Хулоса
Материаллар - бу корхона фаолияти учун зарур булган ва маҳсулот
асосини ташкил киладиган хўжалик маблағларидир. Уларнинг асосий
хусусиятлари - хўжалик операциялари таъсирида узининг ташки
куринишини узгартириб, кийматини ишлаб чикарилган маҳсулот таннарҳига
ўтқазишидир.
Уларни ишлаб чиқаришга сарфлашда баҳолашнинг ФИФО, ЛИФО ва
уртача киймат усуллари мавжуд.
Таянч иборалари
Мехнат предметлари, мехнат воситалари, белгиланган сарфлаш
меъёрлари, режа таннарҳи, хақиқий таннарҳ, ЛИФО, ФИФО, АВЕКО, мол
етқазиб берувчилар, далолатнома, юк хатлари, ишончнома, лимит забор
карточкалари, талабномалар, кайдномалар, руйхатга олиш.
Мавзу юзасидан савол ва топшириклар:
1.
Материалларнинг иктисодий мазмуни ва мохиятини айтинг.
2.
Товар моддий кийматликларни баҳолаш тартиби кандай?
3.
Материалларнинг келиб тушиш ва сарфланиши ҳисоби кандай юритилади?
4.
Товар моддий кийматликларни инвентаризация килиш тартиби ва уни
расмийлаштириш кандай амалга оширилади?
122
11-
Мавзу. Меҳнат ва иш хақи ҳисоби
1.
Мехнат ва унга хак тулаш ҳисобининг ахамияти ва вазифалари.
2.
Корхоналарда кулланиладиган мехнат хаки шакллари ва турлари.
3.
Мехнат хаки юзасидан ҳисоблаш ишларини аналитик ҳисоби.
4.
Мехнат хаки юзасидан ҳисоблашларни синтетик ҳисоби
Хулоса.
Мавзу юзасидан савол ва топшириклар.
Таянч иборалари.
1. Мехнат ва унга хак тулаш ҳисобининг ахамияти ва вазифалари.
Бозор иктисодиётига утиш шароитида давлатнинг мехнат хакини
тулаш, ходимларнинг ижтимоий жихатдан куллаб кувватлаш ва химоя килиш
ва бошқа сохалардаги функцияларни айникса корхоналарнинг зиммасига ута
бошлайди ва улар эркин равишда мехнатга хак тулашнинг шакллари тизими
ва тўлов хажмларини уларнинг моддий натижаларига караб белгилайдилар,
чунки бозор иқтисодиёти шуни такозо этади. Бозор иқтисодиёти шароитида
ахолини мехнати натижаларига караб моддий рагбатлантириш асосий уринни
эгаллайди. Аҳолининг асосий даромади мехнат хаки, ходимлар мехнатига
пул билан хак тулаш ижтимоий истеъмол функцияларидан бериладиган пул
(нафака, степендия, турли ёрдам пуллари ва бошқалар), молия тизими орқали
тушумлар, заёмлар ва лотерияларнинг ютуклари ва хакозоларидан иборат.
Иш ва хизматларга, масалан хўжалик аъзоларининг мехнатига караб ишбай
мехнат хаки ва вақтбай меҳнат ҳақи тўлаш жорий килинган. Бозор
иқтисодиётига утиш хўжалик юритувчи субъектларда янги даромад
манбаларини келтириб чикарди, энди корхоналар акция ёки облигацияларни
чикариб диведент ва фоиз шаклида уз хиссадорларига даромад улашишлари
мумкин. Албатта бу куринишда даромад олишнинг узига хос шароитлари
булиб, унинг микдори хар бир иш ишчига хизматининг умумий улушига
кушган хиссасига караб ва охири окибатда охирги молиявий натижага асосан
тулдирилади. Бозор иқтисодиётида меҳнат ҳақи, пенсия, стипендия ва турли
нафакаларни индексация килиш ута мухимдир. Бу борада мамлакатимизда
ижобий тадбирлар олиб бормокда.
Меҳнат ҳақининг ошиши корхоналарда ходимлар куламини
купайтириш, харидорлар талабига жавоб бера оладиган, жахон бозорида
ракобатлаша оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, уларда мулк бутлигини
пухтарок саклаш, ҳисоб кўрсаткичларини тугри олиб боришни хар
томонлама таъминлаш имкониятини беради. Бизга маълумки, бозор
123
иқтисодиётига утишнинг биринчи боскичида кичик хусусийлаштириш
амалга оширилади, унда савдо ва маиший корхоналар хусусийлашди, давлат
монополияси бутунлай тугатилди.
Корхоналари ракобат мухитида уз фаолиятини олиб бормокда. Бу эса
ўз - ўзидан корхоналардаги асосий кўрсаткичларини ижобий томонга
буришга турткидир. Энди улар ходимларни жалб килишда хам узаро
ракобатлашадилар. Бундай ракобатда галаба килиш учун эса улар уз
ходимларига уларнинг ишига муносиб меҳнат ҳақи белгилашлари керак
булади. Меҳнат ҳақини ошириш учун эса улар молиявий натижаларнинг
ижобийлигига эришишлари зарур. Бугунги кундаги хўжалик ҳисоби
тамойили асосида фаолият юритилмокдаки, бу эса ишлаб чиқариш
харажатларини купайтирмаслик ва шу жумладан меҳнат ҳақи микдорини
оширмасликни талаб этади. Хўжалик юритувчи субъектларда ишлаб
чиқариш харажатларини мухим кисмини меҳнатга хак тўлаш бўйича
килинадиган харажатлар ташкил килади. Бу эса бухгалтерия ҳисобида меҳнат
ҳақи ҳисоблашни тугри назорат килиш меҳнат унумдорлигини ошириш
имкониятларини белгиланишини талаб килади.
Ижтимоий барқарорликка эришишга энг мухим омилларидан бири
меҳнат унимдорлигини оширишдир. Хозирги вақтда халқимиз олдида турган
мамлакат иқтисодиёти ва ижтимоий сиёсий турмушини барқарорлаштириш
тадбирлари, якин вақт ичида истеъмол бозоридаги такчиликни бартараф
килиш борасидаги вазифаларни бажариш учун биринчи навбатда меҳнат
унумдорлигини устириш талаб этилади. Кейинги пайтларда тариф тизими ва
меҳнатини
мувофиклаштириш,
корхона
жамоасига
бериладиган
мукофотларни уларнинг меҳнат хиссаларига караб белгилаш борасида мухум
тадбирлар амалга оширилмокда. Ходимларнинг меҳнатига хак тўлаш
шакллари, тартиби ва микдори хамда даромадларининг бошқа турлари
корхона томонидан мустакил равишда белгиланади. Бунда корхоналар
меҳнатга хак тўлашни ходимларининг касби малакаси ва улар томонидан
бажарилаётган ишларини мураккаблиги ва шароитига караб табакалаш учун
давлат тариф ставкалари бўйича меҳнат ҳақи, маошларидан (оклад)
фойдаланишлари мумкин. 1991 йилдан бошлаб корхоналар ва ташкилотларга
меҳнат ҳақи фонди ва моддий рагбатлантириш фонди (меҳнатга хак тўлаш)
фондларининг
микдорини
белгилайдиган
нормативлар
юкоридан
тасдикланмайдиган булди. Меҳнатга хак тўлаш, харажатларининг
меъёрлаштирилган микдори корхонанинг узи томонидан фойдадан солиқ
солинмайдиган фойдани ҳисоблаб чикиш учун топширилади.
Корхона ходимларининг шахсий даромадини, яъни меҳнатга хак
тўлаш маблағлари меҳнат таннарҳига киритиладиган тўловлар, хамда
124
корхона ихтиёрида колдириладиган фойда ҳисобидан бериладиган
тўловлардан иборат. Маҳсулот таннарҳига киритиладиган тўловлар
таркибига ишбай меҳнат ҳақи, тариф ставкаси, лавозимлик маошлари
(окладлар), рагбатлантириш ва товон (компенсация) тўловлари, ишчи ва
хизматчиларни савдо фаолиятидаги солиқ кўрсаткичлари учун белгиланган
мукаммалаш тартибларига караб ҳисобланган меҳнат ҳақи хамда амалдаги
конунларда кузда тутилган хакларни тартибга солиш иақсадида солиқ
белгиланган. Бунда истеъмол учун йуналтириладиган маблағлар деб
корхонадаги барча ходимларнинг меҳнат ҳақи харажатлари, пул тўловлари
шу жумладан, 1 йилдаги иш якунлари бўйича мукофотлар, моддий ёрдам,
медицина ва ижтимоий имтиёзларни белгилашга тайёр суммалар ва
белгилашдаги якка тартибдаги хусусиятларга эга булган бошқа тўловлар
(муаллифлик хукукига доир тўловлар) хамда ихтиролар, рационализаторлик
таклифлар учун тўловлардан ташқари меҳнат жамоасининг акциялари ва
корхона мулкига меҳнат жамосининг аъзоси кушилган маблағлари бўйича
тўланадиган даромадлар девидентлар, фоизларга айланади. Солиқка тортиш
обеъкти сифатида ва истеъмол учун йуналтириладиган маблағларнинг солиқ
солинмайдиган микдоридан ортикча суммаси кабул килинган. Истеъмол
учун йуналтирилган маблағларнинг солинмайдиган микдори ҳисобот
йилининг жорий давридаги хўжалик ҳисоби даромадини шу маблағларнинг
утган йилга тегишли давридаги хўжалик ҳисоби даромадидаги салмогига
купайтириш йули билан топилади. Шундай йул билан топилган инсон
коэффицент билан тузилиб (корректировкалар) хўжалик ҳисобидаги
даромаднинг усишининг истеъмол учун йуналтирилган маблағларнинг
усишига караганда тезлаштирилишини таъминлайди. Истеъмол учун
йуналтирилган маблағларни тартибга солиш учун кабул килинадиган
корхона хўжалигидаги даромади сотилган маҳсулот таннарҳи таркибидаги
меҳнатга хак тўлаш харажатлари билан корхона ихтириёдаги коладиган фоиз
суммалари сифатида ҳисоблаб чикилади. Хозирги вақтда меҳнат ҳақини
ташкил килиш кайта куришнинг мухим хусусиятлари куйидагилардан
иборат:
1)
Ходимларнинг жуда кенг доирасига тегишлилиги;
2)
Биринчи марта меҳнат ҳақиниг ташкил килинишининг барча кисмларини,
яъни тариф тартиби, хак тўлаш шакллари ва мукофотлар тартиби, меҳнати,
мувофиклаштириш кушимча хак тўлаш механизми меҳнатга хак тўлаш
фойдалари (меҳнат ҳақи фонди, моддий рагбатлантириш фонди, маҳсус хак
тўлаш фондлари) ни хосил килиш ва фойдаланиш каби элементлар
комплексини уз ичига олади.
125
3)
Меҳнат жамоасининг роли айникса, оширилади меҳнатнинг умумий
натижасига хар бир хизматчи хиссасини баҳолаш, хамда унга хак тўлаш ва
мукофотлаш микдорини аниклаш билан боглик, булган масалаларни
очишдаги купчилик тусиклар бартараф килинади.
4)
Ставкалар ва окладларнинг усиши асосан мхнат жамоаси томонидан
ишлаб топилган маблағлар яратишни яхшилаш ҳисобига амалга оширилади.
Меҳнат ва меҳнат ҳақига тегишли режа топширикларини ҳисобга олиш ва
назорат килишда бухгалтерия ҳисоби мухим роль уйнайди, чунки уни
ёрдамида корхонанинг барча бугинларида меҳнат кўрсаткичлари
бажарилиши ва унинг узгариши ҳақида иқтисодиётга асосланган ахборотлар
яратилади. Меҳнат ресурсларидан тугри ва унумли фойдаланиш ва меҳнат
унумдорлигини тобора устириш иақсадида хар бир корхона ва унинг айрим
участкаларида ходимларнинг сони иш вақтидан фойдаланиш маҳсулот ишлаб
чиқариш ва сотиш сарфланган меҳнатга хак тўлашнинг жорий ҳисоби
ташкил этилади.
Корхонанинг ишлаб чиқариш хўжалик фаолияти жонли менатни
истеъмол килиш билан бирга юз беради, унинг микдори ишлаган киши-
соатлар билан улчанади. Меҳнат жараёнида хар бир ходимнинг бажарган
иши, тайёрлаган маҳсулоти, истеъмолчига курсатган хизматлари учун
сарфлаган меҳнатига хак тўлаш микдорини асослаш хамда аниклашни талаб
киладиган узаро муносабатлар вужудга келади. Шу муносабат билан
корхонанинг бухгалтерия ҳисоби олдида меҳнат меъёри ва унга хак тўлашни
ҳисобга олиш, назорат килиш вазифалари хам белгиланадики, бу эса,
•
ишбай ишловчилар ва бошкка ходимларнинг иш сифатини тугри ва уз
вақтида хужжатлар билан расмийлаштиришни, шунингдек иш ҳақини
ҳисоблаш ва уни белгиланган муддатларда туланишни;
•
ҳисобланган меҳнат ҳақи суммаларини ва ижтимоий сугуртага
ажратмаларини ишлаб чиқариш хараждатларига кикритиш учун
харажатларнинг йуналишлар бўйича аник таксимлашни;
•
меҳнат ҳақидан бюджет фойдасига мажбурий тўловларнигнг,
шунингдек корхонага етказилган моддий зарарни айрим ташкилотлар ва
жисмоний шахслар фойдасига тугри хамда уз вақтида ушлаб колиш ва
уларни ўтқазишни;
•
ходимлар сонини ва иш вақтидан фойдаланишни назорат килишни
таъминлаш керак.
Корхонада ходимлар авввало икки гурухга ажратилади:
1.Асосий фаолиятда банд булган ходимлар (саноат ишлаб чиқариш
ходимлари);
2.
Асосий булмаган фаолиятда банд булган ходимлар .
126
Асосий ходимлар жумласига асосий ва ёрдам цехларнинг, ёрдам ишлаб
чиқаришларнинг, завод лабораториялари ва булимларининг, тозалаш
иншоатларининг, алоқа узелларининг, ахборот-ҳисоблаш марказларининг,
барча турдаги куриклашнинг, завод бошқармаларининг ходимлари киради.
Асосий бўлмаган фаолият билан банд бўлган ходимларнинг уй-жой ва
коммунал хўжалигига хизмат кўрсатиш, савдодаги, Ёрдам кишлок хўжалиги
корхоналари, тиббий муассалари хамда мактабгача тарбия муассалари,
маданий муассаларида банд булган ходимлар ташкил этади.
Меҳнаткашларнинг меҳнат унумдорлигини ошириш ва корхона ишини
яхшилашга булган моддий кизикишларини янада ошириш иақсадида уларга
тўланадиган меҳнат ҳақида корхоналар ишининг умумий якунини яхшилаш
учун тўланадиган кисмни (хиссасини) оширишга кенг йул очиб берилмокда.
Шунинг учун корхонадаги бухгалтерия ҳисобини энг мухим вазифаларидан
бири меҳнат улчови ва унга хак тўлаш устидан назорат килиб туришдир.
Корхоналарда меҳнат ҳақи ва меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоблашишлар
ҳисобини юритишни вазифалари куйидагилардан иборат:
1.
Корхонанинг узи томонидан тасдикланган режада белгиланган иш ва
хизматчиларнинг сонига риоя килиниши, меҳнат унимдорлигини ошириш
бўйича режаларининг бажарилиши бўйича меҳнат интизоми иш вақтида
тулик фойдаланиши устидан назорат килиб туриш;
2.
Хар бир ишчи – хизматчига тўланадиган меҳнат ҳақини уз вақтида
ҳисоблаш, уни маҳсулот таннарҳига тугри таксимлаш;
3.
Корхонага ажратишган иш ҳақи фондидан тугри фойдаланиш ва
бунда ортикча харажатларга йул куймаслик;
4.
Ишчиларга маҳсус иақсадларга мулжалланган вазифалар ҳисобидан
бериладиган мукофотларни тугри ва уз вақтида тўлаш;
5.
Ижтимоий сугурта ажратмалари ва ишчилардан ушлаб колинадиган
суммаларни тугри аниклаш;
6.
Меҳнат унумдорлигини ошириш учун ички ва ташки омилларни ва
имкониятларни аниклаш;
7.
Меҳнат ҳақи ва унинг юзасидан ҳисоблашишлар билан боглик
жараёнларни уз вақтида ва тугри расмийлаштириш;
8.
Меҳнат ва унинг юзасидан ҳисоблашишлар билан боглик дастлабки
хужжатларни уз вақтида ва тугри кайта ишлаш, хамда ҳисоб регистрларида
тугри бухгалтерия проводкалари орқали уз вақтида акс эттириб бориш;
9.
Меҳнат ҳақи ва меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоблашишларни уз вақтида
ва тугри амалга ошириш;
10.
Ходимлар билан бошқа жараёнлар юзасидан ҳисоблашишларни уз
вақтида ва тугри амалга ошириш ва уни назорат этиш.
127
11.
Меҳнат ҳақи фонди юзасидан ижтимои сугуртага тўловларни тугри
ва уз вақтида ҳисобланиши ва ўтқазилишини назорат этиш.
Юкорида келтириб ўтилган меҳнат ҳақи ва унга хак тўлаш юзасидан
ҳисоблашишлар ҳисобининг олидга куйилган вазифаларга риоя этиш
натижасида ишлаб чикилган маҳсулот таннарҳини уз вақтида ва тугри
аниклаш ва шу билан бирга корхона молиявий натижаси кўрсаткичларини
тугри ҳисоблашни таъминлаш имконияти яратилади. Мана шулар
корхоналарда меҳнатга хак тўлаш ҳисоби ва мохиятининг асосий вазифаси
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |