Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги



Download 19,84 Mb.
bet61/131
Sana03.07.2022
Hajmi19,84 Mb.
#736692
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   131
Bog'liq
Мажмуа ХФХ 15-15

Назорат учун саволлар

  1. Охирги йилларда тасдиқланган қонунларнинг мазмунини айтиб беринг?

  2. Мезонларнинг турларини айтиб беринг?

  3. Маъмурият томонидан иш вақтини ўзгартириш лозим бўлган ҳолларни изоҳланг?

  4. Меҳнатни муҳофаза қилишнинг Давлат нозорати қандай амалга оширилади?

Адабиётлар
1. Безопасность жизнедеятелности. Под. ред. С. В. Белова, М, Высшая школа, 2002.
2. Ғ.Ё.Ёрматов, Ё.У.Исамухамедов, Меҳнатни муҳофаза қилиш,
Тошкент, Ўзбекистон нашриёти, 2002.
3. Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги» қонуни. Тошкент, 1993.
4. Ў. Йулдошев У.Усмонов О. Қудратов. Меҳнатни муҳофаза
қилиш, Тошкент, Меҳнат, 2001.
5. Қудратов.Т.Ғаниев. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги. Тошкент, Меҳнат, 2004.

15-Мавзу.Хавфсизликни таъминлаш юзасидан услубий
тадбирларни ишлаб чиқиш ва бахтсиз
ҳодисаларни таҳлил қилиш


Режа:
1. Хавфсизликни таъмирлаш буйича тадбирлар тузиш.
2. Шикастланишларнинг турлари.
3. Шикастланишларнинг келиб чиқишининг асосий сабаблари.
4. Бахтсиз ходисаларни таҳлил қилиш ва иқтисодий таъсирини аниқлаш.
Таянч иборалар: Ўрганиш, режа тузиш, таҳлил қилиш, тиббий асос тайёрлаш асослари. механик, термик, кимёвий, носозлик, авариялар. бахтсиз ҳодиса, ногиронлик , сарф, харажат, зиёнлар.

1. Хавфсизликни таъминлаш бўйича
тадбирлар тузиш.


Корхона маъмурияти томонидан ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш ҳақидаги “Низом”га асосан меҳнат фаолиятини йўқотишга сабаб бўлган ҳар бир шикастланиш, ҳолларини текшириш чиқиб, шу ҳакда махсус намуна бўйича 4 нусхада далолатнома тузилади.
Бош мухандис далолатнома ва кўриладиган чора-тадбирлар режасини тайёрлайди. Бахтсиз ҳодиса сабабини бартараф қилиш ҳақида буйруқ биринчи раҳбар томонидан тасдиқланади ва уни бажариш учун масъул киши тайинланади ва амалга ошириш муддати белгиланади. Гуруҳий оғир жароҳат ва ўлим билан тугаган бахтсиз ходисалар махсус комиссия томонидан текширилади ва тузилган махсус далолатнома билан биргаликда топширилади. Ушбу бахтсиз ҳодисалар бўйича маъмурият юқори турувчи ташкилотта ҳисобот беради ва корхона архивида 45 йил сақланади.
Бахтсиз ҳодисани ўз вақтида, тўғри ўрганиш ва ҳисобга олиш, унинг сабабларини пухта таҳлил қилиш ва бундай ходисаларни такрорланмаслиги учун бутун жавобгарлик ҳодиса содир бўлган идора ташкилот, муассасаларнинг биринчи раҳбари зиммасига юкланади. Шикастланишларнинг таҳлилини эса меҳнат гигиенаси бўйича шифокор ва унинг ёрдамчиси, меҳнат хавфсизлиги бўлими ҳамда соғломлаштириш шаҳобчаси, тиббиёт санитария ишлари шифокорлари билан биргаликда олиб боради. Шикастланишларга қарши тадбирлар режаси таҳлил асосида тузилади.
Таҳлил қилиш ва маълумотларни статистик жиҳатдан ишлаб чиқишда шикастланишларининг оз-кўплиги. частота кўрсатгичларининг оғир ва енгиллигига боғлиқ, 1000 кишига нисбатан шикастланишининг ўртага сони қўйидаги формула бўйича ифодаланади.
П0 = Н 1000 / Р
бу ерда: П0_ - қайтариш коэффиценти:
Н - муайян давр ичида шикастланишлар сони (ой, чо-
рак, ярим йил)
Р - ишловчилар сони.
Майиб бўлишлик оғирлик коэффиценти, вақтинчалик иш куни йўқотишни ўрнатилган ўртага давомийлиги бир бахтсиз ҳодиса учун
П0 = Д / Н формула билан аниқланади.
бу ерда: П0 - оғирлик коэффиценти:
Д - йўқотилган иш кунлари йиғиндиси,
Н - шу давр ичида содир бўлган бахтсиз ҳодиса нати-
жасида шикастланганлар сони.
Шикастланиш оғирлиги кўрсатгичи маълум даражада частота кўрсаткичини тўлдириб боради. Юз берган шикастланишларга бир хилда баҳо бериш мумкин бўлмайди, чунки, у шикастланувчининг:
- жароҳат хусусиятига (механик, термик ва бошқалар)
- касби (дурадгор, слесар, юк тошувчи ва бошқалар)
- меҳнат стажига
- ёшига
- жинсига қараб таҳлил қилади.
Шикастланишга қарши кураш режасини меҳнат гигиенаси бўйича шифокор, меҳнат муҳофаза мухандиси, тиббиёт-санитария қисмининг шифокори биргаликда тузиб унинг муддатида бажарилишини назоратга олади.
Шикастланишнинг олдини олиш ишни ташкил этишда сингнализация йўли билан ҳисоблаш ва таҳлил қилишнинг тезкор шакли мавжуд бўлиб, бу жуда қисқа муддат ичида (ҳафта, ой) ўтказилади. Унга қўйидаги маълумотлар киритилади:
- цех
- асбоб - ускуналар туркуми
- вақти.
Шулар асосида шикастланиш хавфи бўлган жойлар аниқланади ва унинг сабаблари бартараф этилади.
Ишлаб чиқаришда шикастланиш деб - корхона худудида бўлган даврда киши танасининг бирор аъзоси тасодифан шикастланиши натижасида саломатлигига зиён етишига айтилади.
Бахтсиз ҳодисалар содир бўлишининг олдини олиш, асосан, маъмурият раҳбарларининг жавобгарлигида бўлиб, назорат ишлари меҳнат муҳофазаси бўлими зиммасида бўлади.
Шикастланишнинг сабабларини ўрганиш, мухандис - техник соҳасига тегишли масалалар, профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва ишчилар саломатлигини мустаҳкамлашга оид масаларни ҳал этишда тиббий-санитария қисмидаги шифокорлар маъсулдирлар.

Download 19,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish