Ўзбекистон республикаси автомобиль йўллари давлат қЎмитаси


  II.7.2. Бурчак ўлчаш асбоблари



Download 10,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/204
Sana24.06.2022
Hajmi10,68 Mb.
#701349
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   204
Bog'liq
МУҲАНДИСЛИК ГЕОДЕЗИЯСИ

 


25 
II.7.2. Бурчак ўлчаш асбоблари 
Эклиметр.
 
Қиялик бурчакларини ўлчашда икки турдаги – думолоқ 
корпусли, визирлаш трубасига эга, ва иккинчи тўғри бурчакли корпусли 
тебраниш доирасига эга, эклиметрлардан (ЭВ – 1) фойдаланилиб келинган 
(7.2-расм). Ўлчашларда визирлаш нури кузатувчиниг кўз сатхи бўйича вехада 
(ишорат таѐқчаси) белгиланган белгига диоптр ипларини марказини(кўриш 
нурини йўналтириш учун бириктирилган мослама) йўналтириб, эклиметрдан 
қиялик бурчагининг қимати аниқланади. Ўлчаш хатоликлари 0,5 секунд. 
а 
б 
7.2-расм. Думолоқ корпусли ва тўғри бурчакли ЭВ 

 1 эклиметр кўриниши 
Эклиметрлар такомилаштирилган жойида магнит азимутини, горизонтал 
бурчак, масофаларни ва баландликларни ўлчайдиган мустақил асбоб (БВГ) 
кўриниши (7.3-расм). 
 
 
 
 
7.3-расим. Магнит азимути, горизонтал бурчак, масофа ва баландликларни ўлчайдиган 
(БВГ) асбоби
Теодолит. 
Теодолит – жойида горизантал ва вертикал бурчак 
ўлчайдиган ва амалиѐтда энг кўп қўлланадиган қилинадиган геодезик асбоб 
ҳисобланади. 
ХХ асрнинг 60 – йилларидан бошлаб, электрон теодолитлар 


26 
пайдо бўлгунга қадар амалиѐтда фойдаланиб келинган теодолит турларининг 
кўриниши ва оптик теодолитнинг қисмлари, ҳамда теодолитларнинг техник 
қўрсаткичлари бўйича маълумотлари келтирилган. 
Оптик теодолитлар

Теодолит
– ички фокусланувчи кўриш трубаси 
корпусга бириктирилган, горизонтал ва вертикал доира (лимб), горизонтал 
доира ѐнида цилиндирик адилак, тагликдан иборат ўлчаш асбобидир. 
Амалиѐтда 1965 йилларга қадар металл ТТ50, ТТ5 ва 30–секундлик ТТП 
(теодолит–тахеометр, П – проектировочний, 1965 йилдан бошлаб шиша 
доирали оптик Т – русимидаги техник Т15, Т30 ва турли 2-, 4- авлодга 
тегишли 2Т30, 4Т30П (П – тасвирни тўғри кўрсатувчи) теодолитлар ўлчаш 
ишларида асосий ҳисобланиб келинган. Улар саноқ олиш мосламалари 
бўйича: вернерли, штрихли ѐки шкалали, оптик микрометрли турларига 
бўлинган (7.4-расм). Ўлчаш аниқлиги бўйича эса: юқори аниқликдаги, аниқ 
ва техник теодолитларга ажратилган. Шу йилларда аниқ теодолитлар Т2 ва 
вертикал доирасининг алидадаси компенсаторли Т5К теодолитлари ҳам 
ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. 
7.4-расм. Теодолитлар ТТ – 5 ва Т – 30: а – чапдан кўриниш: 1 – кремальер; 2 – диоприй 
доираси; 3 – қалпоқча; 4 – визир; 5 – устун; 6 – тагликни маҳкамловчи винти; 7 – каллак; 
8 – бириктирувчи винт; 9 – тўғриловчи винт; 10 – қисувчи винт; 11 – адилак; б – ўнгдан 
кўриниши: 1 – горизонтал доирани тўғриловчи винт; 2 – микраскоп окуляри; 3 – ѐритувчи 
еузгу; 4 – ѐнбош қопқоқ; 5 – буссолни ўратиш масламаси;6 – кўриш трубасидаги адилак; 7 
– юстировка винти; 8 – қалпоқча; 9 – окулярнинг диоптий доираси; 10 – кўриш трубасини 
тўғриловчи винт; 11 – алидадани тўғриловчи винт; 12 – таглик; 13 – қўтариш винтлари; 
14 – втулка; 15 – асос; 16 – қопқоқ. 
Электроникани ривожланиши техниканинг кўп жарѐнларини, билан 
бирга ўлчаш техникасини ҳам автоматлаштиришга олиб келди. ЭХМ да 
ўлчаш ишларини қайта ишлаш мумкин бўлган, ўлчашлар таблода рақам ѐки 
код шаклида тасвирловчи кодли теодолитлар ишлаб чиқила бошланди. 


27 
7.5-расм. Теодолит-тахеометр ТТП ва 
оптик теодолитлар Т2, Т5К ТБ – 1 
 
Булар: 2 базаси яратилган БКТ (Лимбсиз кодли теодолит), Ко – В1 
(Венгрия), FlТ – 3 (Германия) теодолитларидир (7.5-расм). 
Теодолитлар конструктив таснифларга кўра оддий ва такрорий турларга 
ажратилади. Оддий теодолитларда лимб таглик билан маҳкам бириктирилган 
бўлса, такрорий теодолитларда лимб ўз ўқи атрофида айланади. Ҳозирги 
кунда чиқарилаѐтган теодолитларда бурчак ўлчаш учун мосланган доиралар 
шишали бўлиб, 
оптик теодолитлар
деб юритилади. 
Теодолитлар геодезик ѐки маркшейдрик ишлари учун турли русумда 
ишлаб чиқарилади. Т – 30М, Т15М теодолитлари шахталарда ўлчаш учун 
мослаштирилган бўлиб саноқ олиш микроскопига электр ѐритгич, турли чанг 
тўзондан сақлаш учун мосламалар билан жиҳозланган. Вертикал доирадаги 
адилак ўрнига компенсатор ўрнатилган теодолитлар ҳам ишлаб чиқариш 
йўлга қўйилган. Кўриш трубасининг оптикаси тасвирни тўғри кўрсатишга 
мосланган бўлса, П ҳарфи билан белгиланади. Мисол учун 2Т – 30П, 5Т – 
15КП, LECIA ТМ5005 шу русумга киради. Шифрдаги олдинги рақам 
теодолитнинг нечанчи авлоди эканлигини кўрсатади. 
Кейинги вақтларда Швецария давлатининг Лейка компаниясининг Т110 
– электрон ва ТМ5005 – моторлаштирилган теодолитлари амалиѐтга кириб 
келган. 
Геодезик асбобларининг кўриш трубаси ички фокуслашга эга ва 
кузатилаѐтган нуқтага визирлаш кўриш трубасидаги 
иплар тўри
орқали 
бажарилади. 
Саноқ олиш мосламаси 
– лимбда жойлаштирилган бўлиб 
уларнинг штрихли (Т30), шкалали (2Т30), оптик (Т2) ва микроскоп – 
микрометрли (Т1) турлари мавжуд. 
Адилак

геодезик асбобларни ѐки 
алоҳида қисмларни горизонтал текисликка нисбатан горизонтал ҳолатга 


28 
келтириш учун хизмат қиладиган мослама ҳисобланади. Цилиндирик 
адилаклар ампулали бўлиб, ташқи томондан штрихлар билан белгиланган 
(штрихлар оралиғи 2 мм). 
Теодолитлар билан ўлчаш ишлари штативда бажарилади. 
Штатив 

теодолитлар 
ва 
барча 
геодезик 
асбобларни 
жойида 
ўрнатишда 
фойдаланиладиган мослама бўлиб, унинг юқори қисми (бошчаси) тахта ѐки 
метал майдончадан иборат. Бошчасининг ўртасида асбобнинг таглигини 
штативга бириктириш учун махкамловчи винт ўрнатилган.Штативнинг боши 
уч ѐғоч оѐқчага бириктирилган ва ерга босиб кириш осон бўлиши метал 
қалпочоқ ―шпора‖ чиқазилган. 
Штативларнинг дойимий узунликка эга бўлган яхлит ва бир – бирига 
кирувчи турлари мавжуд. Дала шароитида кўтариб юриш қулай бўлиши 
мақсадида ремен билан таьминланган. Ёғоч штативлвр билан бир қаторда 
конструкцияси бир хил метал корпусли штативлар ҳам ишлаб чиқарилган. 
Амалиѐтда нивелирлар учун ШН – 120, теодолит ва тахеометларга 
мўлжалланган ШР – 140 ва ШР – 120 русумлари қўлланиб келинмоқда. 
7.6-расм. LEICAGeosyste штативи
LEICA томонидан ишлаб чиқилган LEICA Geosystem штативи барча 
LEICA асбобларига яроқли бўлиб, турғун, қуѐш нурларига чидамли, узоқ 
жойдан кўзга яққол ташланадиган сариқ рангда, турли об – ҳаво шароитида 
емирилишдан ҳимояланган қаватининг борлиги билан ажралиб туради 
(7.6-расм). 
Теодолитлар ўлчаш аниқлиги бўйича: юқори аниқликдаги, ўртача 
квадрат хатолиги 0,5 1
11
, аниқ – 2-5
11
, техник – 15 – 30
11 
ва ўқув – 60
11 
русумларга бўлинади. 
Улар мос равишда ТМ5005 Т1, Т2, Т5,Т110, Т15, Т30 ва Т60 шифрлар 
билан белгиланади. Теодолитларни асосий таснифлари қуйида келтирилган. 


29 

Download 10,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish