Автомобилнинг ўтувчанлиги.
Ишдан кўзланган мақсад: Автомобилнинг ўтувчанлиги тўғрисида тушунча хосил қилиш ва масалалар ечиш.
Керакли асбоблар: Чизғич, қалам, ручка, резина ва калькулятор, 4 хонали жадвал
Бирламчи маълумотлар.
Автомобилнинг ўтувчанлиги деб, унинг оғир йўл шароитларида ва йўлсиз йўлларда харакатлана олиш қобилиятига айтилади.
Автомобиллар йўл тўсиқларидан ўтувчанлигига қараб уч гуруҳга бўлинади.
1. Нормал ўтувчан автомобиллар – одатда текис йўлларда ишлатиладиган, битта ўқи етакчи бўлган икки ва уч ўқли автомобиллар киради. Уларнинг ғилдирак формуласи 4х2, 6х4.
2. Юқори ўтувчанликка эга бўлган автомобиллар одатда бундай автомобиллар нотекис жойларда ишлатилади. Бу автомобилларнинг хамма ўқлари етакчи бўлган икки ва уч ўқли автомобиллар киради. Уларнинг ғилдирак формуласи 4х4, 6х6.
3. Ўта юқори ўтувчан автомобиллар – махсус компановка ёки конструкцияга эга бўлган хамма ўқи етакчи тўрт ёки ундан кўп ўқли хамда ярим гусеницали ва амфибия автомобиллари киради.
Бу автомобилларнинг ғилдирак формуласи 8х8, 10х10
Ўтувчанлик кўрсаткичлари.
Ўтувчанликнинг геометрик кўрсаткичлари буларга қуйидагилар киради: а) бўшлиқ; б) олдинги 2 ва кейинги β ўтувчанлик бурчаги; в) йўл тўсиқларининг бўйлама ρnp ва ρnon кўндаланг радиуслар; г) ўтиладиган остонанинг максимал баландлиги.
Йўл тўсиқларидан ўтувчанликнинг таянч тишлаш ўлчамлари.
Буларга қуйидагилар киради:
а) Максимал динамик факторлар
б) Шинанинг йўлга бўлган солиштирма босими
в) Олдинги ва кетинги ғилдираклар изининг мос келиш коэффициенти.
г) Илганда максимал тортиш кучи.
Машғулотни бажариш тартиби:
Ўқув қўлланмасидан фойдаланиб 187...200 масалалар ечиш.
Масалаларни ечиш учун формулалар.
Автомобилнинг олдинги ғилдираклари билан дўнгликдан ўта олиши:
Рx=Pz / (r-h); Н
Олдинги, кетинги ва барча ғилдираклари етакчи бўлган автомобилнинг баландликка чиқа олиш бурчаги.
3. Ишқаланиш бўйича динамик фактор - Дφ
- орқа кўприк етакловчи
- олди кўприк етакловчи
Dφ = φ - хамма ғилдираклари етакловчи
Масала.
Массаси 8000кг ва тишлашиш массаси 5500кг бўлган автомобил текис харакатланган холда 7° баландликка чиқмоқда.
Автомобилнинг тишлашиш шарти бўйича динамик омили 0,4 бўлса, харакатланиш мумкин бўлган энг кичик тишлашиш коэффициенти аниқлансин.
Ечиш.
Берилган қийматларни ёзиб оламиз.
Ма = 8000 кг
G2 = 5500 кг
α = 7°
Dφ = 0,4
φmin = ?
Ишқаланиш бўйича динамик фактор формуласидан.
дан φ ни аниқлаймиз.
Минимал қиймат: φmin = 0,586
Масала.
Массаси 11000кг ва тишлаш массаси 6500кг бўлган юк автомобили тишлашиш коэффициенти 0,45 бўлган йўлдан текис харакатланмоқда. Автомобилнинг базаси 4м, оғирлик марказиинг баландлиги 1,3 м, ғилдираш радиуси 0,42м эканлиги маълум. Хаво қаршилигини хисобга олмаган холда автомобилнинг чиқа олиши мумкин бўлган энг катта баладлик бурчаги аниқлансин.
Ечиш.
Берилган қийматларни ёзиб оламиз.
Ма = 11000 кг
M2 = 6500 кг
φ = 0,45
L =4 м
hg = 1,3
rк = 0,42 м
α = ?
Автомобилнинг оғирлик марказининг координаталарини аниқлаймиз. Автомобилни тинч, горизонтал холатда деб қараймиз.
тинч холатда:
Rz2 = M2
Шунинг учун.
Rz2 · L = M2 · a
бундан:
Орқа ўқ етакловчи автомобил учун
Қийматларни ўрнига қўямиз.
α = 17°12`
Жавоб: α = 17°12`
11 – машғулот
Do'stlaringiz bilan baham: |