Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация теҳнологиялари давлат қЎмитаси


Бошқариш (менежмент) фани предмети ва вазифалари



Download 0,58 Mb.
bet2/33
Sana23.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#145158
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
2 5242525179866778302

Бошқариш (менежмент) фани предмети ва вазифалари.
Режа:

  1. Менежмент фанининг шаклланиши ва ривожланиши.

  2. Менежмент сўзининг маъноси ва бу фанни предмети.

  3. Маъмурий менежментнинг асосий мақсади.

  4. Таълим менежментнинг вазифалари.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий – иқтисодий ислохотлар жараёнида ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ташкилот ва корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш кўп жихатдан замон талабларига жавоб берадиган раҳбар ва мутахассисларни тайёрлаш сифатига боғлиқ. Бугунги кунда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини барпо этиш шароитида раҳбарларни (бошқарувчиларни) тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашда менежмент (бошқариш) фани алохида ўрин тутади. Менежмент фанининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари узоқ вақт давом этиб келаётган тарихий даврлар билан изохланади, менежмент алохида, мустақил фан сифатида XIX асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларида шаклланди.
Менежмент – инглизча сўз бўлиб, ўзбек тилида бошқарувни ташкил этиш (бошқариш, бошқарув хокимияти, ташкил этиш), раҳбарлик қилиш (режалаштириш, тартибга солиш, мувофиқлаштириш, назорат қилиш) маъноларини англатади. Менежмент – бу мақсадга эришиш учун инсонлар ёки уларнинг гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштириш хамда бошқариш усуллари, шакллари ва воситалари йиғиндиси.
Оддий қилиб айтганда менежмент умумий холда у ёки фаолият турини ташкил этишни ва унга раҳбарлик қилишни, турли сохаларда фаолият кўрсатаётган инсонларнинг хатти – ҳаракатларини, муносабатларини мувоффиқлаштириш, уларнинг имкониятлари ва қобилиятларидан тўғри фойдаланишни ташкил этиш, назорат қилиш ва бошқаришни билдиради. Менежмент энг аввало инсонларни бошқаради, уларни ўз фаолиятига қизиқтириш, тадбиркорликка, меҳнатга ижобий ёндашиш, ўзига ишонч туйғуларини шакллантириш, сохалар бўйича билим, кўникма ва малакаларни эгаллашга кўмаклашиш, янгиликка ва ижодкорликка чорлаш, инсонлар фаолиятини бошқариш демакдир.
Бошқа фанлар қатори менежмент фани хам ўз предмети, назарияси ва услубларига эга бўлиб, унинг предмети хужалик юритишнинг барча йўналишларида бошқаришни ташкил этиш мантиқи, шакллари, услубларини ифодаловчи назарий ва амалий тамойиллар мажмуидан иборат. Инсонлар эхтиёжи ва уларнинг хаётдаги фаоллиги ортиб борганлиги туфайли социология, педагогика, психология, статистика, бухгалтерия ҳисоби, молия ва кредит, менежмент иқтисодиёти, макро ва микро иқтисодиёти фанлари билан узвий боғлиқ. Менежмент фани ижтимоий ва табиий фанлар билан боғлиқ холда ривожланиб бориб, мақсад ва вазифаларга, хизмат қилиш сохаларига кўра бир неча турларга бўлинади:

  • амалий менежмент;

  • иновацион менежмент;

  • стратегик менежмент;

  • маркетинг менежменти;

  • молия менежменти;

  • технологик менежменти;

  • маъмурий менежмент;

  • таълим менежментига бўлинади.

Буларни менежмент фанининг шохобчалари деб аталади. Олимларнинг фикрича умумий менежмент барча хўжалик юритиш тизими учун таълуқли бўлиб, амалий, инновацион менежмент – янгилик яратишнинг бошқариш, стратегик менежмент – режалаштиришни, амалий менежментни такомиллаштиришга йўналтирилган бошқарув фаолиятидан иборат.
Менежмент фани – бу раҳбарларга бошқарув фаолиятини тўғри амалга ошириш, ҳодимлар фаолиятини самарали бошқариш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, корхона ва таълим муассаса олдига қўйган мақсадларга, кўзланган натижаларга эришишда зарур қарорларни қабул қилиш, уларни бажарилишини назорат қилиш ва таҳлил қилишни ўргатувчи фан бўлиб, унинг асосий мақсади замонавий ҳар қандай шароитларда бошқарувнинг барча йўналишларида самарали ишлай оладиган юқори малакали бошқарувчиларни тайёрлашдан иборат.
Менежмент фани қуйидагиларни ўрганади:

  • бошқариш назарияси ва амалиёти;

  • бошқариш объекти ва субъекти;

  • бошқариш тамойиллари ва усуллари;

  • раҳбар маданияти;

  • раҳбар ва лидер, ва уларни фазилатлари;

  • раҳбар рейтинги;

  • бошқаришда киришувчанлик ва қарор қабул қилиш;

  • бошқариш функциялари;

  • бошқариш методлари;

  • ҳодимларни бошқариш;

  • ишлаб чиқаришни бошқариш;

  • самарадорликни бошқариш;

  • ўзини – ўзи бошқариш;

  • худудий бошқаришлар киради.

Маъмурий менежмент бошқаришнинг махсус қисми бўлиб, бошқарувчи тизим ичидаги муносабатларни, уни ривожланган қонуниятлари, тамойиллари, усул ва услубларини ўрганади. Маъмурий менежментнинг асосий мақсади – ташкилот маъмурияти ривожланишида уйғунликни таъминлашдан, яъни ташкилотнинг барча ички ва ташқи элементлари фаолиятининг самарадорлигини ва мақсадга мувофиқлигини таъминлашдан иборат.
Маъмурий менежментнинг асосий субъектлари – маъмурий бошқариш аппаратлари, уларнинг бўғинлари ва турли лавозимдаги раҳбарлар ва ҳодимлар бўлиб, уларнинг ҳар бири тегишли вазифаларга, ваколатларга ва масъулиятларга эга бўлади.
Таълим менежменти бу – илмий асосда ташкил этилган, ўзига хос поғонавийликка асосланган бошқарув: раҳбар, педагогик жамоа, таълим олувчилар жамоаси. Шунга кўра бошқарувни турли хил моделлар асосида амалга ошириш мумкин: Интеграл модел, биринчи поғона – педагогик жамоа фаолиятини бошқариш, иккинчи поғона – ўқувчилар фаолиятини бошқариш.
Таълим менежментининг асосий мақсади – таълим муассасаларида ташкил этиладиган таълим – тарбия жараёнини илмий асосда ташкил этишда, олдига қуйган мақсадларга эришиш ва рақобатбардош битирувчилар тайёрлашда таълим – тарбия жараёни иштирокчилари бўлган раҳбарлар, мутахассислар ва ижрочиларнинг муносабатлари ва фаолиятларини мувофиқлаштириш, назорат қилиш хамда самарали бошқаришни таъминлашдан иборат. Инсоният пайдо бўлгандан сўнг инсонлар у ёки бу шакл ва мазмунда фаолият кўрсатганлар. Аммо унда менежмент фани шаклланмаган эди. Улар хаётий эхтиёжларини қондириш мақсадида меҳнат қилишган ва бола тарбияси билан шуғулланишган, шунда бошқаришга мухтожлик сезилган. Меҳнат давомидаги ўзаро муносабатлар бошқариш усулларини шаклланишига олиб келган. Ўрта асрларда шаклланган давлатлар, империялар фаолияти мураккаб ташкилотларни бошқариш амалиётидан дарак беради.
Бошқариш назариясининг дастлабки куртаклари қадим замонларга бориб тақалиб, Ю. Цезарь, А.Македонский, Амир Темур хукмронлиги вақтидан бошлаб шакллана бошлаган. Дастлабки пайтларда у оддий бўлиб, асосан ҳарбий тавсифга эга эди. XVIII асрнинг охирларида Англия саноат инқилоби бошқарувига бўлган қизиқишни янада кучайтиради. Бошқарув ҳодимларини тайёрлашга алохида эътибор берила бошланди. Натижада бошқарув тўғрисидаги илм ва фан вужудга келди.
Бошқариш назарияси ва амалиёти ривожланишини бир неча тарихий даврларга бўлиш мумкин.
1 – давр Қадимий давр. Инсонлар биргаликда меҳнат қилишнинг оддий бошланғич шакли ибтидоий жамоа тузуми даврида вужудга келган. Бу даврда бошқариш уруғ, жамоа, қабила аъзолари маслахатлашиб амалга оширилган. Бошқарув фаолияти турли шаклларини таҳлил қилиб, бошқаришнинг универсаллик тамойилини тавсия қилган шахс бу – Суқрот дир.
Давлат бошқариш шакли классификациясини яратган аллома бу – Платон.
Ҳарбийларни бошқариш назарияси ва амалиётини ривожлантирган бу – Александр Македонский.
2 – давр Индустриал давр. Бу даврда давлат бошқаруви назарияси сохасида Адам Смитнинг хизмати катта бўлди. Роберт Оуэннинг таълимоти менежмент мактабларининг шаклланишига катта таъсир кўрсатди. Бошқариш назарияси ва амалиётида биринчи бурилиш ҳисоблаш техникасининг яратилиши бўлди.
3 – давр Тартибга солиш даври. Бугунги менежмент XIX асрда содир бўлган саноат инқилоби натижаси бўлиб, бошланғич фабрикаларни пайдо бўлиши, катта гуруҳдаги кишиларни иш билан таъминлаш зарурияти, мулкдорларни барча ҳодимлар фаолиятини назорат қилиш ва бошқаришни мураккаблиги энг яхши ҳодимларни танлаб ўқитишлари биринчи менежерларни вужудга келишига сабаб бўлди, чунки улар жойларда корхона эгалари манфаатларини ифодалаши мумкин эди.
4 – давр Ахборот даври. Сўнгги бошқариш назариялари асосан бошқаришга оид “миқдорий мактаб” вакиллари томонидан ишлаб чиқилган. Бу мактабнинг пайдо бўлиши бошқаришда математика ва компьютерларни қўллаш билан боғлиқ. 60 – йилларда математик таҳлил ва менежернинг субъектив қарорларининг интеграциясига эришадиган математик аппарат ёрдамида фойдаланишга асосланган бошқариш конуспциясини ишлаб чиқариш бошланди. Хозир математик усуллар амалда бошқариш фанининг барча йўналишларида фойдаланилмоқда. Ф.Тейлор (1855 - 1915) менежментни ўрганишга киришган биринчи мутахассислардан, уни инсон самарадорлиги эмас, ташкил қилиш фаолияти самарадорлиги қизиқтирган бўлиб, илмий бошқариш мактабига асос солди. Иш жойини ташкил қилишнинг илмий тамойилларини Ф ва Л Шилбертлар ишлаб чиқдилар. Меҳнат қилишда кишиларга эътибор беришни Р.Оуэн олға сурди. Э. Мейр “инсон муносабатлари” мактабининг асосчиси ҳисобланади.
ХХ асрнинг 60 – 80 йилларида Ғарбда замонавий менежмент ривожлана бошлади.
П.М.Керженцев (1881 - 1940) “Меҳнатни илмий ташкил этиш”, “Бошқаришни ташкил қилиш тамойиллари”, “Вақт учун кураш” каби асарлари билан бошқариш йўналишида дарсликлар ёзилишига асос солди. Мамлакатимизда менежмент назарияси ва амалиётининг ривожланишига академиклар М.Шарифхўжаев, С.С.Ғуломов, профессорлар Ш.Зайнуддинов, Ё.Абдуллаев, Қ.Абдурахмонов, Ш.Қурбонов, Ж.Йўлдошев, Р.Ахлидинов, Э.Сейтхалилов, М.Қуронов, Л.Перегудов, М.Саидов ва У.Иноятовлар ўзларининг муносиб хиссаларини қўшмоқдалар.



Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish