37
5 -Мавзу. КОРХОНАЛАР ЗАХИРАЛАРИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ ВА БОШКАРИШ
ТИЗИМИ
Режа:
1. Замонавий корхоналар фаолиятида ахборот тизимлари
2. Мижозлар билан ўзароалоқаларни бошқариш тизими
3. Корхона ресурсларини планлаштиришда ахборот тизимлари.Талаб мавжуд булган
материалларни, корхона ресурсларини планлаштиришда ахборот тизимлари.
4. Корхонанинг материалл эҳтиёжларини режалаштириш методологияси MRP)
5. MRP II стандарти
6. ERP тизим концепцияси. Ҳудудий тақсимланган ташкилотлардан
унинг қўлланилиш зарурияти.
7. Корхонанинг бизнесс-жараёнларини бошқариш инструментлари ва
технологиялари. Бизнессда АКТ лойиҳаларининг самарадорлигини баҳолаш
1.Замонавий корхоналар фаолиятида ахборот тизимлари.
Корхоналарни бошкариш ҳар доим маълум бир максадга буйсиндирилган , шу
сабабли хар доим маълум бир маънода оптимал булган бошкариш хакида гапириш
мумкин . Масалан : берилган давр мобайнида фойдани максималлаштириш , ишлаб
чикаришнинг харажатларини камайтириш ва бошкалар .
Биринчи карашда корхоналарни оптимал бошкаришни кандай тузиш мумкин деган
саволга оптимал бошкариш назарияси ёрдамида осонгина жавоб олиш мумкин . Лекин
амалда катор омиллар бу ёндашувни соф холда ишлатишга имкон бермайди. Оптимал
бошкариш назариясини куллаш куйидаги элементлар булишини талаб килади :
- корхонанинг динамик модели ;
- бошкарув тизимининг модели ;
- оптималлик мезони ;
- корхонадаги ташки таъсирлар ва ахборот халакитлари модели (ташки
халакитлар ва шовкинлар) .
Афсуски , амалда ушбу хамма ташкил этувчиларни камраб оладиган
математик моделларни мумкин эмас . Ҳаттоки соддалаштирилган моделлар хам шундай
улчамли бўладики бошкариш таъсирларини аниклаш учун оптимал бошкаришни
куришнинг маълум усуллардан бирортасини хам куллаб булмайди .
Мураккаб объектларни бошкариш натижаларини олдиндан айтиш ва
тажриба йули билан олинган фойдали билимларни туплаш учун бошкариш назарияси
доирасида шакллантириш мумкин булган бир катор соддалаштиришлар ишлатилади .
Ушбу соддалаштиришлар бошкариш таъсирларини ишлаб чикиш жараени билан бир
каторда ташки таъсирлар ва ахборот халакитлар хамда корхоналар моделларига хам
тегишли .
Бошкарув 2 та ташкил этувчидан иборат :
- факат вактга боглик булган дастурий бошкариш таъсирлари ;
- ташки алока тамойили буйича шаклланадиган корректловчи бошкариш
таъсирлари яъни назорат килинувчи параметрларнинг жорий кийматлари ва дастурий
башорат килинаётган киймат орасидаги фаркга боглик таъсирлар .
Do'stlaringiz bilan baham: