Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#177882
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   123
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi fanidan darslik (1)

 
3.
Меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоблаш ишларини аналитик ҳисоби. 
Бир ойлик меҳнат ҳақининг умумий суммасини аниклаш учун 
бирламчи хужжатларни гурухлаш ва хар хил ажратмаларни амалга ошириш 
лозим. Тўловга доир меҳнат ҳақини узида акс эттирувчи хужжатлар номи 
тўлов ва ҳисоб кайдномалари деб юритилади. Бу кайдномаларда тўловга 
меҳнат ҳақи корхонанинг булимлари, ишчиларнинг категориялари, тўлов 
турлари бўйича курсатилган булади ва у хар хил хужжатларни ва ҳисобларни 
тузишда шунингдек меҳнат ҳақи фондини ишлатилиши устидан назоратини 
олиб боришда айникса кул келади. Шундай килиб тўлов ва ҳисоб 
кайдномалари икки хил функцияларни бажаради, биринчисида улар бўйича 


131 
ишчи ва ходимлар билан ҳисоб китоб килишда фойдаланилади, иккинчи 
функцияда эса, улар ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоб - китоб 
аниклик ҳисобини юритиш шакли ҳисобланади ва улар кўрсаткичлари 
асосида маълумотномалар ва меҳнат бўйича ҳисобот тузилади. Юкорида 
такидлаб утилганидек, бухгалтерия ҳисобини счётлар режасида меҳнат 
ҳақининг ҳисобга олишда “Ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан 
ҳисоблашишлар” счёти белгилангандир.
Ходимлар билан меҳнатга хак тўлаш бўйича ҳисоб – китоблар бўйича 
аналитик ҳисоб хар бир ишчи ва хизматчиларга очилган маҳсус варакларда 
юритилади. Бу маҳсус варакларда ишчининг фамилияси, исми, лавозими
бажарадиган иши, ой давомида килган меҳнатига яраша ҳисобланган меҳнат 
ҳақи ёзиб борилади. Депонент килинган меҳнат ҳақи бўйича аналитик ҳисоб 
алоҳида депонент варакларида юритилади. Бухгалтерияда “Ходимлар билан 
меҳнатга хак тўлаш бўйича ҳисоблашишлар” ҳисобвараги бўйича кайднома 
тузилади. Кайдномага ёзувлар меҳнат ҳақи ҳисоблаш ва ходимларга меҳнат 
ҳақининг берилишини тасдикловчи ҳисоб регистрларига асосан ёзилади. Хар 
бир ойнинг охирига эса, қолдиқ аникланади ва килинган жараёнларнинг 
умумий суммаси бухгалтерия дафтарига ёзилади меҳнат ҳақи мукофот ва 
бошқа тўловлар кассадан ҳисоблаб тўлов кайдномаларидан кучирма асосида 
амалга оширилади.
Амалдаги конунчиликка асосан меҳнат ҳақи бир ойда икки марта 
берилади ва унга (микдори), муддатлари жамоа шартномаларида банк билан 
келишилган холда амалга оширилади. Бошқа алоҳида категориядаги 
ходимларга тўловнинг бошқа (алоҳида) муддатлари хам урнатилиши мумкин. 
Хар ярим ой меҳнат ҳақи тўловида бунакли ва бунаксиз меҳнат ҳақи 
урнатилиши мумкин. Бунакли тартибда ойнинг биринчи ярмида бунак 
берилади, охирги ҳисоб - китоб эса ойнинг иккинчи ярмида амалга 
оширилади. Бунакнинг микдори жамоа шартномасида келишилади, аммо у 
ишчининг тариф ставкаси бўйича ишланган вақт учун бериладиган меҳнат 
ҳақи суммасидан кам булмаслиги керак. Бунак суммаси учун ишланган иш 
вақтини аниклашда асоса булиб, табель ва табель ҳисоби юритилади. 
Меҳнат ҳақини бунаксиз ҳисоблашда меҳнат ҳақи бир ой хақиқий 
ишланган вақт учун балки бажарилган ишлар акс эттирилган хужжатлар 
асосида ҳисобланади. Меҳнатга хак тўлаш бўйича куйидаги дастлабки 
хужжатлар тулгазилади: 
1) 
Т -1 шакли – “Ишга кабул килиниш тугрисида буйрук” унда 
ходимнинг касби, мансаби ва меҳнат ҳақи курсатилиб, кадрлар булимида 
бир нусҳада тулгазилади ва меҳнат дафтарчасига кайд килинади. 


132 
2) 
Т -2 шакли – “Ходимнинг шахсий вараги” кадрлар булими 
томонидан хар бир ходимга алоҳида тулгазилади ва ходим томонидан имзо 
билан тасдикланиб, кейинги узгартиришлар киритиб борилади. 
3) 
Т –3 шакли – “Бошқа ишга утказилганлиги тугрисида буйрук” 
Ходимлар корхона ичида бошқа ишга утказилганда икки нусҳада 
тулгазилиб, бир нусҳаси кадрлар булимида, иккинчи нусҳаси бухгалтерияда 
сакланади. 
4) 
Т -6 шакли – “Таътил бериш тугрисида кайд” . У хар йилда ва бошқа 
сабалар билан таътилга чикарилишда кулланилади ва бухгалтерияга таътил 
ҳақини ҳисоблашда асос улади. Агар ходим хак туланмайдиган таътилга 
чикарилса, бухгалтерия томонидан ходимга хак ҳисобланмайди. 
5) 
Т -8 шакли - “Меҳнат шартномаси тугатилганлиги тугрисида 
буйрук” . У ходимлар ишдан бушатилганда бир нусҳада ёзилади. У кадрлар 
булими томонидан меҳнат дафтарчасига кучирилади ва бухгалтерия иш 
асосида ҳисоб – китоб килади. 
6) 
Т –8 шакли - “Иш вақтидан фойдаланишни ҳисобга олишни ва 
меҳнат ҳақини ҳисоблаш табели” ходимларнинг ишга келишини белгилайди 
ва шунга асосан меҳнат ҳақи ҳисобланади. 
7) 
Т - 13 шакли – “Иш вақтини ҳисоблаш табели” да ходимларнинг 
ишга келиши белгиланиб борилади. Табелларда ишга келиш кунлари, 
соатлари, келмаганлик сабалари: таътилда, касал, дам олиш кунлари, 
байрам деган ва бошқа белгилар куйилиб, маъсул шахслар томонидан имзо 
чекилади ва хар ойда бухгалтерияга берилади. Унга асосан меҳнат ҳақи Т -
49 “
Ҳисоблаш - тўлов кайдномаси” да ҳисобланади. Т – 49, Т - 49а, Т – 51, Т 

53 ва Т - 53а кайдномалари ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича 
ҳисоблашиш ва уни тўлаш муомилаларини кайд килувчи жамгарма 
маълумотларини ифодоловчи хужжатлардир. Корхона ва фирмаларда 
ҳисобот йилдаги ва хақиқий меҳнат ҳақи фондини ҳисоблаш ва режадаги 
меҳнат ҳақи фондидан фойдаланишни назорат килиш учун 5 – “Турлари ва 
ишчиларнинг тоифалари бўйича ҳисобланган меҳнат ҳақи бўйича маълумот 
ва ишчи хизматчилар билан ҳисоблашиш бўйича маълумот” хар ойла 
тузилиб борилади. 
Жадвалнинг биринчи кисмида меҳнат ҳақи фондига киритиладиган ва 
киритилмайдиган суммаларнинг ҳисобланиши, жадвалнинг ичида эса меҳнат 
ҳақининг турлари: ишбай, вақтбай, меҳнат таътили ва шунга ухшашлар акс 
эттирилади. Иккинчи кисмида эса ходимлар билан ҳисоблашиш холатининг 
маълумотлари – корхонанинг ой бошидаги колдиги, ой давомида 
ҳисобланган, туланган, ушланган, чегирилган суммалар ва ой охиридаи 
қолдиқ келтирилади. Жадвалнинг бу кисмидаги маълумотлар ёрдамида 


133 
меҳнат ҳақини ҳисоблаш ва тўлаш холати тахлил килинади. Яъни “Меҳнатга 
хак тўлаш бўйича ҳисоблашишлар” ҳисобварагининг маълумоти хамда хар – 
хил ушланмалар тугрисида маълумотлар йигилади. Ушбу маълумотлар 8 – 
журнал ордер ва 7 – кайдномага килинади хамда қолдиқ сумма (ишчи ва 
ходимларга булган қарз) бош дафтар билан таккосланади. Ишчи ва 
хизматчиларнинг уз вақтида олмаган суммалари 3 йил давомида сакланади ва 
“Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб – китоблар” счётининг 
“Депонентга утказилган меҳнат ҳақи” илова ҳисоб варагида ҳисобга олиб 
борилади. 
Меҳнат ҳақи ёзиш учун куйидаги бирламчи хужжатлар асос булади:
• 
мазкур шахс корхона штатига ишга кабул килинганлиги ҳақидаги 
буйрук, унда ходимга тайинланган маоши ва майян касб кори бўйича 
даражаси курсатилади. 
• 
Иш вақтидан фойдаланишни ҳисобга олиш табелида вақтбай меҳнат 
ҳақини хакмда вақт асос килиб олинган бошқа хамма хил тўловларни 
ҳисоблаш учун (бекор туриб колиш, тунги вақтда хамда иш вақтидан 
ташқари ишлаганлиги учун кушимча хак, вақтинча ишга яроксиз ва 
бошқалар). 
• 
Меҳнат ҳақи жамгарув варакалари – ишбай ишловчи ходимлар учун. 
• 
Кушимча меҳнат ҳақи ва вақтинча ишга яроксизлиги учун 
нафакаларнинг барча турлари бўйича табель ва касаллик варакалари. 
• 
Ўтган ой учун ҳисоб – китоб кайдномаларида ушланган солиқлар 
суммасини ҳисоблаш учун. 
• 
Судлов органларининг ижро варакалари бўйича ушлаб колиш ҳақидаги 
карорлари. 
• 
Ойнинг биринчи ярми учун илгари берилган бунакнинг тўлов 
кайдномалари. 
• 
Режада ташқари бунак берилганлиги ҳақидаги касса тўлов ордерлари. 
• 
Иш, бекор туриб қолиш, кушимча хаклар давлат ёки жамоат 
вазифаларини бажариш, касаллик кайд этиб бориладиган бирламчи 
хужжатлар. 
• 
Меҳнатда иштирок коффиценти (МИК) хусусида бригадасининг карори. 
Ишчи ва хизматчилар меҳнат ҳақи тузилган табелларига асосан (т) 
аникланади. Табелда ишчиларнинг ой давомида ишлаган кунлари числолар 
бўйича курсатилади. Ишчи ва хизматчилар касалликлар сабабли ишга келмай 
колса, табелда касаллиги тугрисида белги (К) куйилади. Магазин дам олиш 
куни ишламаси, табеьда дам олиш белгиси (д.о) куйилади. Табель тузиш 
турли магазинларда турлича булиши мумкин. Бу нарса магазиндаги 


134 
ходимлар сонига боглик булади. Агар магазинда ишлайдиган ходимлар сони 
куп булса, уларнинг ишга кириши маҳсус хронометрларда ҳисобга олинади. 
Хронометрга ишчи ва хизматчилар узларига варакани куйиб, ишга келган ва 
кетган вақтларини белгилайди. Тузилган табель магазин бухгалтериясига 
топширилади ва унга асосан меҳнат ҳақи ҳисобланади. Меҳнат ҳақи 
ҳисоблашда магазин товар обороти неча% бажарилгани, мукофотлар тартиби 
албатта ҳисобга олинади. Ишчиларга ажратилган ишҳақи алоҳида меҳнат 
ҳақи ҳисоблаш кайдномаларида курсатилади. Кайднома меҳнат ҳақи бериш 
кунларига кура бир ойда икки марта тузилади. Биринчи кайдномада меҳнат 
ҳақи юзасидан бунак бериш, иккинчисида эса ойлик меҳнат ҳақининг тулик 
ҳисоби келтирилади. Бу кайдномада ишчиларга ҳисобланган меҳнат ҳақи 
сумма ва ушлаб колинадиган солиқлар суммаси, кредитга олинган 
товарларнинг ойлик тўловлари ва бошқа суммалар курсатилади. Тузилган 
кайднома магазин бош бухгалтер ва директори томонидан имзоланади. 
Тузилган кайдномага асосан ишчи ва хизматчиларга меҳнат ҳақи берилади. 
Баъзи магазинларда ишчи ва хизматчиларга меҳнат ҳақи бериш учун меҳнат 
ҳақи ҳисоби кайдномаига асосан тўлов кайдномалари тузилади. Тўлов 
кайдномаларида ишчининг фамилияси, вазифаси, унга берилиши керак 
булган иш хаклари суммаси, уни олганлиги тугрисидаги имзоси курсатилади. 
Агар бирор сабабга кура меҳнат ҳақи олинмаса, сумма тугрисига “Депонент” 
белгиси куйилиб, кейин кайднома топширилади. 
Депонентлаштирилган меҳнат ҳақи суммаларини корхона кассасидан 
берилиши хар бир депонент суммаси бўйича алоҳида –алоҳида амалга 
оширилади. Бунинг учун хар бир депонентлаштирилган сумма эгаси номига 
карточка очилиб, унда куйидаги маълумотлар ёзилади. Ходимнинг исми-
шарифи, лавозими, ишлайдиган булими, депонент суммаси, муддати. 
Депонент суммасини бериш учун бухгалтерия ходими томонидан касса 
чиким ордери тузилиб, унда хам ходимнинг исми-шарифи, лавозими, 
депонент суммаси (ракам ва сузда), ордер тузилган муддат, уни 
расмийлаштирган ходим исми-шарифи ва имзоси, бош бухгалтер ва корхона 
рахбари (уринбосари)нинг имзоси ва мухр куйилади ва унинг асосида 
кассадан депонентлаштирилган сумма берилади. Меҳнат ҳақи ва унга хак 
тўлаш исобьини аналитик ҳисобини юитиш атижасида ходимлар ва ишчилар 
билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоблашишларни деталлаштирилган 
маълумотлари олинади ва бу борадаги тезкор назоратни олиб бориш 
таъминланади.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish