Ўзбекистон республикаси автомобиль йўллари давлат қЎмитаси



Download 10,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/204
Sana24.06.2022
Hajmi10,68 Mb.
#701349
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   204
Bog'liq
МУҲАНДИСЛИК ГЕОДЕЗИЯСИ

Назорат саволлари
1. План деганда нимани тушунасиз? 
2. Абрис деганда нимани тушунасиз? 
3. Карта ва планнинг асосий фарқлари нимада? 
4 – Амалий иш 
Мавзу:
 Жойнинг топографик харитасини чизиш
Тахеометрия – грекча сўз бўлиб, тез ўлчаш деган маънони англатади. 
Тахеометрик съѐмка деганда горизонтал ва вертикал съѐмкаларни бир 
вақтнинг ўзида тахеометр деб аталувчи асбоб билан бажариш тушунилади. 
Тахеометр асбоби ўрнатилган нуқтага станция дейилади ва ундан ҳар бир 
съѐмка қилинадиган тафсилот ва релъеф нуқтасига қараб бир вақтда 
горизонтал бурчак (бирон – бир бошланғич йўналишга нисбатан), вертикал 
бурчак ва дальномер билан (оддий доиравий тахеометрларда ипли дальномер 
билан) масофа ўлчанади. 
Тахеометрик съѐмкада қутбий координаталар системаси усули билан 
нуқталарнинг пландаги ўрни ва тригонометрик нивелирлаш усули билан эса 
уларнинг баландлиги топилади. ўлчаш натижаларини ишлаб чиқиб ер 
бўлагининг йирик масштабли топографик плани тузилади. Тахеометрик 
съѐмка, асосан, релъефи нотекис, майдони унча катта бўлмаган, эни тор ва 
бўйига чўзилган тафсилотлари мураккаб бўлган жойларда қўлланилади. 
Тахеометрик съѐмкада ўлчаш шарт – шароитларини тўла таъминлай 
оладиган энг оддий тахеометр бўлиб вертикал доирага эга бўлган теодолит 
асбоби хизмат қилади. Бундай асбобга теодолит – тахеометр (доиравий 
тахеометр) дейилади. 
Тахеометрик съѐмка ҳозирги кунда, асосан, оддий геодезик асбоб – 
теодолит – тахеометр (доиравий тахеометр) ѐрдамида бажарилади. Съѐмка 
жараѐнида керакли ўлчашларни амалга ошириш учун мазкур асбобнинг 
горизонтал ва вертикал доиралари ҳамда кўриш трубасидаги ипли дальномер 
чизиқлари хизмат қилади. 


172 
Горизонтал доира ѐрдамида съѐмка қилинадиган ҳар бир нуқтага (пикет 
нуқта) қараб, қутбий горизонтал бурчакни, вертикал доира ѐрдамида 
вертикал (оғиш) бурчакги ва ипли дальномер билан пикет нуқтагача 
масофани ўлчанади. 
Тахеометрик съѐмкани бажариш учун жойда мавжуд геодезик асос 
пунктлари ва съѐмка асос нуқталари зичлиги шундай даражага етказилиши 
керакки, улар оралиғида тахеометрик йўлларни ўтказиш мумкин бўлсин. 
Тахеометрик йўл дастлаб мавжуд топографик картада, жойдаги геодезик асос 
пунктлари орасида лойиҳаланади. Жойга чиқиб лойиҳаланган йўл 
нуқталарининг ўрни танланади. Сўнгра танланган нуқталарнинг жойдаги 
ўрни қозиқ қоқиб маҳкамланади. 
Тахеометрик йўлда томонлар орасидаги горизонтал бурчак тўла 
қабуллар усулида, вертикал бурчаклар ДЎ ва ДЧ да тўғри ва тескари 
йўналишда, томонлар узунлиги эса ипли дальномерда (лента, рулеткада) 
тўғри ва тескари йўналишда ўлчаниб журналга ѐзилади. Ўлчаш натижалари 
шу жойда ҳисобланиб назорат қилиб борилади. Бунда иккита ярим қабулда 
ўлчанган горизонтал бурчак қиймати 1' дан, вертикал доира ноль ўрни (НЎ) 
эса доимий бўлиши фарқи 1' дан ошмаслиги керак. Тўғри ва тескари 
йўналишларда ўлчанган масофа фарқи 1:200 дан катта бўлмаслиги керак. 
Масофа горизонтал қуйилиши ва нисбий баландлик ўлчанган масофа ҳамда 
вертикал бурчак бўйича махсус тахеометрик жадваллардан олинади ѐки 
формулалар бўйича ҳисобланади. 
Тўғри ва тескари йўналишларда ўлчаб топилган нисбий баландлик 
қийматлари фарқи ҳар 100 метр масофа учун 4 см дан катта бўлмаслиги 
керак. 

Download 10,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish