Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


“ЎЗБЕКИСТОН ПОЧТАСИ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ХИЗМАТЛАРИ



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet280/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

“ЎЗБЕКИСТОН ПОЧТАСИ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ХИЗМАТЛАРИ 
СИФАТИНИ ОШИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ 
 
Ш.Ш.Садуллаев (ТАТУ, талаба) 
Л.Н.Жўраев ( ТАТУ, катта ўқитувчи) 
“Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 19.07.2004-йилдаги “Почта алоқаси соҳаси фаолиятини такомиллаштириш 
тўғрисида”ги 339-сонли қарорига асосан “Ўзбекистон почтаси давлат-акциядорлик 
компанияси асосида ташкил топган.Ўзбекистон Республикаси 1-Президентининг 2015-
йил24-апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув 
услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-4720-сон Фармонига асосан 
“Ўзбекистон почтаси” АЖнинг бошқарув аппарати, филиал ва почта алоқа тармоғининг 


414 
янги ташкилий тузилмасига кўра “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг маъмурий бошқарув 
аппарати ходимлари сони-62 та бирлик,техник ва ёрдамчи ходимлар сони -8 та 
бирлик;филиал маъмурий бошқарув аппарати ходимлари сони -299 та бирлик, техник ва 
ёрдамчи ходимлар сони-65 та бирлик;почта алоқа тармоғи маъмурий бошқарув аппарати
ходимлари сони-870 та бирлик,ёрдамчи ходимлар сони-174 та бирликни ташкил этади. 
Ўзбекистон Республикаси Алоқа ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялар 
Давлат қўмитасининг 2014-йил 12-мартдаги 83-сонли буйруғининг 2-иловасига асосан, 
Тошкент шаҳридан вилоят марказларигача почтани етказиб бериш назорат муддати (Қ+2) 
2.2 бандга кўра почта қабул қилинган кундан кейин 2 сутка этиб белгиланган. Бошқа 
вилоятнинг аҳоли пунктидан бошқа вилоятнинг аҳоли пунктигача эса назорат муддати 2.6 
бандга кўра қўшиш йўли билан (Қ+4) қабул қилингандан сўнг 4 сутка қилиб 
белгиланган.Жамият даромадларини ошириш учун универсал хизмат турларини сифатини 
ошириш мақсадга мувофиқ бўларди.Универсал хизматлар (хат-хабарлар юбориш) сифат 
кўрсатгичларини таҳлил қилиш баробарида тадқиқот олиб борилганда қатор алоқа 
бўлимларидан жўнатилган буюртмали хатлар назорат муддатидан кечикиб етиб борганлиги 
маълум бўлган, яъни “Ўзбекистон почтаси” АЖда универсал хизматлар сифати 
кўрсатгичлари пасайиб кетаётганлиги кўринган.Аҳоли ўртасида почта корхонаси орқали 
хизматлардан фойдаланиш ва қандай даражада фойдаланиши юзасидан сўровнома олиб 
борилганда,сўровномада иштирок этган ахолининг асосий қисми бир ойда 2-3 маротаба 
куръерлик хизматларидан фойдаланиши, ушбу хизматни йўловчи ташиш автотранспорт 
ҳайдовчилари орқали амалга оширишини,кўрсатилган хизмат Тошкент шахри ва вилоятлар 
ўртасидаги йўналишларда 1 дона ҳужжат учун мижоз уйигача 15 000 (ўн беш минг) сўм, 
автотураргоҳгача 10 000 (ўн минг) сўм атрофида тўлашини баён этган.Бундан кўриниб 
турибдики, фуқаролар ҳозирги кунда куръерлик хизматларини Тошкент шахри ва 
вилоятлар ўртасидаги йўналишларда қатнайдиган ҳайдовчилар орқали амалга ошириши 
маълум бўлди.Йўловчи ташиш билан шуғулланувчи автотранспорт ҳайдовчилари билан 
ўтказилган сўровнома натижасида шу нарса аниқ бўлдики, ҳайдовчиларТошкент шахри ва 
вилоятлар ўртасидаги йўналишларда ойига 12-14 маротаба қатнаши, фуқароларнинг 
илтимосига кўра куръерлик хизматларини кўрсатиши, бир йўналишда тахминан 8-10 тача 
почта ташиб, 1 дона ҳужжатни етказиб бериш учун мижоз уйигача 15 000 (ўн беш минг) 
сўм, автотураргоҳгача 10 000 (ўн минг) сўм ҳақ олишини айтган.Бундан кўриниб 
турибдики, фуқароларда почта хизматига талабюқори бўлиб, ушбу талабни қондириш 
такси ҳайдовчилари орқали амалга оширилмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда “Ўзбекистон почтаси” АЖ тизимидаги почта 
алоқа корхоналарида универсал хизматлар сифатини яхшилаш юзасидан бир қатор 
таклифлар келтириш мумкун.Ҳозирги кунда Ўзбекистонда почта хизматини кўрсатувчи 
ташкилотлар мавжуд бўлиб, бу ўз навбатида йўловчи ташувчи ҳайдовчилар билан 
биргаликда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг рақобатчилари ҳисобланади. Рақобатчиларнинг 
почта ташиш бўйича нархномаларини кўрадиган бўлсак “BTS” МЧЖ ва “UPS” МЧЖ лари 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 20 граммгача почта жўнатмаларини ташишда 5 000 
(беш минг) сўм нархнома бераётганлигин хисобга олган холда, “Ўзбекистон почтаси” АЖ 
ушбу хизмат тури бўйича кучли рақобатга дуч келишини эътироф этиш лозим. 
Бизнингча,аҳоли талабларини қондириш,кучли рақобат муҳитида бозорда ушбу 
хизмат тури бўйича ўз ўрнини сақлаб қолиш мақсадида ички тезкор почта хизматларини 
жорий қилиш керак. Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва 
телекоммуникация технологиялар Давлат қўмитасининг 2014-йил 12-мартдаги 83-сонли 
буйруғининг 2-иловасини “Ички тезкор почта” хизматлари учун алоҳида назорат ўтиш 
муддатларини жорий қилиш керак. Бунинг учун қабул қилинган почта жўнатмаларини 
Тошкент шаҳар марказидан вилоят марказигача қабул қилинганидан бошлаб, 12 соат этиб 
белгилаш мақсадга мувофиқ бўлади ва мижозлар талаби бир мунча қондирилади. Буниг 
учун “Ўзбекистон ҳаво” йўллари ДАК хизматларидан фойдаланилади. Ҳозирги вақтда 
“Ўзбекистон почтаси” АЖ ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ДАК ўртасида шартномага асосан 


415 
ҳафтасида 5 маротаба Тошкент шахри ва вилоят марказлари йўналишида почта 
жўнатмалари ташилади.
Бундан ташқари , “Ўзбекистон почтаси” АЖ, унинг филиаллари ва туман (шаҳар) 
почта алоқаси тармоқлари структурасига ўзгартириш киритиш мақсадга мувофиқдир. 
Бунинг учун “Ўзбекистон почтаси” АЖда “Тезкор ички почта” жўнатамаларини назорат 
қилиш бўлими, филиалларда ҳам ва туман (шаҳар) почта алоқаси тармоқлари 
структурасида ҳам айнан шу бўлимни жорий этилиши юқорида келтирилган муаммоларни 
маълум даражада бартараф этади. 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish