Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ЎЗБЕКИСТОНДА УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ИСЛОҲОТЛАР



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet301/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

ЎЗБЕКИСТОНДА УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ИСЛОҲОТЛАР 
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ 
 
М.П.Юнусов (ТДИУ, катта ўқитувчи) 
 
Мамлакатимизда инсон эркинлиги тамойилларига риоя қилишнишини таъминлаш, 
жамиятни маънавий янгиланиши, жаҳонни тараққий этган мамлакатлари қаторида халқаро
ҳамжамиятга қўшилишни таъминлайдиган демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик 
жамияти қуриш ишлари жадал суръатларда кечмоқда. 
Ҳозирги 
эрикн 
иқтисодий 
мносабатлар 
шароитидаги 
ишбилармонлик, 
ташаббускорлик ва тадбиркорлик, давлатнинг иқтисодий мустаҳкамланишига ва ижтимоий 
барқарорлигига ёрдам берувчи тадбирлар сингари фаолият турлари улуғ бобомиз Амир 
Темур томонидан рағбатлантирилган. Бу ҳақда тузукларда қуйидагиларни ўқиш мумкин: 
“Яна амр этдимки, кимки бирор саҳрони обод қилса, ёки кориз қурса, ё бирор боғ 
кўкартирса, ёхуд бирон хароб бўлиб ётган ерларни обод қилса, биринчи йили ундан ҳеч 
нарса олмасинлар, иккинчи йили раият ўз розилиги билан берганини олсинлар, учинчи 
йили эса олиқ-солиқ қонун қоидасига мувофиқ хирож йиғилсин”. 
Охир оқибатда мамлакат салоҳияти ўсиб, аҳоли фарвонлиги яхшиланган. Она 
заминимизда етишиб чиққан хунарманду –қурувчилар мағрибу-машриқда машхур 
бўлганлар, улар яратган буюмлари юқори талаб билан сотиб олинган. Эришилган барча 
натижаларнинг замирида ёшлар тарбияси, хунар ўрганиш, шогир тарбиялаш ишларининг
яхши йўлга қўйилганлиги, инсон омилига, унинг ҳоҳиш-истакларига катта эътибор 
берилганлигини ётади. 
Буюк Ватандошларимиз бошлаб берган таълим – тарбия ишларини 
такомиллаштириш ва ислоҳ этиш тамойиллари мамлакатимиз мустақилликка эришгач 
Биринчи Президентимиз И.А. Каримов бошлигида ишлаб чиқилган Ўзбекистан 
Республикасининг қатор қонунлари, меъёрий хужжатлари ва дастурлари хусусан 
“Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ги қонуни, “Кадарлар тайёрлаш 


446 
миллий дастури”, Давлат таълим стандартлари ҳамда Президентимиз Ш.М. Мирзиёев 
раҳномалигида ишлаб чиқилган 2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш 
ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналишиларида ўз аксини топган.
Лекин гапни чўзиб ўтирмасдан, дилимизни хира қилаётган нарса, жамиятимизда 
хануз учраб турадиган эскилик сарқитлари, пораҳўрлик, маҳаллийчилик, бепарволиклар 
ҳақида хохлаймизми йўқми фикр юритишга мажбурмиз! 
Чунки, ҳозир олий ўқув юртига таълим олаётган баъзи талабаларимизни билим 
савиялари жуда паст, ўз ўзидан савол туғилади, улар қандай қилиб, олий ўқув юртига 
кирганлар? Уларни ким қабул қилган?, - албатта улар кўп эмас, лекин бор! 
“Таълим тизимимни ислоҳ этишни бошланғич мактабдан бошлаш керак эди” 
деганлар ҳам бор. Ҳар қандай ислоҳотлар аниқ мақсадга йўналтирилган, маълум муддат 
ичида амалга оширлувчи, пухта ишлаб чиқилган лойиҳа бўлиши мақсадга мувофиқ бу 
лойиҳа тахминан 10-15 йилга мўлжалланган бўлиб изчил жараён бўлмоғи лозим. 
Таълим тизимини бошланғич мактаб босқичидан то олий ўқув юритгача бўлган 
қисмида амалга ошириладиган ислоҳатлар мазмуни таҳминан қуйидаги мазмунда бўлиши 
мумкин:
-
биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи синифни битириб бошланғич 
маълумотга эга бўлган мактаб ўқувчиси битирув имтихонини топширади ва умрида 
биринчи маротаба расмий хужжатга яъни бошланғич маълумоти ҳақидаги гувоҳнома 
(шаҳодатнома)га эга бўлади. Бу хужжат бир маротаба берилади ва қалбакилаштирилишдан 
ҳимоялаш мақсадида бошқа берилмайди, у банкдаги махсус-даҳлсиз қутида ёки қиматли 
қоғозлар депозитарийсида сақланиши мумкин. 
Бошланғич таълим жараёнида ўқувчи билимини ўратача тортилган рейтинг балли
ёрдамида аниқланади. Масалан фан бўйича 5 ёки 10 баллик тизим қўлланиши мумкин. 
Агар 5 баллик тизим қўлланса, ўқувчи ҳар бир фандан йил чораги давомида кўпи билан
ўртача тортилган 5 балл, ками билан 3 балл олса, фанни ўзлаштириган ҳисобланади. Демак, 
бошланғич таълим босқичида ўқувчи жами тўртта асосий фанлар бўйича максимал 20 балл 
тўплаши мумкин бўлса, камида 12 балл тўплаганда ўқувчи мактабнинг бошланғич таълим
босқичини мувоффақиятли тугатган ҳисобланади. 
-
Мактаб таълим босқичининг иккинчи босқичи, бешинчи, олтинчи, еттинчи, 
саккизинчи ва тўққизинчи синфларни тугатгач, яна асосий бешта фандан ўртача тортилган 
рейтинг баллари йиғиндиси якуний имтиҳонлар натижасида аниқланиб максимал 50 
баллга, минимал 30 баллга эга бўлган ўқувчи узлуксиз таълимнинг бу босқичини 
мувофаққиятли тугатган ҳисобланади ва жами мактаб таълим тизимида йиққан ўртача
тортилган баллари максимал 70 га, камида 42 га тенг бўлади. Яъни мактабнинг аъло 
баҳоларга битирган ўқувчи максимал 70 эга бўлиши мумкин. 
-
Умумий ўрта таълим босқичининг якунловчи 3 йилда ўқувчи колледж ёки 
академик лицейни тўқққизинчи, ўнинчи ва ўнбириничи синфларни битириб, асосий фан 
йўналишлари бўйича якуний имтиҳонлар натижасида яна максимал ўртача тортилган 30 
баллга, минимал 18 баллга эга бўлади. Яъни ўқувчи академик лицейни битирган бўлса, 
умумий ўрта таълим маълумотига (колледжни битирган бўлса), ўрта махсус таълим
маълумотга эга бўлади ва махсус гувоҳнома ёки шаҳодатнома билан тақдирланади. Бу 
хужжат ҳам авалл берилаган хужжатлар каби қалбакилаштирилишидан мухофазаланиши 
мақсадида бир маттаба берилади ва банкдаги даҳлсиз қутида сақланади. 
Демак ўқувчининг олий ўқув юртига кириб ўқишни давом эттиргунгача йиққан 
баллари максимал ( 20, 50, 30 баллар йиғиндиси) 100 баллга тенг бўлади, бу максимал 
кўрсаткич, минимал (12, 30, 18 балла йиғиндиси) 60 га тенг бўлади ва ўқувчи келгусида ўз 
ҳаёт йўлини мустақил танлаш имкониятига эга бўлади.
Тараққий этган мамлакатлар амалиётида олий ўқув юртларга кириш процедуралари 
кўп йиллик тажриба ва синовлардан ўтиб шаклланган бўлиб, ўқишни давом эттирш 
истагида бўлган, ўрта маълумотли ўсмирлар учун кенг имкониятлар яратади. Кўпгина 
ривожланган мамлакатларда, 100 дан 90 баллгача йиққан талабалар касб танлашга 


447 
кўмаклашувчи мутахассисларнинг тавсияномалари асосида хохлаган олий ўқув юртларига 
имтиҳонсиз кириб, ўқишни давом эттиришлари мумкин. Баъзи мамлакатларда мактаб ва 
колежда 90 баллдан кам балл йиққан ёшларни рейтинги юқори, машҳур тиббиёт олий ўқув 
юртлари қабул қилмайдилар ва уларга ўқишни давом эттиришлари учун бошқа, рейтинги 
пастроқ олий ўқув юртига мурожат қилишлари тавсия этилар экан. Масалан баъзи оммавий 
ахборот воситаларининг маълумотларига қараганда 80 балдан кам балл йиққан ёшларни 
ҳуқуқшунос мутахассис тайёрловчи олий ўқув юртлари қабул қилмайдилар.
Алббатда ёшларнинг дунё қарашлари, билим кўнималари фақат мактабда ёки 
коллежда шаклланмайди, кўпгина машҳур иҳтирочилар, олимлар мактабда ўртача баъзи 
истисно ҳолларда ўртачадан паст баҳоларга ўқиганликлари ҳақидаги ҳам маълумотлар ҳам 
йўқ эмас, лекин бўнақа ҳолатлар жуда кам бўлиб, олим ва юқори малакали 
мутахассисларнинг деярли барчаси ёшлигиданоқ ўткир зеҳнлари билан ажралиб турадиган 
болалар бўлиб, мактаб ва коллежларда аъло баҳоларга ўқишганликларини ҳеч ким инкор 
этмаса керак. Юқорида келтирилган маълумотлар “Қозонда бўлса, чўмичга чиқади” деган 
халқимиз накли жуда тўғрилигидан далолат беради.
Шундай бўлса-да мактаб ва коллежларда баъзи сабабларга таъсирида етарли рейтинг 
баллари йиғаолмаган, олий таълим муассасаларида таълим олмоқчи бўлган ўқувчилар учун 
улуксиз таълим тизимида яна бир имконият яратилиши мумкин, яъни коллеж, лицейни 
тугатаётган ўқувчи 1 йил давомида маҳсус ваколаткли давлат ташкилотларининг
руҳсатнома сертификатларига эга ўқув марказларида шартнома асосида кам балл 
тўпланган фан-предметларидан қўшимча рейтинг балларни тўплашлари мумкин, қўшимча 
баллар йиғиндиси ҳар бир фандан максимал 10 рейтинг балларидан ошмаслиги лозим. 
Тўпланган қўшимча баллар ҳам давлат депозитарийси га топширилиши шарт. 
Демак ўқувчининг мактаб ва коллежларда йиққан рейтинг баллари йиғиндиси 
70 баллни ташкил этган бўлса, шартнома асосида йиққан 10 баллар билан қўшиб 
ҳисобланганда, (70+10) - 80 ни ташкил этади.
Олий ўқув юртига кириш учун юқорида санаб ўтилган жараён - процедурани ўзи 
камлик қилиши мумкин, бўлажак олий маълумотли мутахассисини таълим йўналишини 
танлашида унга коллеж ва мактабларда ўқуквчига утозлик қилган ўқитувчи, амалиёт 
раҳбарининг йўлномаси ўқувчининг маълумотини тасдиқловчи бошқа хужжатларга
илова қилинса, фойдадан ҳоли бўлмаса керак.
Пировард натижада олий ўқув юртларида фақат диплом учун эмас, ҳақақатдан 
билмига интилган ёшларимиз
таълим олишлари учун имконият яратилади. 
Майли шундоқ бўлди ҳам дейлик, Олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёни 
самарадорлиги ошириш учун фақат профессор-ўқитувчиларнинг малакалари, харакатлари 
етарли бўлмайди. Мамлакатимизни юқори малакали, рақобатбардош кадрлар билан 
таъминлаш вазифаси иқтисодни барча соҳаси, қолаверса аҳолининг барча қатламлари учун 
талуққли вазифадир. Чунки, малакали мутахассис тайёрлаш учун универсистетдаги 
машғулотларнинг ўзи кифоя қилмаслигини барча мутахссислар яхши биладилар. Олий 
таълим муассасаларининг ишлаб чиқариш корхоналари билан кадрлар тайёрлаш 
борасидаги ҳамкорлик - интеграция ишларини амалга ошириш лозим бўлади. Бунинг учун 
олий ўқув юртини иқтисодиёт тармоғининг ўзига яқин турдош тармоғидаги йирик 
корхонаси билан шартнома асосидаги ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш амалиёти яхши 
натижа бериши қатор мамлакатлар тажрибаларида исботланган. 
Умуман ҳамкорлик олий ўқув юрти фаолиятининг барча тарафларини қамраб 
олиши, ўқув, маънавий маърифий ва касбий тайёргарлик жараёнларининг узвий қисми 
сифатида қаралиши лозим. Бу жараёнлар ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётининг ажралмас 
қисми сифатида талабанинг олий ўқув юртидаги бириничи кунидан бошлаб, то битириб,
ишга жойлашгунгача бўлган босқичларини ўз ичига олмоғи лозим.
Асосий мақсад ёшларимизни олий ўқув юртига кириш, ўқув юритидаги ўқув 
жараёнида малака ва кўникмаларни эгаллаши билан боғлиқ бўлган барча руҳий 
ноқулайликлардан холос этишдир. Бинобарин, “Таълим тизимидаги барча ислоҳотларни 


448 
тизимнинг мактаб босқичидан бошлаш керак”, деюувчилар ҳам йўқ эмаслигини юқорида 
айтиб ўтган эдик. Бу таклиф соҳа мутахассислар иштирокида атрофлича ўрганилса, 
ислоҳотларни изчиллигини таъминласа ажаб эмас.
Мамлакатимизда юқорида баён этилган узлуксиз таълим тизимни яратилиши
ёшларимизни мактабданоқ яхши ўқишга ундовчи асосий омил бўлиши муқарар. 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish