Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация теҳнологиялари давлат қЎмитаси


Таълим сифатини ўлчаш хамда бахолаш шакли ва методлари



Download 0,58 Mb.
bet25/33
Sana23.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#145158
TuriМонография
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33
Bog'liq
2 5242525179866778302

Таълим сифатини ўлчаш хамда бахолаш шакли ва методлари.
Режа:

  1. Таълим сифатини бахолаш тамойиллари.

  2. Таълим сифатини бахолаш шакллари.

  3. Таълим сифатини бахолаш методлари.

Педагогик фаолият ташкилотчиларига ҳар доим таълим жараёни унинг натижаларининг ҳусусиятлари ва таркибий қисмларини ўрганиш хамда таҳлил қилиш тўғри келади.
Бироқ амалиёт, объектнинг айрим ҳусусиятларинигина ҳисобга олиш ва ўлчаш мавжудлигини кўрсатади. Шу боис, ТМ ни бошқарув ҳодимлари учун муайян бошқарув қарорларини қабул қилишда зарур бўлган миқдорий бахоларни қўлга киритиш бошқарув амалиётида энг мураккаб муаммолардан бири ҳисобланади. Унинг хал қилиниши бошқарув ҳодимлари ва мухандис – педагог ҳодимларда объект сифатини бахолашнинг миқдорий методларини ўрганадиган фан – квалиметрия асосларини билиши зарур. Ҳар қандай объект сифатини бахолаш маълум принципларга риоя қилиш асосида амалга оширилади. Қуйидаги тамойиллар таълим сифатини бахолаш учун энг мухимлари ҳисобланади.

  1. Объект сифатини аниқ ифодаланган мақсад асосида тадқиқ қилиш.

  2. Ўрганилаётган объект кўрсаткичларининг андозасини, таянч қийматини аниқ танлаш.

  3. Ҳар бир конкрет холатда объект ҳусусиятларининг салмоғи, ахамиятини аниқлаш.

Бугунги кунда маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш квалиметрияси – фаннинг етарлича олға кетган сохасидир. Энг аввало квалиметриянинг таълимга тадбиқ қилса бўладиган тушунчалари кўриб чиқамиз. Илмий манбаларда умумий квалиметрия тушунчалари тизимига:

  • ҳусусият;

  • сифат ва миқдор;

  • самарадорлик;

  • мақсад;

  • натижа;

  • ўлчов;

  • бахолаш;

  • кўрсаткичлар киради.

Ушбу тушунчаларни таълим квалиметриясига хам тўлиқ тадбиқ қилса бўлади. Бу ерда юқоридагилардан ташқари, педагогик усул ва метод, ўзини – ўзи аттестациялаш, аттестация, педагогик назорат ва бошқа тушунчалар хам қўлланилади.

  1. Ҳусусият – ҳар қандай объектни фарқ қилувчи, объектив ўзига хослиги. У маълум холатларда намоён бўлади. Бундай холда объект холати хақида мулохаза юритамиз. Таълим сифатини бошқаришда объектнинг барча ҳусусиятлари орасида энг мухимларини ажратиб оламиз. Объект ҳусусиятлари икки тоифага бўлинади:

  1. Атрибутив

  2. Функционал

Атрибутив ҳусусиятларга педагоглар ва таълим олувчиларнинг инсоний сифатлари гуруҳи, унинг ирси, ёш – жинсий, индивидуал – типик ҳусусиятлаи киради.
Функционал ҳусусиятлар. Инсонда конкрет фаолият бажарилаётганда бу ҳусусият номоён бўлади. Бу ҳусусиятлар педагоглар ва таълим олувчиларни шахс хамда фаолият субъекти сифатида тавсифлайди.

  1. Сифат – мураккаб ҳусусият, объект ҳусусиятлари кўрсаткичи. Ҳар бир объектда ўзининг маълум эхтиёжларини қондирувчи ҳусусиятлари мажмуи бўлади. Чунончи, ТМ бошқарув ҳодимлари, ҳодимлар, таълим олувчилар, уларнинг бошқарув, педагогик, ўқув – касбий фаолиятини бажаришлари учун зарур ва етарли бўлган ҳусусиятларга эга бўлишлари лозим.

Тузилмавий нарса бўлган сифат турли даражадаги ҳусусиятлар мажмуидан иборат. Бунда энг юқоридаражада – сифат, энг қуйи даражада – оддий ҳусусиятлар туради. Объектнинг сифат холатини доимий бўлмасдан, янги ҳусусиятлар пайдо бўлиши билан аста – секин ўзгариб боради.

  1. Миқдор – бу “предметлар, ҳодимларнинг ўлчанадиган ҳусусиятларининг ифодаланганлик даражаси, уларнинг ўлчов тавсифи” (В. Невский, П. Худоминский).

Объект сифатининг миқдорий тавсифи униниг ҳусусиятларини ўлчаш йўли билан юзага келтирилади. Миқдор хам ўз навбатида иккига ажратилади.

  1. Экстенсив миқдор.

  2. Интенсив миқдор.


  1. Download 0,58 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish