189
ЕР ОСТИ СУВЛАРИ МОНИТОРИНГИДА ГЕОАХБОРОТ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ (ГАТ)НИ ҚЎЛЛАШНИНГ ИЛМИЙ АСОСЛАРИ
Ў.Б. Мардиев (“ГИДРОИНГЕО Институти” ДМ)
Ҳозирги кунда жаҳонда аҳолининг ичимлик сувига бўлган талабларини
қондириш учун ер ости сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш муҳим аҳамият
касб этади. Барқарор ривожланишнинг асосий пойдеворларидан бири бўлган
иқтисодий салоҳият табиий ресурсларидан айниқса, ер ости сув ресурсларидан
самарали фойдаланиш, мониторингини ташкил этиш мухим хисобланади. Шу
ўринда Президентимизнинг 2017 йил 4 май, ПҚ-2954-сонли қарорига асосан
«2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни
назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»
ги қарори ижросини амалга ошириш учун муҳим асос ҳисобланади.
Республикамизда жорий этилаётган ер ости сувлари мониторингини амалга
ошириш орқали уларни баҳолаш, ўз вақтида сифат ва миқдор ўзгаришларини
аниқлаш, ер ости сувларидан фойдаланишда рўй бериши мумкин бўлган салбий
оқибатларни бартараф қилиш бўйича кузатувлар тизимини ўз ичига олади.
Ер ости сувлари мониторинги - уларининг динамик ўзгаришларини ўз
вақтида аниқлаш, баҳолаш, салбий оқибатларининг олдини олиш ва сифатини
кузатиб бориш тизимидан иборат. Ер ости сувлари мониторинги махсус ташкил
этилган мунтазам кузатишлар (сатҳини ўлчаш, хоссаларини текшириш) асосида
содир бўлаётган ўзгаришларини аниқлаш ҳамда уларни баҳолашдан иборатдир.
Ер ости сувлари мониторинги учун муҳим ахборот манбаи ер ости сув
ресурсларининг ҳолатларини рақамли маълумотлар кўриниши асосида амалга
ошириш мумкин. Шу сабабли ер ости сувларининг ҳолатини ўрганишда ГАТ
асосида маълумотлар базасини шакллантириш, автоматлашган ўлчов
мониторинги усулларини такомиллаштириш муҳим масалалардан ҳисобланади.
Шунинг учун замонавий ахборот коммуникация технологиялари асосида
халқ хўжалигининг ривожланишида муҳим ўрин тутган ер ости сувларининг
ҳолати тўғрисида батафсил маълумотлар берувчи автоматлашган ГАТни
яратиш долзарб масалалардан биридир. ГАТ тадқиқот учун муҳим барча зарур
операцияларни: киритиш, тузатиш, сақлаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва
ҳокозаларни бажаради. Ҳозирги кунга келиб, халқ хўжалигининиг деярли барча
тармоқларида ГАТдан кенг фойдаланилмоқда. ГАТ замонавий илмий
тадқиқотларда фаол тадбиқ етилиб, илмий-амалий фаолиятнинг турли соҳала-
рида фаоллаштирилмоқда. Хусусан, ер ости сувларини мониторинг қилиш
соҳасида ҳам ГАТни қўллаш, улардан самарали фойдаланиш ва ер ости
сувларининг ҳолати бўйича тезкор мониторинг олиб бориш технологияларини
такомиллаштириш долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Ушбу вазифаларнинг ечимларини топиш мақсадида, республикамизнинг
турли ҳудудларида жойлашган кузатув қудуқларидаги ер ости сувларининг
ҳолатини ўрганиш бўйича жуда кўп илмий-амалий ишлар амалга оширилиб,