Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#177882
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   123
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi fanidan darslik (1)

 
3.Тайер маҳсулони ҳисобга олиш. 
Тайёр маҳсулотни бухгалтерияда ёки омборда ҳисобга олиб бориш 
учун счётлар режасига кура 2800-"Омбордаги маҳсулотлар”актив инвентарь 
счётлари кузда тутилган. Ушбу счётлар куйидагилардан иборат: 
- 2810-
"Омбордаги тайёр маҳсулотлар; 
- 2820-
"Кургазмадаги тайёр маҳсулотлар"; 
Ушбу счётлардан омборда канча тайёр маҳсулот борлиги ва унинг 
харакати тугрисидаги ахборотни акс эттиришда фойдаланилади. 
2800-
"Омбордаги тайёр маҳсулот”счётларининг дебети 2010-"Асосий 
ишлаб чиқариш", 2310-"Ёрдам ишлаб чиқариш”счётларининг кредити билан 
узаро богланади, кредити бўйича эса 9100-"Сотилган маҳсулотлар, 
бажарилган иш ва курсатилган хизматлар"нинг таннарҳини ҳисобга олувчи 
счётлар билан богланади ва бунда 9110-"Сотилган маҳсулотларнинг 
таннарҳи”счёти кулланилади.
Чет учун бажарилган ишлар ва курсатилган хизматлар киймати 2800- 
"Омбордаги тайёр маҳсулотлар”счётларида акс эттирилмайди, булар бўйича 
амалдаги харажатлар ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи 
счётлардан 
бевосита 
9100-"Сотилган 
иш 
ва 
хизматларнинг 
таннарҳи”счётларига утказилиб, ҳисобдан чикарилади. 


155 
Ишлаб чиқаришда маҳсулот тайёрлашнинг аналитик ҳисоби "Ишлаб 
чикарилган тайёр маҳсулотларнинг кайдномаси"да натура ва киймат 
ифодасида юритилади. 
Бу маълумотлардан ишлаб чиқариш хажми бўйича режанинг 
бажарилишини назорат килишда, жамлама ҳисоб варакларида бухгалтерия 
ёзувларини кайд килишда фойдаланилади. Тайёр маҳсулотларнинг киримини 
кайд этиш билан боглик хўжалик муомалалари 10/1-журнал-ордерда амалга 
оширилади. 
Дебет 2800-"Омбордаги ва кургазмадаги тайёр маҳсулотлар”счётлари 
Кредит 2010-"Асосий ишлаб чиқариш”счёти. 
Омбордаги тайёр маҳсулотлар омбор ҳисобида микдор ва киймат 
ифодасида ҳисобга олинади ёки материалларни ҳисобга олишга ухшаб 
турлари, сони, нави ва баҳоси курсатилиб ҳисобга олинади. 
Бу варакчалар (карточкалар) субъектнинг бухгалтерияси томонидан 
тайёр маҳсулотнинг хар бир номенклатура раками учун очилади ва тилхат 
олиб омбор мудирига топширилади. Варакчаларга ёзувларни моддий 
жавобгар шахслар муомалалар содир булиши сари, тайёр маҳсулотларнинг 
келиб тушиши ва чикиб кетиши тугрисидаги хужжатларга асосланиб 
ёзилади. Варакчада хар бир ёзувдан кейин янги қолдиқ ҳисоблаб топилади. 
Варакчалар омборда маҳсус кутиларда сакланади. Хар бир кутида вараклар 
тайёр маҳсулотларнинг гурухлари, улар ичида эса номенклатура ракамлари 
бўйича жойлаштирилади. 
Моддий жавобгар шахс хар куни ёки бир неча кунда барча бирламчи 
хужжатларни бухгалтерияга топширади. Ҳисобнинг тезкор сальдо усули 
кулланилганда бу ишларнинг хаммаси бевосита омбор мудири томонидан 
бажарилади. Бухгалтерия ходими муттасил, камида хафтасига бир марта 
бевосита омборнинг узида омбор мудири иштирокида маҳсулотнинг 
харакати хусусидаги бирламчи хужжатларнинг маълумотларини омбор 
ҳисоби варакчаларига ўтқазишнинг тугрилигининг текшириб куриши ва буни 
уз имзоси билан тасдиклаши керак ва аникланган тафовутлар ва хатолар шу 
ернинг узида бартараф этилади. Айни вақтда бирламчи хужжатлар 
бухгалтерия ходимига топширилади. 
Одатда бирламчи хужжатларни кабул килиш-топшириш маҳсус реестр 
билан расмийлаштирилади. Лекин моддий жавобгар шахсларнинг розилиги 
билан хар бир муомала бўйича ёзувларнинг текширилгани тугрисида омбор 
ҳисоб варакчасидаги бухгалтерия ходимининг имзоси хужжатларни кабул 
килиш-топшириш учун асос булиши мумкин. 
Ҳисобнинг тезкор сальдо (қолдиқ) усулида омбордаги тайёр 
буюмларнинг хам сон, хам нав жихатдан ҳисобга олишнинг бухгалтерияда 


156 
худди шу буюмларнинг киймат ифодасидаги ҳисоби билан алокаси 
омбордаги тайёр маҳсулотларнинг қолдиқлари ҳисоби кайдномаси ёрдамида 
амалга оширилади. Бир ой мобайнида бу кайднома бухгалтерияда сакланади 
ва маълумотнома сифатида фойдаланилади. 
Ой охирида кайднома хар бир номенклатура раками бўйича омбор 
ҳисоби варакчаларидан ой охирида тайёр маҳсулот қолдиқларининг канча 
булганини ёзиб куйиш учун омборга берилади. Шундан сўнг кайднома яна 
бухгалтерияга берилади, бу ерда эса қолдиқларнинг микдори аникланади ва 
суммаси ҳисоблаб чикилади. 
Айрим субъектларда омбордаги маҳсулотнинг қолдиқлари кайдномаси 
урнига моддий жавобгар шахснинг омбордаги тайёр маҳсулотнинг бир ой 
мобайнидаги харакати тугрисидаги ҳисоботидан фойдаланилади. Ушбу 
ҳисобот омбор ҳисоби варакчаларининг якуний маълумотларига кура 
тузилиб, уларда хар бир номенклатура раками асосида омбордаги тайёр 
буюмларнинг микдорий ифодаси акс эттирилган булади. Бухгалтерияда 
ҳисобот маълумотлари асосида тайёр маҳсулотларнинг навлари ва турлари 
бўйича айланма кайдномаси тузилади.
Бундан ташқари, бухгалтерияда тайёр маҳсулотларни ишлаб 
чиқаришнинг натура ва сумма ифодасидаги кайдномаси, шунингдек 16- 
"Тайёр буюмлар харакатини, тайёр маҳсулот хамда моддий бойликларни 
юклаб жунатиш ва сотиш"нинг ҳисоби кайдномаси хам юритилади. 
16-
кайдноманинг 1-булимида бир хил маҳсулот гурухлари бўйича 
ҳисоб нархлари хамда амалдаги таннарҳга кура омбордаги тайёр 
буюмларнинг харакати курсатилган булади. Бу ерда колган ва ишлаб 
чиқаришдан келган тайёр маҳсулотнинг амалдаги таннарҳ салмогининг 
ҳисоб нархлари бўйича киймати аникланади. Ушбу фоиз нисбатидан 
бухгалтерияда ҳисобот ойида юклаб жўнатилган, харидорлар томонидан 
кайтарилган ва ой охирида колган тайёр маҳсулотнинг хақиқий таннарҳини 
ҳисоблашда фойдаланилади. 
Ой охирида омборда колган ҳисоб нархларидаги тайёр маҳсулотнинг 
колдиги (омбордаги маҳсулот колдигининг ҳисоби кайдномасига биноан ёки 
моддий жавобгар шахснинг ҳисоботига кура) 16-"Тайёр маҳсулотларнинг 
харакати, уларни юклаб жунатиш ва сотиш”кайдномасининг 1-булимида акс 
эттирилган шунга мос қолдиқ билан солиштирилади. +олдикларнинг бир 
хиллиги ҳисобнинг тугрилигидан далолат беради, бир хил чикмаслиги эса, 
хатолар борлигини курсатади, бу хатоларни эса уз навбатида бартараф этиш 
лозим.


157 
Масалан. Хўжалик юритувчи субъект томонидан "А”маҳсулотни 
ишлаб чиқариш учун 100000 сум сарфлаш назарда тутилган, яъни режадаги 
таннарҳи 100000 сум. 
Ишлаб чикарилган ушбу маҳсулотнинг хақиқий таннарҳи бухгалтерия 
маълумотига кура 98000 сумни ташкил килади. Маҳсулотнинг хақиқий 
таннарҳи билан режа таннарҳи уртасидаги фарк (тежалган) 2000 сумни 
(100000-
98000) ташкил килган. Ҳисобда бу куйидагича бухгалтерия 
утказмалари тузиш билан счётларда акс этади.
Д-т 2810-"Омбордаги тайёр маҳсулотлар”счёти- маҳсулот режа 
таннарҳига (ҳисобот ойи давомида)- 100000 сум(ой давомида). 
Д-т 2810-"Омбордаги тайёр маҳсулот”счёти- маҳсулот хақиқий 
таннарҳи билан режа таннарҳи уртасидаги фарк суммасига (хақиқий таннарҳ 
аниклангандан сўнг) (-) 2000 сум, ойнинг охирида. 
К-т 2010-"Асосий ишлаб чиқариш”счёти- маҳсулотнинг ишлаб 
чиқариш режадаги таннарҳига 100000 сум, ой давомида ва
К-т 2010-"Асосий ишлаб чиқариш”(-) 2000 сум. ойнинг охирида. 
Тайёр маҳсулотни ҳисобга олишда улгуржи, чакана нарх ва режа 
таннарҳидан фойдаланиладиган булса, у холда жўнатилган хамда сотилган 
маҳсулотнинг хақиқий таннарҳи билан ҳисобда кабул килинган баҳо 
уртасидаги фаркни аниклаш зарурияти тугилади. 
Тайёр маҳсулотларнинг синтетик ҳисоби 2800 счётларда юритилади. Бу 
счётларнинг дебети 2010-"Асосий ишлаб чиқариш", 2310-"Ёрдам ишлаб 
чиқаришлар”счётларининг кредити билан, кредити эса 9110-"Сотилган 
маҳсулотларнинг таннарҳи”счётининг дебети билан корреспонденцияланади. 
Жорий ҳисобда ишлаб чиқаришдан омборларга кабул килинган 
маҳсулот куйидагича акс эттирилади. Хақиқий таннарҳ маълум булгандан 
кейин уртасидаги фарк суммага счётларда куйидагича бухгалтерия 
утказмалари тузилади: 
2010-
"Асосий ишлаб чиқариш" 
2800-
"Тайёр маҳсулотлар" 
2310-
"Ёрдам ишлаб чиқаришлар" 
Д-т 
К-т
Д-т 
К-т 
С-N 
100000
С-N 
100000 
Режа таннарҳи
-
2000 Фарк + -2000 


158 
Тайёр маҳсулотлар харакатининг ҳисобини тугри ташкил килиш учун 
корхона томонидан ишлаб чикиладиган маҳсулотларнинг турлари номининг 
рыйхати- номенклатурасидан фойдаланиш катта ахамиятга эга. Уни тузиш 
асосида тайёр маҳсулотни туркумлаш, яъни ушбу субъектда ишлаб 
чикариладиган бир маҳсулот турини бошқа маҳсулотдан ажратиб турувчи 
маълум белгилари ётади. Номенклатура рыйхатини тузиш асосида куйидаги 
белгилар олинади: модель, фасон, артикул, марка, нав ва хоказо.
Хар бир маҳсулот турига номенклатура раками бириктирилади ва у хар 
хил сондан иборат булади. Маҳсулот номенклатурасидан субъектнинг 
куйидаги хизматларида фойдаланилади: 
• 
диспетчерлик хизмати маҳсулотларни ишлаб чиқариш графигининг 
бажарилишини назорат килади; 
• 
цехлар- ишлаб чикарилган маҳсулотларнинг ассортиментини назорат 
килиб омборга тайёр маҳсулот топширишда юкхати ёзиш учун фойдаланади; 
• 
маркетинг булими- тайёр маҳсулотларни жунатиш бўйича 
шартномаларни бажариш имкониятини назорат килиш учун фойдаланади; 
• 
бухгалтерия- тайёр маҳсулотларнинг аналитик ҳисобини юритиш, 
умумий маълумотлар ва ҳисоботлар тузиш учун фойдаланади. 
Тайёр маҳсулотларнинг харидорга жўнатилгани, ишлар бажарилгани ва 
хизматлар курсатилгани, воситачилик асосида ёки бошқа шунга ухшаш 
асосларда тайёр маҳсулотлар сотиш учун утказилганлиги хусусида тегишли 
хужжатлар (юкхатлар, кабул килиш-топшириш далолатномалари) билан 
расмийлаштирилганида маҳсулот (иш, хизмат)ларни юклаб жўнатилган 
(сотилган) маҳсулот, бажарилган иш, курсатилган хизматлар деб аталади. 
"Асосий хўжалик фаолиятдан олинган даромадлар”номли 2-БХМС 
мувофик маҳсулот омбордан чикарилган ёки тўлов хужжатлари банкка 
топширилган вақтдан бошлаб, харидорлар уларга хак тўлашидан катъий 
назар маҳсулот сотилган деб ҳисобланади. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish