Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


МАМЛАКАТ ИҚТИСОДИЁТИНИ РИВОЖЛАНИШИГА ИНВЕСТИЦИОН



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet288/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

МАМЛАКАТ ИҚТИСОДИЁТИНИ РИВОЖЛАНИШИГА ИНВЕСТИЦИОН 
ФАОЛИЯТНИНГ ТАЪСИРИ 
Ш.А.Турсунов (ТАТУ, кафедра мудири) 
 
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестицион фаолият иқтисодий 
фаолиятнинг муҳим шаклларидан бири ҳисобланади. Ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг 
ривожланиш даражаси маълум маънода мамлакатдаги инвестицион фаолиятга боғлиқ. 
Мамлакатдаги инвестицион фаолият ва инвестицион жараёнлар инвестицион сиёсат орқали 
тартибга солинади ва амалга оширилади. Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки 
йиллариданоқ инвестиция фаолиятини ривожлантиришга катта эътибор қаратилган. 
Бугунги кунда мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш ва модернизациялаш, айниқса, 
хусусий секторни ривожлантиришни такомиллаштириш инвестицион фаолиятни 
жадаллаштириш ва инвестицион жозибадорликни ошириш каби масалалар билан 
чамбарчас боғлиқ. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов 
таъкидлаганларидек: “Барчамиз бир оддий ҳақиқатни яхши англаб олишимиз даркор – 
инвестицияларсиз модернизация ҳам, янгиланиш ҳам бўлмайди”.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган бозор ислоҳотларининг ҳозирги босқичида 
инвестиция сиёсати иқтисодиётдаги барқарорлик, таркибий ва сифат ўзгаришларини 
белгиловчи муҳим омил бўлмоқда. Доимий олиб борилаётган инвестиция сиёсати 
юртимизда хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун ҳар томонлама қулай инвестиция 
муҳитини яратиш имконини яратмоқда.


423 
Сўнгги йилларда иқтисодиётда фаол амалга оширилаётган модернизация қилиш 
жараёни инвестиция фаоллигини янада оширди. Иқтисодиётдаги инвестициялар 
ҳажмининг ўсиб бориши бевосита миллий ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши орқали 
ўзининг ижобий натижаларини кўрсатишига имкон бермоқда. Давлат томонидан 
инвестиция фаолиятини ривожлантиришга берилган эътибор ва қўллаб-қувватлаш 
натижасида ЯИМ ҳажми ҳамда инвестициялар миқдори ўсишини кузатиш мумкин. Бу эса 
мамлакатимизда инвестиция фаолияти тараққиётига давлат томонидан алоҳида эътибор 
берилаётганини, хорижий инвесторлар учун кенг имтиёзлар тизими яратилганлигини, 
инвестиция дастурларининг самарали ижросининг таъминланаётганлигини кўрсатади. 
Инвестицияларни жалб қилиш нафақат иқтисодий, балки ижтимоий ва экологик 
самара ҳам келтиради. Инвестицияларни жалб этишдан иқтисодий самарага 
модернизациялаш, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, бозордаги рақобат даражасини 
кучайтириш, инвестицион инфратузилмани ривожлантиришларни киритиш мумкин.
Модернизациялаш жараёнида замонавий ишлаб чиқариш технологияларини жорий 
этиш муҳим аҳамият касб этади. Инвесторлар жаҳон бозорида рақобатбардош ва замонавий 
технологияларни жорий этишлари натижасида ишлаб чиқариш технологик ривожланади ва 
маҳсулот сифати ошади. Шу билан бирга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажми ҳам 
ошиб боради. 
Инвестициялар бозордаги рақобатни фаоллаштиради ва бу бозордаги алоҳида тур 
маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайишига олиб келади. Шундай қилиб 
инвестициялар иқтисодий жараёнларни ривожланишида муҳим рол ўйнайди.
Ресурсларни тежашга мўлжалланган технологияларга инвестиция киритишда, ишлаб 
чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш, сув ва атмосферадаги ҳавони тозалаш натижасида 
экологик самарани кузатиш мумкин. Экологик инвестициялаш атроф муҳитни 
ифлосланишини олдини олиш ва экологик муҳитни яҳшилашга йўналтирилган бўлади. 
Экологик ва иқтисодий самара билан бир қаторда инвестицияларни жорий этишда 
ижтимоий самара ҳам кузатилади. Ижтимоий самара ижтимоий низоларни олдини олишга 
ва ижтимоий тақчилликни бартараф этишга қаратилади. Бунда қўшимча иш ўринларини 
яратилиши, аҳоли даромадлари даражасини ўсиши, ҳарид қобилиятини, турмуш 
даражасини ўсиши ва шу каби ижтимоий масалалар ҳал этилади. 
Бугунги кунда инвестицион фаолиятини бошқариш унинг самарадорлигини 
таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. Инвестиция фаолиятининг ривожланиши ишлаб 
чиқаришни кенгайтириш сиёсатини амалга оширишга, илмий-техника тараққиётини 
жадаллаштиришга, миллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини таъминлаш ва унинг 
сифатини оширишга, ижтимоий соҳаларни янада ривожлантиришга, ижтимоий 
муаммоларни бартараф этишга ижобий таъсир кўрсатади.
Мамлакатимизда инвестиция фаолиятини самарали бошқариш давлат иқтисодий 
сиёсатининг устувор йўналишларидан ҳисобланади. Ушбу мақсад йўлида қабул қилинган 
кўплаб қонун ҳужжатларида белгиланган инвестиция фаолиятини давлат томонидан 
тартибга солиш ва мувофиқлаштириш, инвестицияларни амалга ошириш тартиби, 
инвесторлар учун яратилган кафолатлар, имтиёзлар ва рағбатлантириш омиллари 
инвестиция лойиҳаларини самарали бошқаришга ҳам бирдай ижобий таъсир кўрсатади. 
Амалга оширилган ишлар натижасида 2015 йилда чет эл инвесторлари қарийб 1 
триллион сўм ва 40 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритдилар. Фаол 
инвестиция сиёсатини ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини модернизациялаш, 
техник ва технологик жиҳатдан янгилаш чора-тадбирларини амалга оширишни давом 
эттириш, инфратузилмани ривожлантириш ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 9,8 
фоизга, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар 10,9 фоизга 
ўсишини таъминлади. 2015 йилги Инвестиция дастури доирасида 63 та инвестиция 
лойиҳасини амалга ошириш тугалланди. 1866 та ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга 
топширилди. Маҳаллийлаштирилган маҳсулотларнинг 585 та янги турини ишлаб чиқариш 
ўзлаштирилди. Инвестиция жараёнларининг фаоллашуви пудрат қурилиш ишлари 


424 
ҳажмининг 18 фоизга ўсишига кўмаклашди. Ўз навбатида бу мамлакат иқтисодиётини 
ўсиши ва минглаб янги иш ўринларини яратилишига замин бўлди. 
Мамлакат иқтисодиётида хорижий инвестицияларнинг аҳамияти ниҳоятда катта 
бўлиб, улар қуйидаги вазифаларга қаратилган: 
- инвестициялар иқтисодий фаолликни рағбатлантириши лозим. Бу давлат ва хусусий 
инвестициялаш, хорижий инвестициялаш орқали амалга оширилади; 
- давлат инвестициялари мамлакат иқтисодий тузилмасини қайта ташкиллаштиришга
ва такомиллаштиришга қаратилган бўлади; 
- капитал қўйилмаларини ҳажми ўсиши билан иш ўринлари сони ортади, демак 
аҳолининг молиявий ва ижтимоий фаровонлиги таъминланади; 
- хусусий инвесторларга давлат турли имтиёзлар таклиф этади. 
Замонавий инвестиция фаолиятини ҳукумат идоралари назорат қиладилар, яъни фоиз 
ставкаларини белгилаш, ссудалар, имтиёзли кредитлар белгилаш орқали амалга 
оширилади.
Инвестицияларнинг самарадорлиги мамлакатнинг жорий иқтисодиётини ўзида акс 
эттирувчи кўрсаткич, ялпи ички маҳсулотда ўз аксини топади. Инвестиция фаолиятини 
самарадорлигини таъминлаш эса инвесторларнинг ҳажмига бевосита боғлиқ. Қанчалик 
инвесторлар рўйхати катта бўлса, мамлакат иқтисодиётини ўсиш эҳтимоли ҳам шунчалик 
юқори бўлади.
Шу билан бирга, давлатнинг инвестицион сиёсати самарадорлигини ошириш биринчи 
навбатда хусусий инвесторларни рағбатлантириш, бозор эркинликларини сақлаш, 
кенгайтириш ва кўпайтиришга йўналтирилган бўлиши керак. Ҳудудий инвестицион 
фаолликни ошириш ва инвестицион жараёнларида маҳаллий ҳокимият органларининг роли 
ва масъулиятини ортиши бозор иқтисодиёти шароитида ушбу жараёнларнинг 
марказлаштирилишини камайтириш асосига қурилади. 
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, иқтисодий таркибнинг қайта қурилиши фаол 
инвестиция сиёсатини ўтказиш билан чамбарчас боғлиқдир. Инвестиция базасини 
ривожлантириш ва чуқурлаштириш ислоҳотлар стратегиясининг муҳим шарти бўлиб, 
иқтисодиёт тузилиши қурилишининг белгиланган йўналишлари экспорт имкониятининг 
кенгайтирилишига, инвестиция сиёсатини самарали ўтказиш йўли билангина эришиш 
мумкин. Бунинг учун ўз сармояларни ҳам, ташқи кредитларни ҳам бевосита инвестициялар 
ва уларнинг барча манбаларини ҳам ишга солиш зарур.
Инвестиция фаолияти орқали давлат иқтисодиётнинг таркибий қайта қурилишига 
реал таъсир кўрсатади, халқ хўжалиги самарадорлигини ўсишини, алоҳида тармоқ ва 
ҳудудларни ривожланишидаги тўсиқларни йўқ қилишни, ягона иқтисодий ҳудудни сақлаб 
қолишни таъминлайди. 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish