Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


АРАЛАШ ТАЪЛИМ МУҲИТИДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

АРАЛАШ ТАЪЛИМ МУҲИТИДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
У.А.Шадманова (Тошкент Архитектура қурилиш институти, и.ф.н., доцент) 
Республикамиз таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ўқитиш ишларини 
жаҳон андозаларига мослаштиришни ва энг самарали усулларга асосланишни тақозо этади. 
Электрон таълим жараёнини ташкиллаштириш ҳозирги замон талабидир. Шу нуқтаи 
назардан blended learning (аралаш таълим, анаънавий ва электрон таълим) асосида таълим 
тизими ташкил этишни йўлга қўйиш долзарб вазифалардан биридир.
Аралаш таълим – замонавий таълим технологияси бўлиб, унинг асосида аудитория-
дарс тизими ва дидактик имкониятларга, ахборот коммуникация технологиялари (АКТ) 
ҳамда замонавий ўқув воситаларига асосланган электрон таълим технологияларини 
бирлаштириш концепцияси ётади. Бу таълим турида анъанавий ва электрон таълим 
биргаликда, яъни талабага етказилиши керак бўлган материалларнинг бир қисми 
аудиторияда бевосита ўқитувчи раҳбарлигида, қолган қисмлари масофавий мустақил 
равишда индивидуал ёки кичик гуруҳларда ишлаш орқали олиб борилади.
Аралаш таълимнинг асосий афзалликлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 


206 

ҳар бир таълим олувчи ўзига қулай бўлган форматда ва қулай вақтда зарурий 
билимларни олиш имконияти; 

педагогларга дарс бериш жараёнини оптимал режалаштиришда максимум 
имкониятлар. 
Аралаш таълимни қуйидаги компонентларни ўз ичига олади: 
1.
Ўқув жараёни иштирокчиларининг анъанавий тўғридан-тўғри шахсан ўзаро 
фаолияти; 
2.
Мустақил таълим; 
3.
Компьютер телекоммуникацион технологиялар ва электрон ахборот-таълим 
онлайн ресурслари билан интерфаол ўзаро фаолият.
Аралаш таълим қуйидаги вазифаларни ҳал этишни назарда тутади: 

Таълим очиқлигининг кенгайишини, таълим олувчиларнинг индивидуал 
талабларини ҳамда ўқув материалларини ўзлаштириш темпи ва ритмларини ҳисобга олиш 
орқали таълим олувчиларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш; 

Таълим олувчининг субъект позициясини шакллантиришни стимуллаштириш; 

Педагогнинг услубини транформация қилиш; 

Таълим жараёнини персоналлаштириш. 
Аралаш таълимнинг асосий элементларини кўриб чиқамиз.
1.
Ташкилотнинг электрон таълимни ривожлантириш бўйича стратегияси, электрон 
ўқитиш янги таълим парадигмаси деб эътироф этилишидан келиб чиқиши лозим. Чунончи, 
таълим бериш билан шуғулланаётган ташкилотнинг стратегик режасида миссия, келажак 
тасаввури, таълимга оид, бошқарув, илмий, молиявий, халқаро миқёсдаги вазифалар ва 
мақсадлар қўйилган бўлиб, улар университет электрон, ҳудудий тақсимланган, халқаро 
илмий-таълим ва инновацион-тадбиркорлик комплекси эканлигидан келиб чиқиб амалга 
оширилади.
Аралаш таълим элементлари ОТМдаги бутун ўқув жараёнини тартибга солувчи 
ҳужжатларда ҳамда электрон муҳитдаги ўқув жараёнига бағишланган ҳужжатларда акс 
эттирилади. Электрон ўқитиш бўйича махсус қўлланмалар – веб-семинарлар ўтказиш 
бўйича қўлланма, электрон курс ҳақидаги низом, электрон тестлаш режимида жорий 
аттестация ўтказиш тартиби, электрон муҳитда ўқитувчи ишини мониторинг қилиш
ҳақидаги йўриқномалар. Ўқитувчининг электрон муҳит ва e-learning технологиялардан 
фойдаланиб ўқув жараёнини олиб бориш бўйича мажбуриятлари унинг университет билан 
тузилган меҳнат шартномасида белгилаб қўйилиши лозим. Электрон/аралаш таълим 
стратегияси “юқоридан пастга” йўналишда ташкил этилади ҳамда дискрет бўлиб, таълим 
муассасасининг электрон/аралаш таълимни амалга оширишга тайёрлигини англатади.
2.
Электрон таълим технологик жиҳатдан биринчи галда LMS (Learning Management 
System – ўқитишни бошқариш тизими) воситасида амалга оширилади, унда ўқув 
жараёнининг дидактик ва ташкилий функциялари интеграцияланган бўлади. Бу ОТМ 
фойдаланиладиган турли дастурий қобиқлар, Moodle, Виртуал Кампус бўлиши мумкин.
Аралаш таълимда кўпинча LMS чегарасидан чиқиб кетадиган АКТ воситаларидан 
фойдаланилади, булар – скайп, мобил иловалар, ижтимоий тармоқлар. Анъанавий LMS 
таълим жараёни иштирокчиларига ўқув материаллари ва форумларга йўл очади ҳамда ўз 
ичига ўзлаштиришни назорат қилиш тизимини олади.
3.
Электрон таълим учун махсус хизматлар талаб этиладики, улар таълим жараёнини 
ички меъёрий ҳужжатларга мувофиқ дастурий-техник таъминлайди ва ташкилий қўллаб-
қувватлайди.
Электрон муҳитда аралаш таълимни ташкилий қўллаб-қувватлаш қуйидагиларни 
таъминлайди:

LMSнинг амал қилиши – ўқув курслари, дастурий таъминотни жойлаштириш, 
портални бошқариш; 

LMS да ўқув жараёнини ташкил қилиш – маълумотларни қабул қилиш ва уларга 
ишлов бериш, гуруҳларни шакллантириш, ўқитувчилар ишини назорат қилиш, ташкилий 


207 
масалаларни ҳал қилиш, талабалар билан ўзаро таъсирлашувлар, ўқув жараёнини 
мониторинг ва назорат қилиш, ўқитувчилар, талабалар ва ходимларни электрон муҳитда 
ишлаш кўникмаларига ўргатиш.
Аралаш таълимнинг амалга оширилишини бошқарув-технологик жиҳатдан LMS, 
АКТ воситалари, қўллаб-қувватлаш ва бошқариш хизматлари таъминлайдилар.
4.
Таълим бериш жараёнида ўқитишнинг ўзи ва дарс бериш марказий ўрин эгаллайди. 
Хорижий муаллифлар анъанавий ва тармоқли ўқитишга сарфланган ўқув вақти, электрон 
ўқитиш аудиторияда ўтказилган вақтни қанчага камайтириши ўртасидаги нисбатга боғлиқ 
ҳолда аралаш таълим моделини ажратадилар. Чунончи, Г. Ричардс (Атабаска университети, 
Канада) онлайн ва face-to-face режимидаги машғулотларнинг нисбатларига мисоллар 
келтиради: 50 % – 50 %, 30 % – 70 %, 20 % – 80 %, 40 % – 60 %,
50 % дан ортиқ – онлайн. Амалиётда 50 % онлайн-машғулотлар ва 50 % – кундузги 
шаклдаги машғулотлар нисбати кўпроқ учрайди. Британия Колумбияси университетида 
(Канада) олиб борилган тадқиқот Европа мамлакатлари, АҚШ ва Канадада электрон 
ўқитиш тажрибасига асосланган бўлиб, унда аралаш таълимнинг 6 та модели ажратилади:
1. Тармоқли ўқитиш кундузги ўқитишга қўшимча бўладиган, компьютер синфида, 
лабораторияда, уйидан туриб электрон материаллардан фойдаланиш имконини берадиган 
модель 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish