни муқарар сақланиб қолади. Шундай экан, бугунги кунда аҳолини 
ижтимоий ҳимоялаш мақсадида амалга оширилаётган жавобгарлик 
суғурта турларини ривожлантириш ҳамда ушбу суғурта турлари бўйича 
амалга 
оширилаётган 
хизматларни 
халқаро 
талаблар 
асосида 
шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги кунда асосий 
муаммолардан бири аҳолини ижтимоий ҳимоялашда касбий жавобгарлик 
суғурта турларининг етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги. Ҳозирги 
вақтда Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорида мажбурий жавобгарлик 
суғуртанинг ўсиш суръатлари ихтиёрий жавобгарлик суғуртанинг ўсиш 
суръатларидан анча юқоридир. Ўзбекистонда бугунги кунда суғурта 
соҳаси жамият онггига унча чуқур кириб бормаган. Мажбурий 
жавобгарлик суғурта эса бу масаланинг ечими сифатида энг самарали йўл 
деб қараш мумкиндир. Ҳар қандай фуқаро суғурталангандан сўнг аввало 
суғуртанинг нима эканлигини тушуниб етади, унинг афзаллик томонлари 
унинг онгига сингади, суғуртага нисбатан бўлган муносабати ўзгаради. 


79 
Мажбурий касбий жавобгарлик суғурта турлари орқали биринчидан 
аҳоли ижтимоий жиҳатдан ҳимояланса, иккинчидан суғурта соҳаси кескин 
суръатда ўсади. Аслини айтадиган бўлсак, аҳолининг онгига суғуртанинг 
мазмун-моҳиятини, унинг мақсадини, афзаллик тарафларини мажбурий 
жавобгарлик суғурта орқали сингдирилмаса, бошқа йўллар билан буни 
амалга ошириш жуда қийин масала бўлиб қолмоқда. Шундай экан, 
республикамиз суғурта бозорида мажбурий касбий жавобгарлик суғурта 
турларини (қонунчиликга риоя қилган ҳолда) кўпайтириш ва уни оммага 
тадбиқ қилиш мақсадга мувофиқдир. 
Аҳолини ижтимоий ҳимоялашда мажбурий касбий жавобгарлик 
суғуртанинг ролини оширишда айрим қийинчиликларни юзага 
келтираётган яна бир муаммолардан бири касбий жавобгарлик суғурта 
турлари бўйича меъёрий-ҳуқуқий қонунчилик базасининг етарли даражада 
эмаслиги. Албатта касбий жавобгарлик суғурта бўйича меъёрий- ҳуқуқий 
база ҳали юқори даражада шаклланган деб айта олмаймиз. Бу эса касбий 
жавобгарлик 
суғуртанинг 
ривожланишига 
тўсқинлиқ 
қилаётган 
омиллардан биридир. Шу сабабли суғурта соҳасида касбий жавобгарлик 
суғурта турларини ривожлантириш ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш 
мақсадида уларнинг ролини ошириш учун мажбурий касбий жавобгарлик 
суғурта бўйича меъёрий-ҳуқуқий қонунчилик базасини мустаҳкамлаш 
лозим. 
Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги қонунида 
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг нотариал ҳаракатни 
амалга ошириш учун мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахсга ва 
(ёки) нотариал фаолиятни амалга оширишдаги учинчи шахсларга мулкий 
зарар етказилганлиги оқибатида юзага келадиган мажбуриятлари бўйича 
жавобгарлиги хавфи билан боғлиқ мулкий манфаатлар фуқаролик 
жавобгарликни суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта объектидир. 


80 
Қонун ҳужжатларига зид нотариал ҳаракатни амалга ошириш 
натижасида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг 
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жисмоний ёки юридик шахсга 
мулкий зарар етказилганлигининг суднинг қонуний кучга кирган қарори 
билан белгиланган ёки суғурта қилувчи томонидан тан олинган факти 
нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси 
бўйича суғурта ҳодисаси деб хисобга олишга асос бўлади. Ўз фаолияти 
суғурта қилиш орқали шахсий амалиёт билан шуғулланиувчи натариус
3 шахслар олдидаги мулкий жавобгарлигини ҳамда ўзини мулкий 
йўқотишлардан химоялайди. Негаки суғурта шартномаси тузилмаган 
холларда етказилган зарарни шахсий мол-мулкидан тўлашга тўғри келади. 
Тиббиёт 
ходимларининг 
мажбурий 
касбий 
жавобгарлик 
суғуртасини жорий этиш миллий суғурта бозоридаги бугунги куннинг энг 
долзарб масалаларидандир. Бу мажбурий суғурта турининг жорий 
этилиши билан аҳолининг ижтимоий химоянганлик даражаси ортади. 
Негаки тиббиёт ходимининг ўз касбий фаолиятини олиб бориши 
давомидаги харакати ёки харакатсизлиги оқибатида 3 шахсга етказилган 
мулкий зарари суғурталанади. Бунда тиббиёт ходими маълум тиббиёт 
йўналишидаги билим ва малакага эга бўлишлик талаблари бўлади. Бу ўз 
навбатида сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имконини беради. 
Суғурта ходисаси содир бўлган холатларда ҳам фуқаронинг ҳам касб 
эгасининг мулкий йўтишлари хавфи камаяди. Шу сабабли тиббий хизмат 
кўрсатишни тартибга солувчи меъйёрлар такомиллаштирилишини зарур 
деб хисоблаймиз. Шифокорларнинг касбий жавобгарлиги суғуртаси 
бўйича қонун-ҳужжатлари суғурта компаниялари, шифокорлар ва 
уларнинг хизматидан фойдаланувчилар учун бир хил мажбурий юридик 
кучга эга бўлиши ва унда барча томонларнинг қизиқишлари инобатга 
олиниши зарур. 


81 
Буларга:- суғурта субъекти (ким суғурталанади, кимнинг 
қалтисликлари); 

суғурта 
объекти 
(нима 
суғурталанади, 
қандай 
қалтисликлардан: фақатгана мулкий зарарми ёки даромаднинг 
йўқотилиши ҳам қопланадими, маънавий зарарчи);

суғурта ходисасига нималар киради; 

суғурта ходисасига нималар кирмайди; 

суғурта мукофоти қандай аниқланади ва у нималарга боғлиқ 
бўлади; 

суғурта қайси давр оралиғида амал қилади: суғурта 
шартномаси муддати доирасидами ёки суғурта шартномаси муддати 
тугаганда ҳам маълум вақт давомидами (негаки, бази холатларда тиббий 
муолажанинг таъсири маълум вақт ўтгандан кейин оқибатларни келтириб 
чиқариши мумкин); 
- суғурта ходисаси содир этилганлик холати ким томонидан 
аниқланади, унга эътироз билдириш, рад этиш қай тарзда амалга 
оширилиши қайд этилиши лозим.
Бундан ташқари «Шифокор хатоси», «шифокор бепарволиги» ва 
«шифокор эхтиётсизлиги» каби бир биридан фарқли бўлган 
жавобгарликни келтириб чиқарадиган холатларга қонунчиликда аниқ 
тарифларни киритиш зарур.
Юқорида келтирилган холатлар Ўзбекистон “Тиббий фаолият ва 
тиббиёт ходимларининг касбий жавобгарлигини мажбурий суғурталаш 
тўғрисида”ги қонун лойиҳасида ҳам аниқ кўрсатилиши зарур деб 
хисоблаймиз. 
Биз 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
«Транспорт 
воситалари 
эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш 
тўғрисида»ги 
қонунининг 
20-моддаси 
ва 
хорижий 
суғурта 
ташкилотларининг амалий тажрибаларини ўрганган ҳолда етказилган 


82 
зарарларни тўғридан-тўғри ҳал қилиш механизмларини қўллашни 
мақсадга мувофиқ деб билдик. 
Зарарларни бундай тартибда тўлаб бериш суғурталанувчиларни 
ортиқча қоғозбозликлардан ва асосланмаган харажатлардан озод 
қилишдир. Мажбурий суғуртада суғурталаш шартлари, суғурта қоидалари, 
тариф ставкалари ва суғурталанадиган рисклар ҳукумат қарорлари асосида 
белгиланади. Шундай экан, мажбурий суғурта хизматлари бозорида 
рақобат хизмат кўрсатишнинг сифати ва етказилган зарарларни оператив 
ҳал қилиш муддатларига қаратилади. 
Шу сабабли, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик 
жавобгарлигини мажбурий суғурталашда зарарларни тўғридан-тўғри 
қоплаб бериш механизмларининг жорий этилиши суғурта ташкилотлари 
томонидан янги мижозларни жалб қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. 
Етказилган зарарларнинг бундай тартибда тўлаб берилишидан асосий 
мақсад суғурталанувчиларни ортиқча қоғозбозликлар ва харажатлардан 
озод қилишдир. Бу ўз навбатида, зарарларни тўлаб бериш муддатларини 
қисқартиради. Ҳозирда ривожланган давлатларнинг деярли барчасида 
суғурта қопламасини тўлашнинг ушбу усули қўлланилади. Бунда суғурта 
компаниялари бирлашиб тўғридан-тўғри қопламани тўлаш ҳақида 
келишув тузадилар. Қопламани тўлашнинг ушбу усули айниқса айбдор 
шахс мутлоқ аниқ бўлганда жуда самарали натижа беради. 
Транспорт воситалари эгаларини фуқаролик жавобгарлигини 
мажбурий суғурталаш билан шуғулланувчи суғурта компаниялари 
компания қошида ҳамда вилоятларда Ассистанс хизматлари ёки “CALL” 
сентрларнинг фаолиятини яхши йўлга қўйсалар мақсадга мувофиқ иш 
бўлар эди. Бунинг афзалликлари ниҳоятда кўп бўлиб, улар қуйидагиларда 
намоён бўлади: 
- маълум бир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда юқори 
даражали тиббий ва техник хизмат кўрсатилишини ташкил этиш; 


83 
- аҳолини ушбу мажбурий суғурта тури орқали бошқа ихтиёрий 
суғурта турларига бўлган қизиқишининг ортиши; 
- ассистанс компаниялари орқали хизмат кўрсатилганда хизмат 
даражасини юқорилиги ва шу билан биргаликда суғурта компанияларини 
доимий харажатлардан ( яъни- навбатчилик хизматини ташкил этиш учун 
доимий иш ўринларини ташкил этиш, алоҳида махсус бўлинмаларни 
ташкил этилиши ва бошқалардан) озод этилиши. Юқоридагиларни 
инобатга олиб, ушбу ҳаракатларнинг амалга оширилиши ўз навбатида 
жавобгарлик мажбурий суғурта турлари бўйича аҳолига тақдим 
этилаётган хизматлар сифатини ошириш ва ушбу суғурта турини 
ривожланишига олиб келади, деб ҳисоблаймиз. 
Юқоридагиларни инобатга олиб, келтириб ўтилган тавсияларни 
йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этиб, жавобгарлик суғурта турини 
аҳолини ижтимоий ҳимоялашдаги ролининг ошишига, мамлакатимизда 
касбий жавобгарлик мажбурий суғурта турлари орқали аҳоли орасида 
жавобгарлик ихтиёрий суғурта турларини оммавийлашиши ва эҳтиёж 
сезилишига олиб келади деб ҳисоблаймиз.



Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish