Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация теҳнологиялари давлат қЎмитаси


Таълим сифатининг назорати ва ўлчов тизими



Download 0,58 Mb.
bet27/33
Sana23.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#145158
TuriМонография
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33
Bog'liq
2 5242525179866778302

Таълим сифатининг назорати ва ўлчов тизими.
Режа:

  1. Таълим сифатини назорат қилиш бўйича чет эл олимларининг қарашлари.

  2. Таълим сифатини комплекс назорат қилиш ва бахолаш тизимини босқичлари.

  3. Сифат ўлчовларида фойдаланиладиган тестлар.

Чет эл ва мамлакатимиз олимлари турли йилларда турли даражадаги таълим муассасаларида таълим сиқатини назорат қилиш тизимлари устидан ишлаганлар.
Техникумлар ва хунар – техника билим юртлари битирувчиларининг касбий тайёргарлигини бахолаш масаласига малака даражаси, ишдан ишончлилик, аксбий йўналганлик мезонларига асосланган комплекс ёндашувни Ю. В. Риссев таклиф этган. Ушбу метод, (ёндашув) амалий жихатдан объектив эмас, чунки у абстракт ҳарактерга эга бўлиб, бу мезонларни миқдорий аниқлаш мумкин эмас. А. М. Крипский ўқувчилар БКМ лари сифатини эксперементал ҳисоблаш йўли билан комплекс бахолаш тизимини таклиф қилган. Бунинг учун муаллиф илгари маълум бўлган ёки ДТС да баён қилинган қуйидаги параметрларни келтиради:
М1 массиви – битивувчи томонидан ТМ ни битирган пайтда хақиқатдан эгалланган билим, махорат ва кўникмалар,
М2 массиви – иш берувчи томонидан битирувчиларга қўйилган талаблар,
М 3 массиви – малака тавсифида баён қилинган битирувчиларга қўйиладиган талаблар.
( а) расмни кўриб чиқамиз. А
Бу – битирувчилар бир қанча йил аввал эга бўлган натижа. Идеал вариантга М1 ва М2 массивларни бир – бирини максимал тўлдириши орқали эришилган кўриниб турибди.
Буни, энг аввало шундай тушунтириш мумкинки, иш берувчи қанча кам талаб қилса, битирувчилар унинг М2 талабларини тўла қондиришга қодир бўлади, бу эса, вақти келиб, касб – хунар таълими обрўси тушишига олиб келади.
(б) расмда – касб – хунар ТМ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини оширишда ДТС роли акс эрган.
М3 бир – бирини қанча мутахассис тайёр – меҳнат боозори талаблари нуқтаи назаридан ва КТДТС га мос холда шунча юқори бўлади. Шунинг учун бир – бирини тўлдириш массиви – битирувчи сифатининг схематик тасвири, дейиш мумкин. КТ – касбий таълим, ДТС – Давлат таълим стандарти.
КТДТС ларни жорий қилиш нега бунча қийин кечаётгани тушунарли. Чунки М3 массиви мавжуд эмаслиги битирувчиларнинг малака тавсифи талабларини танлаб олишда ТМ га кенг имконият беради ва буни хеч ким хеч қанақасига назорат қилмаган. Ушбу тизимда М3 массиви ДТС ни таъминлаш кафолати, иш берувчини иқтисодиётдаги юксак малакали мутахассислар билан таъминлашга ундовчи сабаб (А.Ш.Крипский) бўлади. А.Ш.Крипский таълим жараёни самарадорлиги миқдорий тавсифини ҳисоблашнинг қуйидаги алгоритмини тавсия этади – битирувчи сифатини комплекс бахолаш – КТ:

  1. халқ хўжалиги сохалари мутахассислар учун ДТС га асосланган холда намунавий талаблар мажмуи ўрнатилган. Тj (I=I,…m).

  2. Zÿ маъносини 0 дан 100 фоизгача шкалада турли битирувчиларнинг иш учун зарур бўлган сифатини аниқлаш, бунда SZÿ = 100 фоиз. Алохида олинган муассаса учун битирувчининг профессионал сифатлари ахамияти – индивидуал.

  3. Тегишли битирувчини бахолаш, унга малака тавсифига мувофиқ қўйиладиган талаблар - Szajin, кўрсаткичи билан, бунда а – о дан 10 гача. Битирувчига қўйиладиган талабнинг бундай қатъий миқдорий белгиланиши стандартни минтақалаштириш тамойилига жавоб бермайди, бу КТ ТМ битирувчиларига бўлган талабга таъсир кўрсатади.

  4. Kjin – битирувчи таълим муассасини тугатгандан кейин, унинг сифатини тақсимланган жойи бўйича комплекс бахолаш:

KinaijnZij формула бўйича ҳисобланади.
КТ ДТС мавжуд бўлмаганлиги учун бундай бахони ҳисоблаш чиқиш мумкин бўлмаган. Аммо бугун хам бу бахолаш тизимини объектив деб бўлмайди, чунки:
А) турли давлат стандартларига оид талаблар миқдори ҳар хил. Масалан, “сотувчи” касби учун КТ ДТС да бу рақам 8 га тенг, “слесарь” касби учун – 24, “бичиқчи” учун – 14. шу боис параметр 100 чегарасидан ташқарида бўладики, ушбу тизимда бу кўзда тутилмаган.
Б) сифат кўрсаткичи Kjn – бу вақтинча кўрсаткич, чунки у вақт ўтиши билан:

  • Битирувчиларнинг меҳнат фаолияти;

  • Унинг малакасини ошириш;

  • Унинг ижодий фаоллиги;

  • Шахсий сифатлари;

  • Ижтимоий фаоллиги;

  • Янги шароитларга мослаша олиши ва бошқа сабабларга кўра ўзгариши мумкин.

Таълим жараёнини ташкил этишга янгича ёндашувлар, таълим сифатига қатъий ДТС талаблари сифат назоратининг замонавий ғоялар асосида бунёд этилган комплекс тизимини яратишни талаб қилади. Таълим сифатини комплекс назорат қилиш ва бахолаш тизимини ишлаб чиқиш хамда жорий этиш бўйича тақдимотларни 3 босқичда ўтказиш тавсия қилинади.
1 босқич – педагогик ва илмий – методик адабиётлар, таълимдаги назоратнинг ҳар хил тур ва методларини қўллаш бўйича илғор педагогик тажрибани ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш; педагогик жамоани малака ошириш курсларида ўқитиш, тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларини аниқлаш.
2 босқич – назорат ва тест топшириқларини ишлаб чиқиш, назорат қилишнинг комплекс тизимини ишлаб чиқиш.
3 босқич – педагогик эксперимент ўтказиш, фаразларни тасдиқлаш мақсадида олинган натижаларни умумлаштириш ва тизимга солиш.

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish