V.27.3. Ижроя тасвир
Қурилиш жараѐнида ва ундан кейин бажарилган ишларни ҳисоботи олиб
борилади. Ушбу ҳисоботни тайѐрлашда қуриладиган иншоотни ва унинг
айрим қисмларини планли ва баландлик ҳолатини аниқлаш учун олиб
бориладиган махсус геодезик ишларнинг мажмуасини ижроя тасвир олиш
деб юритилади. Ижроя тасвир объектнинг барча қисмларида олиб борилмай,
кейинги эксплуатация шароитида мустаҳкамлиги, барқарорлиги монтаж
аниқлиги каби параметрларига таъсир этувчи қисмларида оилиб борилади.
Лойиҳани ишлаб чиқиш жараѐнида иншоотнинг ушу қисмлари ижроя
тасвир бажарилиши учун рўйҳати келтирилади. Ижроя тасвирни
бажарилиши керак бўлган ўлчанадиган иншоотларнинг қисмлари буюртмачи
томонидан ѐки ушбу топшириқлар лойиҳани ишлаб чиққан корхона
тарафидан ишлаб чиқилади. Ижроя тасвир геодезик тасвир олиш
қурилишдаги геодезик режалашасосида ѐки бошқа турдаги топографик
тасвир олиш усулларини қўллаб олиб борилади. Геодезик назорат ишлари
таянч ўқларга нисбатан орттирмалар, масофа ва бурчак ўлчашлари
натижасида, махсус қайдномалар қайд этилади.
Бажарилган геодезик ишларининг назорати ва ижроя тасвир натижасида
барпо этилган иншоотнинг лойиҳа ўлчамларига мослиги ва унинг лойиҳа
қийматларидаги фарқи ўрнатилади, ҳамда ушбу номуносибликни йўқотиш
чора тадбирлари кўрсатилади ѐки қурилиш ишларини давом эттириш бўйича
ҳулоса қилинади ѐки қурилиш ишларининг сифати баҳоланиб тугалланган
қурилишни қабул қилишга асос бўлади.
Ижроя тасвирдаги ўлчашларнинг аниқлиги қурилиш меъѐрлари, ва
қоидалари, давлат стандартлари, ҳамда лойиҳа ҳужжатларида 0,2
қийматидаги фарқидан ошмаслиги талаб қилинади.
Ижроя тасвир натижалари тугатилган обеъектни қабул қилишдаги
ижроя бош план ҳисобланган ҳужжатга асос бўлиб ва объекитни кейинги
эксплуатациясида ва реконструкциясида асосий ҳужжат бўлиб ҳизмат
қилади.
V.27.4 Трассада геодезик асбоблар билан ишлаш ва техника ҳафсизлиги
Геодезик ишларни бажаришда техника ҳафсизлиги қойидаларни
бузилиши турли оғир ҳолатларга, шу жумладан техникаларни бузилишидан
тортиб инсон саломатлигини йўқотилишига олиб келади. Ушбу ноҳуш
холатларни бартараф этиш, корхона ва бўлимлар вазифасига юкланган
бўлиб, раҳбарлар ходимларни техника ҳафсизлик қоидалари бўйича
инструктаж ўтказишлари ва унга қаттиқ амал этишларини назорат
қилишлари амалга киритилган.
Амалда техника ҳафсизлиги қойидалари бўйича йўл қурилишда йўл
қатнов қисмида иш юритишда икки томондан 50 – 100 м масофада рангли
байроқча билан йўл кўрсатилувчи бошқарувчлар, ѐки керак бўлганда
137
автотранспорт харакатини чегараловчи белгилар қўйилиши талаб этилади.
Йўл пойида геодезик асбобларни қаровсиз ташлаб кетишга йўл қўйилмайди.
Бахтсиз ходисалар рўй бермаслигини олдини олиш мақсадида белгилар
ўрнига қўйилган лом, қувур ѐки метал таѐқчалардан фойдаланилмайди.
Ўрнатилган белгилар тошлар билан ўраб маҳкамланади. Йўлнинг қатнов
қисмида эшитиш ва кўриш қобилияти суст кишилар ишлашига йўл
қўйилмади.
Ўлчашларда қўлланилаѐтган геодезик асбоблар аниқ асбоблар
туркумини ташкил этганлиги учун улар билан эҳтиѐтлик билан фойдаланиш
талаб этилади. Асбобларни қўллашдан аввал уларнинг умумий тузилиши,
қисимлари ва уларнинг вазифаларини чуқур ўзлаштириш шарт ҳисобланади.
Дала учун олинган асбоблар синалган ва текширишдан ўтказилган
бўлишлиги, ўлчаш ишларида талаб қилинган аниқликни таъминлаш лозим.
Асбобларни иш ҳолатига ўрнатишда штатив горизонтал бўлишлиги,
кўтариш винтлари ва микровинтлар ўрта ҳолатда бўлиши, ҳамда эркин
характланувчи холатда бўлиши талаб этилади. Асобларни ўз ўқи бўйича
айлантирилиб нуқталарга қаратишда, аввал қўл билан, сўнгра бириктирувчи
винтлар билан қотирилади.
Дала шароитида асбоблардан фойдаланишда куѐш нуридан, чанг – тўзон
ва ѐғингарчиликдан ҳимоя этиш билин бирга, тажрибасиз кишиларга
асбобдан фойдаланиш рухсат берилмайди.
Асобни ғилофдан олиш ва жойлаштиришда ғилофда жойланиш холати
ўрганилиши, нотўғри жойлашган шароитда асбобга куч ишлатиш маьн
этилади. Асбобларни автомобилларда ташишда уни қаттиқ силкинишига ва
ташқи зарбалардан сақлаш талаб этилади.
Асбоблар билан юришда эҳтиѐт бўлишлик, ишорат қозиқлари, штатив,
ломларнинг учли қисмини олди томонда оилиб юришлик, шпилькалар
ўзидан четроқда тутишлик мақсадга мувофиқ ҳисобланди.
Болта, арра каби қурол – аслаҳаларнинг учлари ўралган ҳолда олиб
юрилади. Елкада тишиш тақиқланади.
Геодезик асбоблар махсус устахоналарда таьмирланади. Асбобдаги бир
– бири билан сирғаладиган қисимлари вақти – вақти билан мойланади,
винтлар бензин билан артилиб борилади.
Геодезик асбоблар махсус қуруқ хоналарда сақланди.
138
Do'stlaringiz bilan baham: |