RS-триггернинг ишлаш қонуни 4.1-жадвалда берилган. И-НЕ элементлари асосида қурилган RS-триггернинг (4.2-расм, "а") ҳолатини ўзгартириш учун унинг кириш йўлларига инверс (нуллик) сигналларни бериш лозим. Ҳакикатдан ҳам триггер нуллик ҳолатида бўлса (Q = 0, = 1) уни бирлик ҳолатига ўтказишга фақат Э1 мантиқий элементнинг юқори кириш йўлига нуллик сигналини бериш билангина эришиш мумким. Шу туфайли расмда кириш йуллари ва символлари билан белгиланган бўлиб, инверсия белгиси триггернинг инверсия (нуллик) сигналлари орқали бошқарилишини билдиради.
Юқорида кўрдикки, ИЛИ-НЕ ва И-НЕ элементлари асосида қурилган триггернинг схемалари бир-биридан унчалик фарқ қилмайди ва И-НЕ асосидан ИЛИ-НЕ асосга ўтиш учун бошқариш сигналларини инвертирлаш керак холос.
4.1-жадвал
R
|
S
|
Qn+1
|
0
|
0
|
Qn
|
1
|
0
|
0
|
0
|
1
|
1
|
1
|
1
|
X
|
ИЛИ-НЕ элементлари асосида қурилган бир жуфт бошқариш йўллари бўлган асинхрон триггерлар 4.1-расм, "б" дагидек, И-НЕ элементлари асосида қурилганлари эса 4.2-расм, "б" дагидек шартли белгиланади.
4.2-расм. И-НЕ мантиқий элементлар асосида қурилган асинхрон
RS-триггер схемаси (а) ва унинг шартли белгиланиши (б)
Триггер асосий ва ёрдамчи қисмларга бўлинган тўғри тўртбурчак шаклида тасвирланади. Асосий қисмида Т (триггер) символи жойлаштирилса, ёрдамчи қисмида триггер кириш йўллари ва унда амалга ошириладиган мантиқий амалларнинг шартли белгилари жойлаштирилади. Асосий қисмида иккита чиқиш йўллари (Q ва ) кўрсатилади. Одатда Q ва символлари ёзилмайди, инверс, чиқиш йўли ни асосий чиқиш йўлидан ажратиш мақсадида тўғри тўртбурчакка ҳалқача орқали уланади.
Синхрон RS-триггерларда синхросигнал бериладиган қўшимча кириш йўли бўлиб, бу кириш йўли ахборот кириш йўллари (R ва S) билан И мантиқи орқали боғланган. Қўпинча синхросигнал такт сигнали деб ҳам аталади. Бунга биноан "синхрон триггер" атамаси билан бир қаторда "тактланувчи триггер" атамаси ҳам ишлатилади. Шундай қилиб, R ва S кириш йўлларига бериладиган ахборот триггерга фақат синхросигнал берилганидагина киритилади.
Синхросигнал орқали бошқарилувчи синхрон триггернинг ишлаш принципини бир поғонали И-НЕ мантиқий элементлар асосида қурилган схема (4.3-расм) мисолида кўрамиз. Қуйидагича белгилашни қабул қиламиз. Синхросигнал берилгунига қадар ҳар бир мантиқий элементнинг ҳолатини ва кириш йўли сигналларининг кийматини 0 ва 1 символлари билан белгилаймиз. Синхросигнал таъсири мобайнидаги элементларнинг ҳолатини бу символларнинг кичик қавсга олинганлари билан, синхросигнал таъсири тамом бўлгандаги элементларнинг ҳолатини эса бу символларнинг ўрта қавсга олинганлари билан белгилаймиз.
Фараз қилайлик, синхросигнал берилмасидан олдин (С = 0) триггер нуллик ҳолатида (Q = 0, = 1) ҳамда триггернинг ахборот кириш йўлларига берилган сигналлар S = 1, R = 0 бўлсин. С = 0 бўлганлиги учун Э3 ва Э4 элементларнинг чиқиш йўлларидаги сигналлар бирлик кийматига эга (қавссиз символлар).
4.3-расм. И-НЕ мантиқий элементлар асосида қурилган синхрон
RS-триггер схемаси
Синхросигнал берилганида (кичик қавс ичидаги символларга қаралсин) ва R ва S сигналларининг олдинги ҳолати сақланганида, Э1 элементнинг чиқиш йўли бирлик қийматини сақлайди, Э3 элементнинг чиқиш йўли эса нуллик қийматини олади. Бу ўз навбатида Q = 1 сигналининг пайдо бўлишига ва Э2 элементнинг кириш йўлларида бирлик сигналларининг мос келишига, яъни = 0 бўлишига олиб келади. Синхросигнал олингандан сўнг эса тескари боғланиш занжирларидан келаётган сигналлар эвазига триггер бирлик ҳолатини (Q = 1, = 0) сақлайди (ўрта қавс ичидаги символларга қаралсин). Триггернинг бу ҳолати кейинги синхросигналлар берилгунча (R ва S сигналларининг қиймати синхросигналлар орасидаги тўхтамда ўзгарса ҳам) ўзгармайди.
Синхросигнал орқали бошқарилувчи триггернинг ўзига хос хусусияти синхросигнал таъсири мобайнида R ва S ахборот сигналларнинг ўзгариши триггер ҳолатининг ўзгаришига олиб келишидир.
Синхрон RS-триггернинг ишлаш қонуни 4.2-жадвалда берилган. Жадвалда Rn, Sn ва Qn - машина вақтининг олдинги (n-нчи) тактидаги триггернинг кириш ва чиқиш йўлларидаги ахборот сигналларининг қийматлари, Qn+1- (n+1)-нчи такт сигнали (синхросигнал) берилганида триггернинг ўтадиган ҳолати. Бу ерда R ва S сигналлари (n+1)нчи синхросигнал таъсири давомида ўз қийматларини ўзгартирмайди деб фараз қилинади.
4.2-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |