Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ПОЧТА АЛОҚАСИ СОҲАСИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet298/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

ПОЧТА АЛОҚАСИ СОҲАСИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ 
 
Р.Ф.Худойбердиев (ТАТУ, ассистент) 
Б.Ф.Хамидуллаев (ТАТУ, талаба) 
Сайёранинг барча аҳолиси учун алоқадан фойдаланиш ҳуқуқи бўлиб Инсон 
ҳуқуқларининг умумий декларациясида қайд қилинган асосий ҳуқуқи ҳисобланади. 
Бугунги кунда почта алоқанинг энг арзон ва қулай воситасидан бири бўлиб ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси - почта алоқаси объектлари, почта алоқаси 
тармоқлари, алоқа бўлимлари ва почта йўналишларининг почта жўнатмаларини қабул 
қилиш, ишлаб чиқиш ва етказишга мўлжалланган кенг қулоч ёзган тармоқдир. Почта 
алоқаси муассасалари-умумдавлат алоқа тармоғи тизимидаги мустақил хўжалик 
ҳисобидаги ишлаб чиқариш бирлиги бўлиб, маълумотларни узатиш ишлаб чиқариш 
жараёнини ва фаолиятини ташкил этади. Иқтисодиётни модернизация қилиш ва 


440 
хусусийлаштириш жараёнлари почта алоқаси соҳасини ҳам четлаб ўтмади. “Ўзбекистон 
почтаси” акциядорлик жамияти хам халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бир 
қанча ишларни амалга оширди. 
Почта алмашинуви дунёдаги алоқанинг энг асосий воситаларидан бири 
ҳисобланади. Бу алоқанинг барча фойдаланувчилар фойдаланиши мумкин бўлган нисбатан 
қиммат бўлмаган туридир. «Бутунжаҳон почта иттифоқи» номи остида аъзо-мамлакатлар 
ёзма хат-хабарларнинг жўнатмаларини ўзаро алмашиниш учун ягона почта ҳудудини 
ташкил этадилар. Транзит эркинлиги Уюшманинг бутун ҳудудида кафолатланади. Жаҳон 
почта тармоғи 650 та почта муассасаларидан иборат, уларда 5,5 миллион одам меҳнат 
қилади. 
1874 йилнинг 9 октябри Бутунжаҳон почта иттифоқи (БПИ) ни ташкил этишнинг 
расмий санаси ҳисобланади ва ҳар йили жаҳон почта ҳамжамияти томонидан бутунжҳон 
почта куни сифатида нишонланади. 
Бугунги кунга келиб, Бутунжаҳон почта иттифоқи дунёнинг 192 та мамлакатини 
бирлаштиради ва БМТнинг ихтисослаштирилган муассасаси мақомига эга энг катта ва энг 
ваколатли халқаро ташкилот бўлиб ҳисобланади. Уюшма Уставида ифодаланган 
Бутунжаҳон почта иттифоқи миссияси почта хизматларининг самарали ишлаши ва 
маданий, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан халқаро ҳамкорликнинг олий мақсадларига 
кўмаклашиш йўли орқали халқлар ўртасида алоқалар ривожланишини таъминлашдан 
иборат.
Бутунжаҳон почта иттифоқи мақсади бўлиб, почта алоқаларини ташкил этиш ва 
такомиллаштиришни таъминлаш ҳамда бу соҳада халқаро ҳамкорликни ривожлантириш 
учун мақбул шароитларни яратиш ҳисобланади.
Мустақиллик йилларида барча соҳаларда халқаро ташкилотлар билан мустаҳкам 
алоқалар ўрнатилди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон 100 дан ортиқ халқаро ташкилотларга аъзо 
бўлиб, турли хил кўп томонлама ҳамкорлик тузулмалари билан алоқаларни 
ривожлантирмоқда. Жумладан, 1994 йилнинг 24 февралидан Бутунжаҳон почта 
иттифоқининг аъзоси бўлди. 
Ўзбекистон Республикасининг Бутунжаҳон почта иттифоқининг аъзоси 
сифатида иштирок этиши Иттифоқ аъзо-мамлакатларининг почта маъмуриятлари 
почта жўнатмалари билан алмашинув бўйича юзага келадиган масалаларни ҳал этиш 
учун фақат воситачилар вазифасидаги Бутунжаҳон почта иттифоқининг ишчи 
органлари билан ўзаро ишлаш имконини беради. 
Ўзбекистон Республикасининг Почта маъмурияти Бутунжаҳон почта иттифоқи 
фаолиятида иштирок этади ва мустақил, ривожланаётган давлат сифатида почта алоқаси 
масалалари бўйича халқаро муносабатларни янада ривожлантиришга қуйидаги йўллар 
орқали маълум ҳисса қўшади, деб ҳисоблайди: 
- почта хизматларининг техник ва эксплуатацион фаолиятидаги нормативларни 
ишлаб чиқишда иштирок этиш; 
- почта алоқаси соҳасидаги ўта муҳим масалалар бўйича қарорлар қабул қилишга 
таъсир кўрсатиш; 
- халқаро почта хизматларини ривожлантириш ва такомиллаштириш учун амалий 
чораларни мувофиқлаштиришда иштирок этиш; 
- ривожланаётган мамлакатлар почта хизматларининг фаолиятини яхшилаш 
йўллари ва воситалари тўғрисида тавсияларни ишлаб чиқишда иштирок этиш. 
Сўнги 
йилларда 
Бутунжахон 
почта 
иттифоқи 
почта 
хизматларини 
оммавийлаштириш бўйича ўз ишини давом эттирмоқда ва унинг асосий вазифаларидан 
бири, универсал почта хизматлари учун стандартларни, шу жумладан сифат, самарадорлик, 
мижозларни қониқтириш, хавфсизлик ва оқилона нархларни белгилаш стандартларини 
ишлаб чиқиш ва таъминлаш бўйича бир қанча дастурларни амалга оширмоқда. Бундан 
ташқари почта хизматларининг сифатини яхшилаш ва ривожланаётган мамлакатларда янги 


441 
технологияларни жорий қилиш учун почта маъмуриятларига техник ёрдам, маслаҳат 
хизматларини кўрсатади ва ўқитишни ўтказиб келмоқда. 
Бутунжаҳон почта иттифоқи энг, аввало, мижозларнинг ўзгариб турувчи 
эҳтиёжлари назарда тутиб почта хизматининг ривожланиши учун инвестицияларни жалб 
этишга кўмак кўрсатади. 
Шу тариқа, Бутунжаҳон почта иттифоқи почта хизматининг яшаш қобилиятини ва 
унинг келгусида ривожланишини таъминлайдиган ташкилотдир. 
Алоқа соҳасини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Алоқа 
соҳасидаги регионал ҳамдўстлик (АРҲ) ташкилотига аъзо бўлди. Алоқа соҳасидаги 
регионал ҳамдўстлик 1991 йилнинг 17 декабрида мустақил давлатларнинг алоқа 
маъмуриятлари (АМ) бошлиқлари томонидан ташкил этилган. Алоқа соҳасидаги регионал 
ҳамдўстлик фаолиятининг асосий масалалари бўлиб алоқа тармоқлари ва воситалари 
ривожланишини уйғунлаштиришда АРҲ Маъмуриятлари ўртасидаги ўзаро фойдали 
муносабатларни кенгайтириш, илмий-техник сиёсат, радиоспектрни бошқариш, алоқа 
хизматлари учун таъриф сиёсати ва ўзаро ҳисоб-китоблар, ходимларни тайёрлаш, алоқа ва 
ахборотлаштириш соҳасидаги халқаро ташкилотлар билан ўзаро ишлаш, ахборот билан 
ўзаро алмашув ва соҳалардаги масалаларни мувофиқлаштириш. 
Алоқа соҳасидаги регионал ҳамдўстлик доимий фаолият кўрсатувчи ижроия органи 
бўлиб, Ижроия қўмитаси ҳисобланади, у Москва шаҳрида жойлашган. Бугунги кунда ушбу 
ташкилот билан ижобий алоқалар амалга оширилмоқда. Алоқа соҳасидаги регионал 
ҳамдўстлик фаолиятнинг стратегик йўналишларига қуйидагилар киради: 
- рақамли узилишни қисқартиришга ва аҳоли барча қатламларининг АКТ ҳамда улар 
асосида тақдим этиладиган хизматлардан ҳар жойдаги ва мақбул фодаланишни 
таъминлашга қаратилган алоқа ва ахборотлаштиришни ривожлантириш миллий 
стратегияларини шакллантириш ҳамда келишилган ҳолда амалга ошириш масалаларида 
АРҲ иштирокчиларининг ҳамкорлигини мувофиқлаштириш; 
- регионал халқаро ташкилот сифатида БПИ фаолиятида АРҲнинг иштирок этиши, 
ахборот жамияти масалалари бўйича юқори даражада Бутунжаҳон учрашуви қарорларини 
амалга ошириш қисмида бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш. Алоқа ва 
ахборотлаштириш бўйича халқаро анжуманларда АРҲ иштирокчи-давлатларининг 
манфаатларини акс эттирувчи АРҲ регионал ташаббуслари, келишилган позицияларини 
тайёрлаш ва илгари суриш; 
- АКТни ривожлантириш ва алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида тартибга солиш 
масалалари бўйича халқаро ҳамда регионал ташкилотлар, АРҲга кирмайдиган Алоқа 
маъмуриятлари ҳамда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги тартибга солиш миллий 
органлари билан ҳамкорлик қилиш ҳамда соҳасидаги давлатлараро битимлар ва 
дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда МДҲ органлари билан ўзаро ишлаш; 
- миллий ва халқаро даражаларда рақобатбардошлиликни таъминлаш мақсадида 
АРҲ иштирокчи-давлатларининг хизматлар бозорини либераллаштириш ҳисобига алоқа ва 
ахборотлаштириш 
соҳасидаги 
бозор 
муносабатларининг 
ривожланиши 
ва 
такомиллаштирилишига кўмаклашиш.
Ўз ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, бугунги кунда маълум бир соҳани юксак 
даражада ривожлантириш учун халқаро ҳамкорликни ўрни жуда муҳимдир. Почта алоқаси 
соҳасида фаолият кўрсатаётган Бутунжахон почта иттифоқи ва Алоқа соҳасида регионал 
ҳамдўстлик ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган соҳани ривожлантириш бўйича 
дастурлари бугунги кунга келиб ўзининг ижобий самарасини бериб келмоқда. Айниқса, 
Бутунжахон почта иттифоқи томонидан қабул қилинадиган қоидалар почта алоқаси 
соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда асосий рол ўйнайди. Бугунги кунда 
Ўзбекистон почтаси акциядорлик жамиати ҳам ушбу ташкилотлар билан фаол алоқаларни 
олиб бормоқда. Бугунги кунда халқаро ташкилотлар билан олиб борилаётган ҳамкорлик 
натижасида кўплаб соҳаларда иқтисодий ўсиш кузатилаётган кўришимиз мумкин. 


442 
Бутунжаҳон почта иттифоқининг самарали фаолияти натижасида аъзо давлатларнинг 
почта алоқаси соҳасидаги фаолияти янги босқичга олиб чиқилмоқда. 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish