Ўзбекистон республикаси алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги



Download 1,7 Mb.
bet3/14
Sana11.12.2022
Hajmi1,7 Mb.
#883400
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
СХЕМОТЕХНИКА Маърузалар туплами шр12типограф варчасть1

Назорат саволлари:

1. Компьютер схемотехникаси ривожи босқичларини санаб ўтинг.


2. Учинчи авлод компьютер схемотехникасининг иккинчи авлодидан жиддий фарқи нимада?
3. Компьютер элементларининг туркумланиши.
4. Аналог элементларнинг вазифаси.
5. Дискрет элементларнинг вазифаси.
6. Потенциал ва импульс сигналларга таъриф беринг.
7. Кетма-кет ва параллел қурилмалар.


Адабиёт:

1. Угрюмов Е.П. Проектирование элементов и узлов ЭВМ – М.; Высш. шк., 1987, 3-5 б.


2. Схемотехника ЭВМ. Учебник для ВУЗов под редакцией Соловьева Г.Н. – М.; Высш. шк., 1985, 3-8 б.
3. Безуглов Д.А., Калиенко И.В. Цифровые устройства и микропроцессоры. Ростов-на-Дону, 2006 й.

2-маъруза
Яримўтказгичлар. Диодлар, биполяр ва униполяр
(МОП) транзисторлар. Ёруғлик. Ёруғлиқсезувчан
ва ёруғлик тарқатувчи қурилмалар. Оптожуфт


Режа:
1. Яримўтказгичларнинг электр ўтказувчанлиги. Электрон-ковак ўтишнинг ҳосил бўлиши ва хусусиятлари.
2. Яримўтказгич диодлар, қурилиши, туркумланиши ва асосий параметрлари.
3. Биполяр ва МОП транзисторлар.
4. Ёруғлик, ёруғлик сезувчи, ёруғлик тарқатувчи қурилмалар ва оптожуфт.


Таянч иборалар: ўтказгич, изолятор, яримўтказгич, легирлаш, электрон-ковак ўтиш, рекомбинация, акцептор, донор, диод, транзистор, фоторезистор, фотогальваник элемент, фотодиод, фототранзистор, ёруғлик диод, оптожуфт.

1. Маълумки, дунёда икки хил модда мавжуд – ўтказгичлар ва изоляторлар.Ўтказгичларнинг қаршилиги нулга яқин, изоляторларники эса чексиз. Аммо бу икки хил модда орасида аниқ чегара йўқ. Демак, қаршилиги ўтказгич ва изолятор қаршиликларининг ўртасида бўлган қандайдир моддалар ҳам мавжуд. Бундай моддаларни яримўтказгичлар деб аташган. Модданинг бундай яримўтказгич ҳолати жуда беқарор ва ташқи омиллар (электр кучланиш, ёруғлик, харорат) таъсирида яримўтказгич осонгина ўтказгичга, изоляторга ва қайтадан яна яримўтказгичга айланиши мумкин.


Яримўтгазгичларда икки хил заряд элтувчилари мавжуд: электронлар ва коваклар. Коваклар – орбитасида электронлар етишмайдиган атомларнинг мусбат заряд элтувчилари. Ковакнинг ўзи зарядга эга эмас. Аммо у ҳосил бўлган жойда атом заряди мувофиқлашмаган, чунки бу ерда битта электрон йўқ. Бундай атом қўшнисидан электронни тортиб олиши мумкин, натижада у мусбат заряд элтувчисига айланади. Электроннинг бир атомдан иккинчи атомга сакраб ўтиши натижасида, бошқача айтганда ковак силжиши натижасида ковак токи пайдо бўлади. Шу сабабли яримўтказгичлар нафақат электрон ўтказувчанликка, балки ковак ўтказувчанликка ҳам эга. Тоза яримўтказгичларда ковак ўтказувчанлик электрон ўтказувчанликка тенг.
Тоза яримўтказгичлар (кремний, германий) жуда кам ишлатилади. Аксарият асбобларда киритмавий яримўтказгич ишлатилади, яъни тоза яримўтказгичга маълум киритманинг катта бўлмаган ва жуда аниқ ҳисобланган сони қўшилади. Киритмани қўшиш жараёни легирлаш, киритмавий яримўтказгич эса легирланган деб аталади.
Донор деб аталувчи бирор бир киритмани қўшиш натижасида яримўтказгичда эркин электронлар пайдо бўлади. Акцептор деб аталувчи киритманинг қўшилиши яримўтказгичда эркин мусбат зарядларнинг пайдо бўлишига олиб келади.
Донор киритмали яримўтказгич материаллар п-хилли (лотинча negativ сўзидан) яримўтказгич, акцептор киритмали яримўтказгич материаллар эса р-хилли (лотинча positive сўзидан) яримўтказгич деб аталади.
п-хилли яримўтказгичларда электронлар токнинг асосий элтувчилари, коваклар эса асосий бўлмаган элтувчилари ҳисобланади. Аксинча р-хилли яримўтказгичларда коваклар асосий элтувчилар, электронлар эса асосий бўлмаган элтувчилар ҳисобланади.
Бу икки хил яримўтказгич бирлаштирилса, бирида электронлар етишмаслиги, иккинчисида электронларнинг ортиқчалиги сабабли электронлар ва коваклар бу икки яримўтказгич чегараси томон харакатланади (2.1-расм). Электрон ва ковак учрашиб бир-бири билан бирлашиши (рекомбинацияси) содир бўлади. Рекомбинация жараёни динамик мувозанат ҳосил бўлмагунча, яъни электронлар сони билан коваклар сони тенг бўлмагунча давом этади. Натижада р-п-ўтишда фазовий заряднинг иккиланган қатлами ҳосил бўлади. р-соҳада ушбу қатлам акцептор киритмасининг манфий ионлари томонидан яратился, п-сохада эса донор киритмасининг мусбат ионлари томонидан яратилади.






Рекомбинация натижа-сида ҳосил бўлган электрик майдон (р-соха манфий зарядланган, п-соха мусбат зарядланган) электрон ва ковакларнинг кейинги силжишига қаршилик қилади. Иккита яримўтказгич орасида электронларнинг коваклар билан рекомбинацияси натижасида ҳосил бўлган қатлам "р-п-ўтиш" деб, р-п-ўтишдаги потенциаллар фарқи потенциал тўсиқ (барьер) деб аталади.

2. Яримўтказгич диод одатда битта "р-п" ўтишга ва иккита чиқмага эга бўлган яримўтказгич кристаллидан иборат бўлади ва 2.2-расм-дагидек шартли белгиланади.





2.2-расм
Диодлар қуйидаги аломатлари бўйича туркумланади.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish