10-ШЎЪБА.
ЎЗБЕКИСТОНДА АХБОРОТЛАШГАН
ЖАМИЯТ РИВОЖЛАНИШИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ МАСАЛАЛАРИ
311
АХБОРОТЛАШГАН ЖАМИЯТ РИВОЖЛАНИШИ ШАРОИТИДА СУҒУРТА
МУНОСАБАТЛАРИ
С.Т.Абдимўминова (“O’zbekinvest Hayot” Cуғурта компанияси менежери)
Н.А.Иминова (ТАТУ, кафедра мудири)
Кейинги йилларда глобал алоқа ва ахборот-коммуникациялари: юқори тезликдаги
қитъалараро супермагистраллардан фойдаланаётган трансмиллий компьютер ахборот-
телекоммуникация тизимлари, сунъий йўлдош орқали телевидение, радиоэшиттириш, телефон
алоқаси ва ахборотларни факсимиле орқали
узатиш воситалари жадал ривожланишини кўриб
турибмиз. Бунинг натижасида янги ахборотлашган жамиятнинг ҳаётий фаолияти учун замин ва
асосни ҳавола этувчи тамомила янгича глобал умумсайёра ахборот тизими шаклланади.
Шунга кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўз олдига иқтисодиёт ва жамият ҳаётининг
барча соҳаларида ахборот технологияларини оммавий жорий этиш ва фойдаланиш, жаҳон ахборот
ҳамжамиятига кириш учун қулай шарт-шароит яратиш вазифасини қўйган. Ана шу вазифадан
келиб чиқилган ҳолда, узоқ муддатли ва ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган АКТни
ривожлантириш Миллий дастури шакллантирилган ва рўёбга чиқарилмоқда. Ҳозирги кунда
инфратузилмани ривожлантириш, жойлардаги давлат бошқарув органлари ва давлат ҳокимияти
органлари фаолиятига АКТни жорий этиш, Интернет тармоғининг миллий сегментини
ривожлантиришга йўналтирилган дастурлар амалга оширилмоқда.
Суғурта жамият қурилишининг тарихий категорияларидан бири бўлиб, у илк
даврларда юзага келиб, секин-аста ишлаб чиқаришнинг ажралмас қисмига айланиб
улгурди. Суғурта фаолияти асосан мулк эгаларининг бир-бирлари билан муносабат
ўрнатиши натижасида, мулкнинг сақланишига, турли хил табиий офатлар, ёки бошқа
ўғирлик, яъни ижтимоий ҳаётнинг кўзда тутилмаган бошқа хил хатарлари натижасида
турли кўламдаги йўқотишларга нисбатан қўрқув хислари пайдо бўлиши натижасида
шаклланган. Шу тариқа моддий зарарларни манфаатдор мулк эгалари ўртасида биргаликда
қоплаш ғояси шаклланди. Шу асосда жамият ҳаётида суғурта мулкчиликнинг барча
шаклларини, корхона ва ташкилотлар, фуқароларнинг даромадлари ва бошқа шу каби
манфаатлари химоясининг асосий воситасига айланди, чунки суғурта ишлаб чиқариш
муносабатларининг зарурий элементи бўлиб, у ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнидаги
моддий зарарларни қоплаш билан боғлиқдир. [3]
Мамлакатимизда мустақилликка эришилгач бозор муносабатларига ўтиш жараёнида
иқтисодиётнинг турли соҳаларини ташкил қилишга ва мавжудларини такомиллаштиришга
кенг имкониятлар яратилди. Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш шароитида
иқтисодиётнинг ҳар бир тармоғини ривожлантириш зарурлигини ва мавжуд
имкониятлардан оқилона фойдаланиш кераклигини англатди. Ҳозирда барча соҳаларни
ривожлантириш ва модернизациялашга катта этибор берилмоқда. Иқтисодиётнинг турли
соҳаларини жадал суръатлар билан ривожланиши ўз навбатида ана шу соҳа фаолиятида
турли рискларнинг пайдо бўлиш тезлигини ҳам ошириб юборади. Зеро, ҳар қандай
ривожланиш янги-янги ноаниқликлар пайдо бўлишини ошириб юборади. Яъни
ривожланиш билан боғлиқ прогресс ўз навбатида рисклар билан боғлиқ регрессни ҳам
юзага келтириши табиий. Маълумки, жаҳон риск-менежмент тажрибасида рискларни
камайтиришнинг
учта
йирик
усули
қўлланилиб
келинади,
булар
рисклар
диверсификацияси ёки уларни бўлиб юбориш, рисклар оқибатида кўрилиши мумкин бўлган
зараларни қоплаш учун маблағ захирасини яратиш ва рискларни суғурталашдир.
Ривожланган давлатлар тажрибасига кўра, хўжалик юритувчи субъектлар учун юқорида
санаб ўтилган усуллар ичида энг самаралиси рискларни суғурталаш хисобланади. Гап
шундаки, айнан суғурталаш бошқа усулларга қараганда кам харажат талаб этади ва салбий
оқибатларни қоплаш имконини беради, яна шуни алохида таъкидлаш жоизки, фойдаланиш
учун жуда қулай хисобланади.
312
Ҳозирги кунда мамлакатимизда суғурта фаолияти талаб даражасида шакллангани йўқ,
уни шакллантириш ва ривожлантириш, ҳамда уни илмий асосда ўрганиш муҳим ижтимоий-
иқтисодий аҳамият касб этмоқда. Айниқса, иқтисодиёт субъектларининг эркинликлари
кенгайиб бораётган, улар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат
кўрсатиш)нинг янги турлари ўзлаштирилиши суғурта фаолиятида риск трансферининг
илмий-назарий асосларини тадқиқ этиш ва такомиллаштиришга бўлган эҳтиёжни
орттирмоқда.
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг суғурта соҳасида ҳам ислохотлар
амалга оширила бошланди, жумладан, республикамизда жаҳон стандартларига асосланган
мустақил суғурта тизими барпо этиш учун имкониятлар яратилди. Республикамизда 1993
йилнинг 6 майида “Суғурта тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Мазкур қонунда
суғуртанинг ўрни, юридик шахслар ва фуқароларнинг суғурта хизматларига бўлган
талабини тўлароқ қондирилишини, ҳамда суғурта муносабатлари барча иштирокчилари
манфаатларини ҳимоя қилиниши ва мажбуриятларига риоя этилишини таъминлашга
қаратилди.
Мамлакатимизда 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган “Суғурта фаолияти
тўғрисида”ги, 2009 йил 16 апрелда қабул қилинган “Иш берувчининг фуқаролик
жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида”ги, 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган
“Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш
тўғрисида”ги қонунлар суғурта бозорида фаолият юритувчи субъектлар учун мустаҳкам
ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.[1]
Мамлакатимизда суғурта тизимини ривожлантириш, ушбу фаолият билан
шуғулланувчи субъектларга яратилган хуқуқий асос ва кафолатлар туфайли уларнинг
иқтисодиётимиздаги ўрни ва роли тобора ортиб бормоқда. Кейинги пайтларда ижтимоий
суғурта, тиббий ва ҳаёт суғуртасининг ҳам аҳамияти ортиб бормоқда. Ижтимоий суғурта
маблағлари давлат, корхона ва ташкилотлар ҳамда шахсий маблағларни жамият
аъзоларининг меҳнатга яроқсиз, ўзини таъминлай олмайдиган қисмлари учун ажратилади.
Сўнги пайтларда тиббий суғурта ҳам аста –секин шаклланиб бормоқда. Тиббий
суғуртани шакллантиришдан асосий мақсад инсонларнинг соғлигини сақлаш, яъни
минимал тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш, ҳамда суғурталанган шахслар
саломатлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган ҳаражатларни қоплашдан иборат. Тиббий
суғурта учун ажратиладиган пул маблағлари ҳам асосан давлат, корхона ва
ташкилотларнинг мажбуран ажратадиган, шунингдек, фуқароларнинг ўзлари ҳам ўз
хохишлари билан ажратадиган пул маблағларидан ташкил топади.
Суғурта мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланишини таъминловчи мухим
омиллардир, чунки суғурталаш орқали аҳолининг ижтимоий химояси таъминланади, шунингдек,
суғурта иқтисодиётга инвестицияларни жалб этишда алоҳида ўрин тутади. Мамлакатимизда
суғурта бозорини янада ривожлантириш учун қуйидагиларни инобатга олиш лозим:
•
Янги суғурта махсулотларини ишлаб чиқиш ва ахборот коммуникация технологияларидан
фойдаланган холда савдо каналларини жорий этиш ва кенгайтириш;
•
Қишлоқ аҳолисига тиббий суғуртани кенг тарғиб этиш орқали қишлоқ жойларда суғуртани
ривожлантириш ва аҳоли саломатлигини мухофаза қилиш;
•
Суғурта фаолияти билан шуғулланувчи кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини
мустахкамлаш;
•
Суғурта фаолияти билан ахолини янада яхшироқ бохабар қилиш, ахолининг суғуртага
бўлган қизиқишини шакллантириш мақсадида суғурта бозори хақида даврий нашрини жорий
этиш;
•
Суғурта бозорида эркин рақобат муҳитини таъминлаш;
•
Суғурта бозорини давлат томонидан тартибга солиш механизмини замон талабларига мос
равишда такомиллаштириб бориш;
•
Банк ва суғурта секторларини интеграциялаш ва б.
313
Мамлакатимизда бозор муносабатларининг чуқурлашуви, иқтисодиётни эркинлаштириш
ҳамда интеграция жараёнларини кенгайтириш шароитида суғурта фаолиятининг ҳам аҳамияти
янада ортиб бормоқда. Айниқса, иқтисодиётни модернизациялаш шароитида суғурта фаолиятини
кенгайтириш, замон талабларига мос равишда такомиллаштириб бориш, хорижий тажрибалардан
самарали фойдаланишни тақазо этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |