52
Ахборотларни киритиш воситаларига кўра интерфейслар қўйидаги
турларга бўлинади:
- овоз орқали,
- имо-ишора тили орқали,
- аралаш.
Фойдаланувчи интерфейси(инглизча:user interface) - инсон томонидан
бошқариладиган тизимларнинг ўзаро алоқаси учун мўлжалланган интерфейс
туридир. Бу атама компютер дастурлари (иловалар)га нисбатан қўлланилади.
Қурилмалар билан ҳар қандай алоқа тизими
каби фойдаланувчи билан
интерактив ўзаро алоқа қилишга қодир бўлган қуйидагилар интерфейслар
мавжуд: график фойдаланувчи интерфейси (дастур функциялари экраннинг
график элементлари билан амалга оширилади), диалог интерфейси (қидирув
қатори), иловаларни дастурлаш интерфейси, тармоқ интерфейси,
операцион
тизим интерфейси.
Овозли бошқарув интерфейсининг асосида нутқни таниб олиш ва синтез
қилиш ётади. Барча нутқни таниб олиш тизимини қуйидаги икки синфга бўлиш
мумкин:
- сухандонга боғлиқ бўлган тизим. Бунда овозли буйруқни таниш тизими
ўқитиш жараёнида сўзловчининг нутқига созланади. Бошқа сўзловчи билан
ишлаш учун бундай тизимлар тўлиқ қайта созлашни талаб қилади.
- сухандонга боғлиқ бўлмаган тизим. Бунда овозли буйруқни таниш
тизимининг иши сўзловчи сухандонга боғлиқ эмас. Бундай тизимлар олдиндан
ўқитишни талаб қилмайди ва ҳар қандай сухандоннинг нутқини таний олади.
Юқоридагиларни ҳисобга олиб мавжуд нутқ буйруқларини таниб олиш ва
овозли бошқарув интерфейсларини таҳлил қилиб ўтамиз.
Горыныч ПРОФ 3.0 – Рус тилини қўллаб-қувватловчи нутқни таниш ва
матн ёзиш учун қулай дастур. Бу нутқни таниш
тизими Россия дастурчилари
томонидан ишлаб чиқилган.
VoiceNavigator – овозли ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тизимларини амалга
ошириш учун мўлжалланган қўнғироқлар марказлари учун юқори технология-
ли ечим. VoiceNavigator нутқни синтез қилиш ва таниб олиш технологиялари
ёрдамида қўнғироқларни автоматик равишда бошқариш имконини беради.
Speereo speech recognition – нутқни таниб олиш серверда емас балки,
тўғридан-тўғри қурилмада амалга
оширилади бу ишлаб дастурни
чиқувчиларнинг фикрига кўра асосий устунлигидир.
Sakrament ASR Engine – (Sakrament томонидан ишлаб чиқилган) нутқни
таниб олиш технологияси нутқни бошқариш воситалари - овозли буйруқлар
ёрдамида компютер ёки бошқа електрон қурилманинг ҳаракатларини
бошқарувчи дастурларни яратиш, шунингдек телефон орқали сўров ва ахборот
хизматларини ташкил қилиш учун ишлатилади. Google Voice Search – Яқинда
Googleнинг овозли қидируви Google Chrome браузерига ўрнатилди, бу ушбу
хизматдан турли платформаларда фойдаланиш имконини беради.
53
Dragon NaturallySpeaking – (Nuance Company) Инсон нутқини аниқлаш
дастури бўйича дунёда етакчи. Овозли буйруқлар ёрдамида янги ҳужжатлар
яратиш, електрон почта хабарларини юбориш, оммабоп браузерларни ва турли
хил дастурларни бошқариш қобилиятига эга.
ViaVoice – (IBM) бу аппаратни амалга ошириш учун дастурий маҳсулот.
Ушбу ядро асосида ProVox Technologies компанияси VoxReports врач
радиологларининг ҳисоботларини диктация қилиш тизимини яратди.
Таҳлиллар шуни курстдики, ушбу келтириб ўтилган дастурлар қуйидаги
камчиликларга эга:
- ўзбек тили нутқ буйруқларини таниб олиш амалга оширилмаган;
- акасирият дастурий интерфейслар фақат шахсий компютерларда амалга
оширилади. Махсус овозли бошқарув қурилмаларида
амалга оширишнинг
имконияти мавжуд эмас;
- нутқ нуқсонига эга ёки турли иконияти чекланган инсонлар учун овозли
бошқарув интерфейси сифатида амалга оширишнинг имконияти мавжуд эмас.
Юқоридаги камчиликларни хисобга олган ҳолда Муҳаммад ал-Хоразмий
номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети “Ўрнатилган тизим-
лар” ва “Нутқ сигналларига ишлов бериш” лабораториялари ҳамкорлигида
эшитиш нуқсонларига эга инсонлар учун Ўзбек тили нутқ сўзларини матнга,
сўрдо матнга ва сўрдо имо-ишорага ўгирувчи дастурий интерфейс ишлаб
чиқилди.
1 – расм. Ўзбек тили нутқини матнга ўгирувчи дастурий интерфейс. а) умумий кўриниши, б)
Нутқни сўрдо матнга ўгириш ойнаси, в) Имо-ишора тилига ўгириш ойнаси
Ушбу дастурий интерфейс мобил қўрилмалар
учун дастурий илова
кўриниша ишлаб чиқилган бўлиб, сўзловчининг Ўзбек тилидаги нутқи дастлаб
тиниб олиб мантга ўгирилади. Талаб этилганда “surdo text” тугмасини босиш
билан сўрдо матн кўриниши ўтади ёки талабга кўра сўрда имо-ишора
кўринишида ифода этилади. Дастурдан бошқа махсус мобил ўрнатилган тизим
қўрилмаларида овозли бошқарув интерфейслари сифатида “Ақлли ўй”, “Ақлли
машина” тизимларини амалга оширишда кенг кўллаш мумкин.