4.5.-расм. Жами суғурта мукофотлари таркибида мажбурий
суғурта бўйича йиғилган суғурта мукофотларнинг ўзгариш
динамикаси (%да)
2014 йилдан 2019 йилга қадар суғуртанинг барча турлари бўйича
мажбурий суғуртанинг жами суғурта мукофотларидаги динамикасида
камайиш кузатилган, яъни 2014 йилдаги 46,1 фоиздан 2019 йилда 13,5
фоизга тушган.
Ўзбекистон суғурта бозорида янги суғурта маҳсулотлари, яъни,
мажбурий суғуртанинг янги турлирини амалиётга татбиқ этиш муҳум
вазифалардан ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини
ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-4412-сонли Қарори билан республикада суғурта
бозорини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди. Қарор
билан суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантиришнинг
асосий йўналишлари бири этиб; суғурта соҳасидаги норматив-ҳуқуқий
база такомиллаштириш. Бунда Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта
фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрирдаги ҳамда “Мажбурий
суғурта турлари тўғрисида”ги янги қонун лойиҳалари, шунингдек 5 та
норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгилаб берилди.
Мажбурий суғуртанинг қуйидаги турларини амалиётга жорий этишни
таклиф этамиз:
70
- Мажбурий тиббий суғуртани амалиётга татбиқ этиш, суғурта
иштирокчилари, уларнинг ишлаш механизми ва тартибини ишлаб чиқиш;
- Касбий жавобгарликни мажбурий суғурта қилиш амалиётга тадбиқ
этиш ва механизмларини ишлаб чиқиш. Хусусан тиббиёт ходимларинг
касбий жавобгарлигини мажбурий суғурталаш механизми ва тартибини
ишлаб чиқиш.
Мазкур мажбурий суғуртанинг тури фуқароларга етказилган зарар
ўрнини қоплаш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлашда муҳим
аҳамият касб этади. Шунингдек, суғурта бозори ва транспорт
инфратузилмасини ривожлантириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини
жаҳон андозалари даражасига кўтаришга хизмат қилади. Тажрибали
мутахассис ўз касбининг устаси ҳам баъзида хатоликларга йўл кўядилар.
Айниқса тиббиётда бундай хатоликлар инсон соғлиги ва ҳаттоки ҳаётига
зарар келтириши, шифокорнинг келгусидаги фаолияти ҳамда обрўсига
таъсир этиши мумкин. Жаҳон амалиётида бундай оқибатларнинг олдини
олишда ишончли инструмент сифатида касбий жавобгарлик суғуртаси
эътироф этилади. Шифокорнинг касбий жавобгарлик суғуртаси беморга
компенсация олиш ҳуқуқини, шифокорга эса таваккал қилиш яъни
беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун, муҳим бўлган муолажани ўтказиш
имконини беради. Ривожланган мамлакатларнинг аксариятида тиббиёт
ходимларининг касбий жавобгарлиги суғурта қилиш мажбурияти қонун
хужжатларида назарда тутилган бўлиб узоқ йиллардан буён кенг
кўлланилади. Жаҳон амалиётида терапевтлар, хирурглар, стаматологлар ва
бошқа тиббиёт ходимларининг жавобгарлик суғуртаси кенг тарқалган.
АҚШда тиббиёт ходимларининг касбий жавобгарлигини суғурта
қилишнинг икки тури фарқланади. Уларнинг биринчисида суғурта
компанияси соғлиқка зарар етказилганлиги ҳақидаги шикоятларнинг
барчаси бўйича компенсацияларни шикоят тақдим этилган вақтдан қатъий
назар мазкур полис амалда бўлган йил давомида тўлаш мажбуриятини
71
олади. Иккинчи турдаги полислар фақат ўша йили етказилган зарарга
тегишли бўлган шикоятлар бўйича компенсациялар тўланишини
таъминлайди. Шифокорларнинг касбий суғуртаси европа давлатларида
тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ суд жараёнларини камайтириш
имконини берди. Тиббий хизмат – бошқа фақат мулкий хусусиятга эга
бўлган хизматлардан – ўзининг моддийликдан устин туривчи инсон ҳаёти
ва соғлиғига боғлиқ эканлиги билан яққол ажралиб туради. Бу ўзига хос
хусусият тиббий хизмат кўрсатишда алохида ҳуқуқий меъёрлар ишлаб
чиқишни талаб қилади.
Бундан ташқари, мажбурий тиббий суғуртани амалиётга татбиқ
қилиниши аҳолини ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамланиш, аҳоли
ҳаётининг узоқ умур кўриш даражасини янада ошишига ва соғлом
авлодни тарбиялаш борасидаги давлат дастурларини бажаришга
кўмаклашади. Мажбурий суғурта қонунчилик даражасида, суғурта билан
қопланадиган
қалтисликларни,
мажбурий
суғуртаси
тизими
иштирокчилари ва суғрта бадаллари ставкаларини ўрнатиш орқали
суғурта фондларини шакллантириш ва ишлатишнинг шаклидир. Барча
қалтисликлардан энг долзарбларини, суғурта билан қопланиши керак
бўлганларини мажбурий суғуртанинг бошқа параметрларини ажратиш
ижтимоий-иқтисодий бирлик мувофиқлаштирувчи томонидан ушбу
жамиятнинг эҳтиёжлари ва ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб амалга
оширилади. Ижтимоий-иқтисодий бирлик мувофиқлаштирувчи деганда
қарорлари жамиятнинг барча аъзолари томонидан бажарилиши мажбурий
бўлган орган тушинилади. Ижтимоий-иқтисодий бирликда суғуртага
бўлган эҳтиёжни қондириш одатда тўла бўлиши мумкин эмас. Суғурта
эҳтиёжини қондириш чораси табиий равишда мажбурий турлар
воситасида жамият ишлаб чиқарган махсулот суммасидан олинган улуш
(солиқ, бошқа мажбурий тўловлар) билан чекланади. Ажратмалар
ҳажмининг камайиши, одатда жамиятнинг иқтисодий фаолиятини, натижа
72
эса индивидумларнинг даромадларини оширади, лекин суғуртадаги
эҳтиёжни қондириш имконини камайтиради ва аксинча. Индивидумлар
даромадларнигн кўпайиши талабни кенгайтиради ва суғуртага бўлган
талабни қондириш имконини оширади. Юқорида тасвирланган
суғуртанинг умумий модели доирасида қатор вазифалар таҳлил этилган,
муҳим омиллар ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги кўрсатилган, умуман
суғурта бозорини ривожлантиришнинг оптимал стратегияси ижтимоий-
иқтисодий бирликнинг ўзига хос томонлари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб
чиқилган бўлиши мумкин. Мавжуд ресурслардан фойдаланишни
оптималлаштириш вазифаси анча кенг ҳисобланади. У кўплаб
параметрлар ва ҳар бир жамиятнинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ, бу
ерда вазифаларни умумий таърифлаш билан чекланиб, ижтимоий-
иқтисодий ҳамжамиятнинг барча моделларида бўлган асосий хоссаларини
ифодалайди:
- Табиий рақобат муҳитида ихтиёрий суғурта кўпроқ танлов
хусусиятига эга, яъни ҳар бир индивидумнинг қалтислик учун тўлайдиган
бадали, ушбу индивидумнинг қалтислик даражасига аниқ мос келади;
- Жамият мувофиқлаштирувчиси томонидан амалгам оширилаётган
мажбурий суғуртанинг катта қисми танлов хусусиятига деярли эга эмас,
яни суғурта бадали индивидумлар даромадининг маълум қисмини ташкил
қилади, қонунчилик тартибида тўланади ва ушбу индивидум
қалтислигининг ҳақиқий даражасига камроқ мос келади;
- Мажбурий суғурта сифатидаги оралиқ вариант ҳам мавжуд бунда
маълум бир қалтисликлар қонунчилик асосида суғурта қилиниши
мажбурийлиги белгиланади ва ҳамжамият мувофиқлаштирувчиси
белгиланган қоидалар ва нархларга асосан суғурта қилиш тижорат
ташкилотларига юкланади.
73
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, юқорида келтирилган бўлинишда
ижтимоий
аҳамиятга
эга
бўлган
суғурта
фақат
ҳамжамият
мувофиқлаштирувчиси томонидан ўтказилиши лозимдир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 922-моддасида
мажбурий суғурта ҳақида алоҳида кўрсатиб ўтилган. Хусусан, унда
шундай дейилади: «Қонунда қуйидагиларни суғурта қилиш мажбурияти
белгилаб қўйилиши мумкин:
- қонунда кўрсатилган бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиги ёки мол-мулки
уларнинг ҳаёти, соғлиги ёки мол-мулкига зарар етказилиши эҳтимолини
назарда тутиб;
- бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказилиши
ёхуд бошқа шахслар билан тузилган шартномаларнинг бузилиши
оқибатида юзага келиши мумкин бўлган ўзининг фуқаровий жавобгарлиги
хавфи».
Суғурта қилдирувчи бўлиш мажбурияти қонун билан унда
кўрсатилган шахслар зиммасига юкланади. Қонунда мажбурий
суғуртанинг бошқа турлари ҳам белгиланиши мумкин. Фуқарога ўз ҳаёти
ёки соғлигини суғурталаш мажбурияти қонун билан юклатилиши мумкин
эмас. Қонунда назарда тутилган ҳолларда ёки унда белгиланган тартибда
хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида давлатга қарашли мол-
мулкка эга бўлган юридик шахсларга бу мулкни суғурталаш мажбурияти
юкланиши мумкин.
Мол-мулкни суғурта қилиш мажбурияти қонундан келиб
чиқмайдиган, балки мол-мулкнинг эгаси билан тузилган шартномага ёки
мол-мулкнинг мулкдори ҳисобланувчи юридик шахснинг таъсис
ҳужжатларига асосланган ҳолларда, бундай суғурта ушбу модданинг
маъноси жиҳатидан мажбурий.
Мажбурий суғурта бундай суғурта қилиш мажбурияти юкланган
шахс (суғурта қилдирувчи) суғурталовчи билан суғурта шартномаси
74
тузиши воситасида амалга оширилади. Мажбурий суғурта суғурта
қилдирувчи ҳисобидан амалга оширилади, йўловчиларни мажбурий
суғурталаш бундан мустасно бўлиб, бу суғурта қонунда назарда тутилган
ҳолларда уларнинг ўз ҳисобидан амалга оширилиши мумкин. Мажбурий
суғурталаниши лозим бўлган объектлар, улар суғурталанишига сабаб
бўладиган хавфлар ва суғурта пулининг энг кам миқдорлари қонун
ҳужжатлари билан белгиланади.
Фуқаролик Кодексининг 924-моддасида мажбурий суғурта
тўғрисидаги қоидаларни бузиш оқибатлари кўрсатиб ўтилган. Қонун
бўйича фойдасига мажбурий суғурта амалга оширилиши лозим бўлган
шахс, агар суғурта амалга оширилмагани унга маълум бўлса, суғурта
қилдирувчи сифатида зиммасига суғурталаш мажбурияти юкланган шахс
уни амалга оширишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли. Агар суғурта
қилдирувчи сифатида суғурталаш мажбурияти зиммасига юкланган шахс
уни амалга оширмаган бўлса ёки суғурта шартномасини наф олувчининг
аҳволини қонунда белгиланган шартларга нисбатан ёмонлаштирадиган
шартларда бузган бўлса, у суғурта ҳодисаси юз берганида башарти
тегишлича суғурталанган тақдирда суғурта товони тўлашга асос бўлиши
керак бўлган шартларда жавобгар бўлади.
Мажбурий суғурта суғурта муносабатларининг қонун кучига эга
бўлган шакли. Мажбурий суғурта қонунчилик ҳужжатлари асосида амалга
оширилади. Ушбу ҳужжатда суғуртага тортиладиган объектлар сони,
суғурта жавобгарлигининг ҳажми, суғурта муносабатларида қатнашадиган
томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда бошқа реквизитлар
кўрсатилади. Амалдаги қонунчиликка асосан, Ўзбекистонда мажбурий
суғуртани тегишли литсензияга эга бўлган ҳар қандай суғурта компанияси
ўтказиши мумкин.
Мажбурий суғурта турларини ҳар бир давлат ўзининг миллий
қонунчилик базаси, суғурта хизматлари бозорининг ривожланиш даражаси
75
ва бошқа қатор ижтимоий, иқтисодий омиллардан келиб чиқиб жорий
қилади. Бозор иқтисодиёти шароитида мажбурий суғурта турларининг
ўрни муқаррар сақланиб қолади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб таъкидлаш мумкинки, 2008 йил
мажбурий суғурта турларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва
“Транспорт
воситалари
эгаларининг
жавобгарлигини
мажбурий
суғурталаш тўғрисида”ги Қонун Президентимиз томонидан 2008 йил 21
апрелида имзоланди, 2008 йил 22 октябрдан эса кучга кирди. Шунингдек,
2008 йил 24 июнда Вазирлар Маҳкамасининг “Транспорт воситалари
эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-
тадбирлари ҳақидаги № 141-сонли қарори орқали транспорт воситалари
эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш
механизми ишлаб чиқилди. Юқоридаги қарор билан транспорт воситалари
эгаларининг
фуқаролик
жавобгарлигини
суғурталаш
қоидалари,
жавобгарлик лимитлари, суғурта муддати белгиланди ҳамда транспорт
воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта
қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш фонди ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги
“Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш
қоидалари тўғрисида”ги 177-сон қарори, 1-иловасига асосан касбга оид
меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражаси - касбга оид меҳнат
қобилиятининг ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса юз бергунига қадар
бўлган, фоизларда ифодаланган, тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси
томонидан аниқланадиган пасайиши; Меҳнатда майиб бўлиш - ходимнинг
касбга оид меҳнат қобилиятини ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса
оқибатида вақтинча ёки турғун йўқотиши тушунилади.
«Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш
тўғрисида»ги Қонунни «Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички
76
сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий
суғуртаси тўғрисида»ги амалдаги Қонуннинг ўрнини босиши керак бўлган
мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча турдаги
транспорт
воситаларида
ташувлар
амалга
оширилаётганда
йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг
ўрнини ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта
қилиш орқали кафолатли равишда қоплашга қаратилганди. Ўзбекистон
Фуқаролик кодексига мувофиқ ташувчи йўловчининг ҳаёти ёки соғлиғига
шикаст етказилганлиги, ҳамда юк ёки багаж йўқолганлиги, кам
чиққанлиги ва уларга шикаст етказилганлиги (бузилганлиги) учун
жавобгардир.
Халқаро амалиёт талабларига мос келадиган мажбурий суғурта
турларини жорий этиш орқали, хусусан транспорт воситалари эгаларининг
фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталашда йўл ҳаракати
иштирокчиларининг мулкий манфаатлари ҳимояланади. Мажбурий
суғурта турларининг кенг қамровли эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак,
бу ўз ўрнида суғуртанинг ривожланишига ва кенг омма орасида
тарқалишига имконият яратади.
Умуман
олганда,
миллий
суғурта
хизматлари
бозорини
ривожлантириш учун биринчи навбатда суғурталашни тартибга солувчи
меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича
бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш зарур. Мажбурий суғурта
турларини жорий қилиш орқали давлат ўзининг ижтимоий-иқтисодий
муаммоларини бартараф этиши мумкин. Жумладан, суғурта соҳасидаги
қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда мажбурий суғурта турларини
жорий этиш орқали давлат қуйидаги натижаларга эришиши мумкин:
- босқичма-босқич давлат ўзининг ижтимоий-иқтисодий ҳимоя билан
боғлиқ муаммоларини иқтисодиётнинг бизнес соҳасига топшириши;
77
Do'stlaringiz bilan baham: |