3. Меҳнат қонунини бузганлиги учун
жавобгарлик турлари.
Ишчи хизматчилар ўзларининг меҳнат қилиш хуқуқларини бошқарма ва ташкилотларда ишлаш тўғрисида меҳнат шартномаси тузиш йўли билан амалга оширадилар. Барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан соғлом ва хавфсиз меҳнат шароити ёритиб берилади. Бу ишлар хўжалик юритувчи субъектларнинг маъмурияти зиммасига юклатилади.
Ҳар бир иш тури ва касблар хавфсизлик техникаси бўйича ҳамда ишлаб чиқариш санитарияси юзасидан тегишли кўрсатмалар шунингдек, хавфсиз меҳнат шартлари билан таъминлаш мақсадида огоҳлантирувчи плакатлар, ёзувлар ва белгиларни кўзга кўринадиган жойларга илиб куйиш белгиланган қоида талабига биноан дафтар ва журналлар юритиш, хавфсизлик техникаси буйича кабинет ва бурчаклар ташкил килишлари зарур. Мураккаб станоклар машина ва механизмларда хизмат қилувчи, оғир ишларда ва меҳнат шароити зарури хамда хавфли бўлган ишларда шунингдек, транспорт ҳаракати билан боғлиқ вазифаларда ишловчи ишчи хизматчиларга хавфсизлик техникасини ўргатиш шарт. Меҳнат шароити зарарли бўлган ишларда шунингдек, алоҳида ҳарорат шароитида бажариладиган ёки ҳавони ифлослантирадиган ишларда мехнат қилувчи ишчи ва хизматчиларга белгиланган нормада совун, махсус кийим бош, пойафзал ҳамда шахсий ҳимоя воситалари берилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига асосан меҳнат шароитини ифлосланиши билан боғлиқ ва зарарли бўлган ишларда ишловчиларга белгиланган меъёрларда, сут ёки унга тенг келадиган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари бепул берилиши лозим.
Ўн саккизга тўлмаган ёшлар ишга қабул қилинган такдирда уларни тажрибали ва ғамҳўр ишчиларга бириктирилиб, объектдаги иш юритувчи, хавфсизлик техникаси талабларига риоя этиш юзасидан назоратни кучайтириши лозим. Меҳнат жамоалари, меҳнат шароитларини яхшилаш ва муҳофаза қилиш ҳамда санитария-соғломлаштириш тадбирлари ўтказиш коплекс режаларини муҳокама этадилар ва маъқуллайдилар, шунингдек бу режалар қандай бошқарилаётгани назорат қилиб берадилар.
Хўжалик юритувчи субъектлар маъмурияти хавфсизлик техникасини ишлаб чиқаришда жароҳатланишга йўл қуймайдиган замонавий воситаларни жорий қилишга ҳамда ишчи ва хизматчиларнинг касб касаллигига чалинишини олдини оладиган санитария гигиена шароитларини яратиб беришга мажбур. Ҳавонинг чангланиши ва газланиши, шовқин, тебраниш, нурланиш ва бошка зарарли таъсирланиш камайтириш ҳамда юқотиш максадида ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялар ва автоматлаштириш, зарур ишлаб чиқариш бинолари, иншоотлари, машиналар, ускуналар, технологик жараёнларни соғлом ва хавфсиз мехнат шароитлари билан таъминлаш ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган бўлиши лозим. Соғлом ва хавфсиз меҳнат шароити билан таъминланмаган биронта корхона цех, участка ва ишлаб чиқариш жойи фойдаланиш учун қабул қилиниши ва ишга туширилиши мумкин эмас.
Хавфсизлик техникасига ишлаб чиқариш санитариясига, яъни, бир кишидан сақланишга ва меҳнат муҳофазалашнинг бошқа қоидаларига риоя этиш юзасидан ишчи ва хизматчиларга йўл-йўриқлар бериш шунингдек, ходимларнинг меҳнат муҳофазасига доир қўлланмаларда кўрсатилган ҳамма талабларга амал қилиш устидан доимий назорат қилиши маъмурият зиммасига юклатилади.
Аёллар мехнатини енгиллаштириш уларга яхши шароитлар яратиб бериш долзарб муамолардан биридир. Барча ишчи ва хизматчилар учун иш вақтининг нормал муддати хафтасига 40 соатдан ортиқ бўлмаслиги, ўн саккизга тўлмаган ёшлар ҳамда меҳнат шароити зарарли бўлган ишларда меҳнат қилувчилар учун ҳафтасига кўпи билан 36 соат иш вақти бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |