2. Мезонларнинг турлари. Шу бугунгача меҳнат хавфсизлиги меъзонлари 300 дан ортиб кетди ва улар қуйидагига меъзон тизимининг гуруҳларига бўлинади.
О - Меҳнат ҳавфсизлиги соҳасида мезонлаштиришнинг ташкилий ва услубий асосларини (янги вазифаси, мақсади, атамалари,
хавфли омиллар ва бошқалар) белгилаб беради;
1 - Ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллар буйича талаблар меъзони;
2 - Асбоб ва ускуналарга қўйиладиган умумий хавфсизлик талаблари меъзони.
3 - Ишлаб чиқариш жараёнига нисбатан хавфсизлиги талаблари меъзони.
4 - Ҳимоя воситаларига қуйиладиган хавфсизлик талаблари меъзони.
5 - Бино ва иншоотларга нисбатан хавфсизлик ва талаблари меъзони.
1. МХММ - бу инсон саломатлиги ва унинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ва бир-бирига ўзаро боғлиқ бўлган хавфсизлик меъзонлари мажмуасидир. Хавфсизлик меъзоналари ишлаб чиқариш хавфли омиллар бўйича талаб ва меъёрлар ўрнатилади ва шунингдек, ишлаб чикариш жараёнига ва қуролларига жами ҳимоя воситаларига ҳамда меҳнат хавфсизликнинг аниқловчи усулларга талаблар қўяди.
2. МХММ таркибида турт хил меъзон мавжуд: Давлат меъзони (ГОСТ-ДМ), соҳа меъзони (ОСТ-СМ), худудий меъзон (РСТ-ХМ) ва корхона меъзони (СТП-КМ). Бундай меъзонлар тизимининг яратиш оқибатида меҳнат хавфсизлигига доир талаблар тартибга келтиради. Уларнинг халқаро меъзонлар тизими СЭВ (Ст. СЭВ 829-77) билан солиштириш имкони туғилади. Халқаро иқтисодий ҳамкорлик – ХИХ доирасида мехнат хавфсизлиги буйича халқаро меъзонлар ташкил этилди. Ҳозирга 160 дан ортиқ меҳнат муҳофазаси буйича ХИК меъзонлари ишлаб чиқилган. Шу асосда 1974 йилда биринчи марта техника хавфсизлиги буйича тузилган меъзонни (ГОСТ 12.001-94 МХМТ) бутун дунёда қўлланилаётган халқаро меъзон даражасига кўтариш мақсадида 1992 йилда ГОСТ 12.0.001-92 ССБТ кўринишида қайта тузилди ва чоп этилди
Мавжуд хавфсизлик меъзонларини ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш учун махсус назорат комиссияси тузилиши керак бўлади унинг бошқарувида мухандис ва техник ходимларининг жорий қилинадиган меъзонларни ўрганиш тартибига ва муддати белгиланиши ташкилотни зарур асбоб-ускуналар ва материаллар билан таъминлашни хамда техник ҳужжат ва лойиҳаларни назорат қилиш каби ташкилий ишлар олиб борилади. Ташкилий ишлар бажарилиб, меъзон амалда тадбиқ этилгандан кейин, комиссия қилинган ишлар натижасидан келиб чиққан ҳолда акт ёзиб, уни ташкилот раҳбарларидан тасдиқлаб олиши лозим. Меъзонларни жорий килиш ва бажариш устидан давлат назорати ташкил этилган ва уни Ўзбекистон меъзонлар назорати давлат қўмитаси олиб беради. Бу назорат бўйича ҳар беш йилда бир марта текширув ўтказилиб, меъзонларни тўғри ишлашини кузатади ёки камчилиги қайд қиланади.