4
I МАВЗУ. КОРХОНАЛАРНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ
1. Корхона тушунчаси ва аҳамияти
Фан-техника тараққиётида ижобий ўзгаришларга эришилган бўлса, ин-
сон ҳаётининг моддий асосини тубдан ўзгартириб юборган "суперташкилот-
лар" билан кўпроқ эсда қолади. Мустақил Ўзбекистонда ҳам
дастлаб
офислар, кейин хонадонларимиз компьютерлаштирилмоқда, Асака шаҳрида
ишлаб чиқарилаётган ДЭУ автомобиллари бебахо буюмидан оммавий ҳара-
кат воситасига айланди ва хозирда “General Motors” автомобил компанияси
сифатида фаолият кўрсатмоқда.
Худди шу гапни компьютерлар, мобил телефонлар ва бошқа
фойдали
кўпгина буюмлар ҳақида ҳам айтиш мумкин.
Корхона инсонни унинг бутун ҳаёти мобайнида қамраб олади. Бизнинг
ҳар биримиз кўп вақтимизни корхоналарда – болалар боғчаларида, мак-
табларда, институт ва университетларда, муассасаларда,
клублар ва партия-
ларда ўтказамиз.
Муайян мақсадларга эришиш учун биргаликда фаолият курсатувчилар
бирлашмаси анъанавий равишда корхона деб аталади.
"Ҳуқуқий шахс ҳуқуқига эга бўлган, мулкчилик ҳуқуқи ёки хўжаликни
тўда юритиш ҳуқуқи бўйича ўзига қарашли мол-мулкдан фойдаланиш асоси-
да маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва сотадиган ёки маҳсулотини айир-
бошлайдиган, ишларни бажарадиган, хизмат кўрсатадиган, беллашув ҳамда
мулкчиликнинг барча шакллари тенг ҳуқуқдаги шароитида амалдаги қонун-
ларга мувофиқ ўз фаолиятини рўёбга чиқарадиган мустақил хўжалик юри-
тувчи субъект корхона ҳисобланади".
Корхоналар ўзларининг миқёси, фаолият турлари билан фарқ қилишига
қарамай - бир нечта умумий белгиларга эгалар. Улар:
1. Фаолият мақсадининг мавжудлиги.
5
2. Корхона аъзолари ўртасида алоқаларнинг ва бу ўзаро
муносабатлар
тартибини белгилаб берадиган қоидаларнинг (ташкилий тузилиш) мавжудли-
ги.
3. Ташқи муҳит билан доимий ўзаро алоқадорлик
4. Ташкилий мақсадларга эришиш учун ресурслардан фойдаланиш ва
бошқалар.
Корхона ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, уларни одамлар ўзларининг муайян
мақсадларга эришиш учун восита сифатида вужудга келтирадилар (ташкил
этадилар).
Одатда, корхона тузиш вақтида унинг асосчилари томонидан белгилан-
ган мақсадлар анча оддий ва бир неча банддан иборат таклифлар шаклида
ифодаланган бўлади.
Ташкилий мақсадларнинг ўзгариши кўпгина омиллар: чунончи,
корхона
миқёсларининг
кенгайиб бориши, ташқи муҳитнинг ўзгариши, техника ва
технологиянинг ривожланиши, ижтимоий онгнинг ўзгариши, корхона
асосчиларининг янги раҳбарлар билан алмашиниши каби омиллар таъсирида
рўй беради.
Корхонага аввало учта омил таъсир кўрсатади.
Санаб ўтилган гуруҳлардан ҳар бирининг мақсадни аниқлашга таъсир
кўрсатиш даражаси ташкилотдан ташкилотга ўтиб боради ва ҳар бир корхона
вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин.
6
Ташкилий мақсадларнинг вужудга келишини учта поғонага ажратиб
кўрсатиш мумкин: таянч қадриятлар, стратегик вазифалар ва қисқа муддатли
режалар (1.2-расм).
Таянч қадриятлар корхона фаолиятининг асосий мақсадларини белгилаб
беради. Американинг Хью-Паккард корпорацияси ўзининг қоедосини тўртта
қоидадан иборат қилиб қўяди:
1. "Компания ўзи сотадиган нарсалар ҳажмини ва
оладиган фонда
миқдорини доимий равишда кўпайтириб бориши лозим.
2. Компания технологии; янгиликларни жорий қилиш ҳисобига фонда
олиши лозим.
3. Компания ҳар бир ходимнинг қўшадиган хиссасини муносиб баҳола-
ши ва адолатли тақдирлаши ҳамда ходимнинг ўзига хос қадр-қимматини
хурмат қилиш.
4. Компания жамиятнинг масъулиятли аъзоси сифатида ҳаракат қилни-
ши лозим".
Таянч мақсадлари анча барқарор бўлиб, узоқ муддат мобайнида ўзгар-
масдан келади ва корхона ривожланишининг барқарорлигини таъминлайди.
Стратегик вазифалар корхона томонидан ташқи муҳит
имкон берган
ривожланиш имкониятларини таҳлил қилиш ва ташкилот мавжудлигининг
таянч мақсадларини ҳисобга олган ҳолда корхонанинг ўз потенциалини
таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилади.
7
Қисқа муддатли режалар корхонанинг стратегик
вазифаларини амалга
оширишнинг аниқ дастурларидан иборат бўлиб, анча муайян ва батафсил
ташкилий мақсадлар ҳисобланади ҳамда корхонанинг барча ходимларига
дахлдор бўлади.
Қисқа муддатли режаларга кўп миллиардли
компаниянинг йиллик
бизнес режалари ҳам, пицци сотувчилар ёки такси ҳайдовчиларининг
кундалик пул ишлаш режалари ҳам киради.
Do'stlaringiz bilan baham: