19
Ҳозирги вақтда корхоналар орасида кўп миллатли корпорациялар, пер-
сонални бошқариш соҳасида энг бой тажриба тўплаганлар.
Уларнинг инсон ресурслари бўлимлари кенг кўламдаги масалалар билан
шутулланадилар ва ташкилотларнинг ривожланишида муҳим роль уйнайди-
лар.
Одатда, инсон ресурслари бўлимига йирик корпорацияда Вице-
Президент бошчилик қилади ва биринчи раҳбарга бевосита бўйсунади.
Вице-Президентнинг мавқеи ички
иерархияда унинг ташкилотни
бошқаришдаги иккиламчи ролини акс эттиради.
Бир томондан, у муайян функционал хизматнинг – инсон ресурслари
бўлимининг раҳбари ҳисобланса, иккинчи томондан, бутун ташкилот юқори
раҳбариятининг аъзоси бўлади.
Директорларнинг ички кенгашини махсус орган сифатида ташкил эта-
дилар, унга Президент ва унинг ўринбосарлари – минтақавий, молия, ишлаб
чиқариш, маркетинг, инсон ресурслари бўйича Вице-Президентлар, шунинг-
дек асосий бўлинмаларнинг раҳбарлари кирадилар.
Инсон ресурслари бўйича Вице-Президент компания учун ғоят муҳим
бўлган
ривожлантириш масалаларини, стратегияни белгилаш масалаларини
муҳокама қилишда иштирок этади. Вице-Президент аввало одамларни
бошқариш соҳасидаги мутахассис сифатида, бу масала юзасидан бошқа
раҳбарлар учун ички маслаҳатчи сифатида намоён бўлади. Бироқ ўзининг
касбий соҳасида омилкор бўлищдан ташқари, у
ташкилотнинг ривожлани-
шидаги умумий қонунларни тушуниши, бозорни, рақобатчиларни, компания
ишлаб чиқараётган маҳсулотларни ва унинг кўрсатадиган хизматларини би-
лиши, стратегик тафақкурга эга бўлиши талаб қилинади.
Аксинча, компанияни бошқариш нуқтаи назаридан бўлим раҳбарига ин-
сон ресурсларини бошқариш осон бўлади, чунки унинг ташкилотдаги мавқеи
юқори бўлади.
20
Бундай етарли даражада баҳо бермасликнинг биринчи сабаби кўп лол-
ларда бу ходимларнинг ташкилот фаолиятига доир муҳим масалаларида
ўқувсизлигидир, бу ҳол уларнинг ўз ҳамкасблари олдидаги эътиборини ту-
шириб юборади.
Компаниянинг ҳажми, унинг фаолиятининг ўзига хос томонлари ва
анъаналарига кapa6, инсон ресурслари хизматлари ва бўлинмаларининг сони
ва номи, шунингдек уларда ишловчи ходимлар миқдори ўзгариши мумкин.
Масалан, битта ташкилотда иш ҳақи, имтиёзлар, ходимлар билан муносабат
буйияа тўлақонли бўлимлар мавжуд бўлиши мумкин (касаба
уюшмалари
кучли бўлган тақлирда), шунингдек бу корхонада касбий ривожланиш, ком-
муникация яхши йқлга қуйилган бўлади, айни вақтда бошқа корхоналарда бу
вазифаларнинг ҳаммаси компенсация ва ходимлар билан ишлаш бўлимлари-
да тўпланган бўлади.
Ишга қабул қилиш, персонални ҳисобга олиш, касб таълими ва риво-
жлантириш масалаларини бошқариш ҳам кўпинча битта бўлим доирасида
бирлаштирилади. Кўпгина корхоналарда инсон ресурсларини бошқариш
бўлимлари персонални бошқариш учун унчалик анъанавий бқлмаган вазифа-
лар, чунончи, меҳнатни ва атрофмунитни муҳофаза қилиш вазифалари, таш-
килот ичидаги коммуникация,
маъмурият, комнаниянинг автомобиллар са-
ройини бошқариш вазифаларини қамраб олади.
Бошқа хизматлар сингари инсон ресурслари бўлими ўзининг лавозимлар
поғонасига эгадир, бу поғона умумташкилий тузилманинг таркиби қисми
ҳисобланади. Бўлим, сектор ёки гуруҳнинг бошида ўрта бўрин раҳбарлари
инсон ресурслари бўйича ВицеПрезидентга бўйсунадиган директорлар ёки
бўлим бошликлари туради. Уларнинг асосий вазифаси ўзларига ишониб
топширилган персонални бошқариш тизими ишини ташкил этиш, шунингдек
ўзининг раҳбарига эксперт маслахатларини беришдир.
Масалан, компания олдида турган мақсадларга эришишда компенсация
бўйича директорнинг хиссаси маъмурият сектори бошлигининг хиссасидан
21
салмоклироқ бўлиши мумкин, бу ҳар иккала бошлик позиция бевосита пер-
сонал бўйича ВицеПрезидентга бўйсунишидан қатъи назар шундай бўлади.
Инсон ресурслари бўлими ходимларининг сони кўпгина омилларга –
ташкилотнинг ҳажмига, унинг фаолияти турига, ташкилот олдида турган ва-
зифалар,
анъаналар, молиявий аҳволига, ривожланиш босқичига боғлиқ
бўлади. Компаниянинг умумий ходимлари сони билан инсон ресурслари
бўлимининг ҳажми ўртасидаги «мақбул нисбат»ни ҳисоблашга доир кўп
сонли уринишлар ҳозирга қаддр муваффақиятли тугалланган эмас.
Турлитуман тадқиқотлар ниҳоятда хилма-хил натижалар беради, улар-
дан персонал бўйича битга мутахассисга ташкилотнинг қанча ходими тўғри
келиши аниқ эмас, бу ракам 30 дан 2000 гача тебраниб туради. Айни вақтда
қуйидаги тамойил аниқ кузга ташланади: инсон ресурслари бўлимининг бит-
га ходимига тўғри келадиган ташкилот ходимлари сони ташкилотнинг риво-
жланиши ва такомиллашиб боришига қараб ортиб боради. Ёш корхоналар
етук корхоналарга қараганда бошқариш соҳасидаги
мутахассисларнинг
диққат-эътибор беришига кўпроқ муҳтож бўладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: