Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси “банк иши” кафедраси



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/31
Sana26.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#472816
TuriДиссертация
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
Магистрлик диссерт. наъмуна (ўзб)

V-боб. ХУЛОСА 
5.1.
 
Тадқиқот саволига тегишли натижаларнинг қисқача ифодаси 
Бизнинг тадқиқот саволларимиздан биринчиси тижорат банкларида 
муаммоли активларни келиб чиқиш сабаблари нималардан иборат деган 
савол эди. Ушбу саволга ўрганилган назарий ёндашувлар асосида муаммоли 
активларни келиб чиқишига ички ва ташқи омиллар сабаб бўлади деб жавоб 
беришимиз мумкин. Ички омиллар қуйидагилардан иборат: 

мижознинг кредит олиш учун тақдим қилинган аризасига илова 
қилинган 
хужжатлари 
кредит 
мутахасислари 
томонидан 
тўлиқ 
ўрганилмасдан, унинг кредитга лаёқати ва потенциали етарлича тахлил 
қилинмасдан кредит ажратилиши; 

кредит таъминоти учун етарлича ликвид таъминот олинмаслиги; 

кредит даври давомида мониторинг ишларининг ўз вақтида олиб 
борилмаслиги. 
Ташқи омил сифатида қуйидагиларни келтиришимиз мумкин: 

мижознинг молиявий холатини ёмонлашуви; 

кредит таъминотини қийматини қардсизланиши ва йўқолиши, 
бузилиши; 

мамлакатдаги иқтисодий ва сиёсий мухитнинг ўзгариши; 

иқтисодий инқирозлар ва бошқа форс-можор холатлар. 
Иккинчи тадқиқот саволимизга яъни актив амалиётлар билан 
шуғилланувчи мутахасисларни билими ва кўникмаларини қандай оттириш 
мумкин деган саволга қуйидагича жавоб беришимиз мумкин: 

мутахасисларни соха бўйича йилига камида бир марта ўқитиш, уларга 
мавзу бўйича мамлакатимиздаги ва хориждаги методларни ўргатиб бориш, 
иложи бўлса хорижда тажриба орттиришни йўлга қўйиш лозим; 

мутахасисларни муаммоли актив юзасидан ўтказиладиган Кредит 
Комиссияси мухокамасида қатнашишларини таъминлаш; 

ёш мутахасисларни тажрибали мутахаисларга бириктириш. 


57 
Учинчи савол яъни тижорат банкларида муаммоли активларни 
камайтиришнинг қандай чоралари мавжуд деган саволга қуйидагича жавоб 
беришимиз мумкин: 

муаммоли активларни вужудга келишини олдини олиш, бунинг учун 
активларни жойлаштиришда унинг қайтишини мукаммал ўрганиб чиқиш; 

кредит бюроси фаолиятини ошириш, ушбу ташкилот томонидан 
берилган маълумотни тўғрилигига уларни ва уларга маълумот берувчи 
ташкилотлар жавобгарлигини таъминлаш хамда тижорат банклари 
томонидан ҳар бир мижоз бўйича Кредит бюросидан маълумот олиш 
мажбурийлигини ва ушбу маълумотлар салбий бўлганда кредит 
ажратмасликни меъёрий хужжатларга киритиш; 

кредит бюросида кредит тарихи ёмон мижозлар рўйхатини яъни қора 
рўйхатни шакиллантириш ва бу рўйхатдагиларга асосли маълумотлар билан 
ўзини оқламагунгача молиялаштиришни тўхтатиш; 

тижорат банкларида муаммоли активлар билан шуғиллануви алохида 
бўлимма ташкил қилиш, бўлимма таркибига юрист шатини киритиш ва бу 
бўлимлар фаолиятини бошқа актив амалиётлар билан шуғилланувчи 
бўлимлар фаолияти билан уйғунлаштириш хамда банкдаги барча актив 
амалиётларни кўриб чиқувчи кўмиталарга ушбу бўлим мутахасисларидан 
бирини аъзоликка киритиш; 

мамлакатимизда муаммоли активлар билан шуғилланувчи ва уларни 
сотиб олиш имкониятига эга коллектрлик органларини ташкил қилиш. 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish