Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги



Download 4,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/87
Sana28.05.2022
Hajmi4,05 Mb.
#614253
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   87
Bog'liq
28-29-aprel

 
 
ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЁНДАШУВ АСОСИДА ЧЕГАРА ВА ТОҒЛИ 
ҲУДУДЛАРДА УЯЛИ АЛОҚА ТИЗИМЛАРИНИ ҚАМРАБ ОЛИШ 
ЗОНАСИНИ МУКАММАЛЛАШТИРИШ
О.А. Ишанхожаев (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ)
Ҳозирги даврда радиоалоқа хизматларини кўрсатувчи операторларнинг 
замонавий технологиялар асосида жадал ривожланиши, электромагнит 
тўлқинларнинг кўп сонли манбаларини, қоида тариқасида, турли хил частота 
диапазонларида, чегара, қишлоқ, чекланган ва тоғли ҳудудларда оқилона 
жойлаштириш зарурлиги долзарб масалалардандир. Рельеф юзасининг 
таъсирини ҳисобга олган ҳолда радио ва уяли алоқа тизимлларини қамраб олиш 
ҳудудларини ҳисоблашни автоматлаштириш каби турли хил фаолият 
соҳаларида географик ахборот тизимларини (ГАТ) пайдо бўлиши ва кенг жорий 


121 
этилиши билан изоҳланади, булар географик координаталар асосида ҳисоб 
китобларда фойдаланиш учун мослашувчан ва қулай восита ҳисобланади.
Рақамли харитографик маълумотлар бир қатор ҳисоблаш муаммоларида ер 
юзаси ҳақида, радио ва уяли алоқа хизматларини кўрсатувчи алоқа 
операторлари тармоғини режалаштириш ҳамда мукаммаллаштиришда электро-
магнит майдон мослашувчанлиги учун асос сифатида муаммоларни ечиш турли 
частота диапазонидаги электромагнит тўлқинлар манбаларининг чекланган 
ҳудудларида оқилона жойлаштириш зарурлигини тақазо этади. Уяли алоқа 
операторлари, бир томондан алоқанинг сифатига қизиқиш билдирса, иккинчи 
томондан рельефни турли туманглиги, таянч станциялари томонидан қамров 
ҳудудларини шакиллантириш ҳисоблари амалга оширади, улар ичида сигнал-
ларни кириши (уланиш)да керакли (белгиланган) шовқин даражасини 
пасайтириб, сигнал қабул қилувчи қурилма мослама билан таъминланшдир. 
Бошқа томондан эса, хизмат кўрсатувчи провайдерлар учун асосий масала – 
таянч станцияларни ортиқча сотиб олиш, сақлаш ва жойлаштириш ва иш 
юритиш харажатларини камайтиришдир. Таянч станцияларини асосий тартиби 
умуман алоқа барқарор ҳудудларни жойлаштиришни мукаммаллаштиришнинг, 
яъни чегара, қишлоқ ва тоғли ҳудудларда уяли алоқа тизимларини қамраб олиш 
зонасини ҳисоблашдир. 
Ер усти сатҳининг морфологияси, геометрияси ва радиофизик хусусият-
ларини, алоқа мосламаларининг техник хусусиятларини ва сигнал-шовқин 
нисбатига таъсир қилувчи бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда радио 
сигнални қабул қилиш учун ер усти сатҳининг мос моделлари ва кузатув 
нуқтасида электромагнит майдон кучини ҳисоблаш усуллари қўлланилади. 
Рельеф юзасининг ҳисбга олиб, турли хил моделларидан фойдаланиш, ер 
юзидаги тўсиқларни ва тартибсизликларни математик -геометрик моделллар 
асосида – сигнални сусайтирувчи ва диелектрик тўсиқлар, ярим цилиндрли ва 
конуссимон, статистик жиҳатдан алоқа узатиш учун ноқулай сиртлар кўриниши 
ўрганилди, натижада геомаълумотлар базаси ва унинг тузилишиишлаб чиқилди 
(1-расм, а). Рельеф юзанинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда уяли алоқа 
тизимларини ҳисоблашни автоматлаштириш истиқболли рақамли картографик 
маълумотлардан фойдаланиш учун мослашувчан ва қулай восита бўлган турли 
хил фаолият соҳаларида геоахборот тизимлардан фойдаланиш ва кенг жорий 
этилиши билан ифодаланади.
Ҳисоблаш масалаларида объектларнинг семантик маълумотлари ("йўл", 
"тоғ", "ўрмон", "дарё", "аҳоли яшаш ҳудудлари" каби) қабул қилинган 
форматлардаги тузилмада, шунингдек координаталари бўйича метрик 
маълумотлар, коинот тасвирлари асосида маълум бир аниқлик билан тақдим 
этилган ерни (1-расм, б) ва ундаги объектларни тавсифлаш, ер юзи ҳақида 
рақамли харитографик моделларини ўз ичига оладиган коинот тасвирлари, 
ернинг табиати ва у ерда нуқта, чизиқли ва майдонли соҳаларнинг турли 
атрибутив жадвалларининг мавжудлиги маълум мукаммал усулларини 
автоматлаштиришга имкон беради ҳамда геоахборот моделлаш дейилади. 


122 
1-расм. Геоахборот тизимларида ҳудудий тақсимланган маълумотларни режалаштириш ва 
мукаммаллаштириш 
Геоахборот моделлаш усуллари қуйидагиларни ўз ичига олади: 
- маълум бир хато билан берилган, нуқтали, чизиқли ва майдонли объектларни 
тавсифловчи нуқталар координаталари ҳақида метрик маълумотлар; 
- қабул қилинган маълумотлар форматида ернинг табиати ва унда атрибутив 
жадвал ва бошқалар каби объектларнинг мавжудлиги тўғрисидаги 
маълумотларни ўз ичига олган семантик маълумот. 
Геомоделлаш ва рақамли модел асосида қамров ҳудудларини юқори самарали 
ҳисоблаш тизимларига асосланган ҳолда, ГАТнинг бир қисми сифатида 
ишлатиш -бу нафақат ҳар қандай предмет соҳасидаги муаммоларни ҳал 
қилишнинг маълум усулларини автоматлаштиришга имкон беради, балки турли 
мақсадлар учун янги, янада мураккаб, аммо самарали алгоритмларни ишлаб 
чиқиш ва амалга оширишга имкон беради. 
Таянч станцияларининг ҳолатларини мукаммаллаштиришнинг асосий тартиби - 
бу ернинг рақамли хариталарида тақдим этилган, ер усти сатҳининг 
хусусиятлари ҳақидаги метрик ва семантик маълумотларни ҳисобга олган 
ҳолда барқарор алоқа сигналларни қабул қилиш майдонларини ҳисоблаш. 
Бунинг учун ер юзининг тегишли моделлари ва кузатув нуқтасида 
электромагнит майдон кучини ҳисоблаш усуллари ишлаб чиқилган [1, 2]. 
ГАТ дастурлари комплексини ташкил этувчи ахборот ва ҳисоблаш 
муаммоларини ечиш натижасида қуйидаги асосий шартларни қондирадиган 
биринчи ҳолатининг Х, У координатали нуқталари тўплами аниқланади: - 
тўлқин тарқатувчи антенналарнинг йўналтирилган экранлари релефни ҳисобга 
олган ҳолда абонентларнинг кутилаётган алоқа ўрнатиш жойларини қамраб 
олиши керак; - электромагнит нурланиш манбаларининг электромагнит 
мослиги таъминланади; - таянч станцияларга хизмат кўрсатиш қулайлиги учун 
антенналарнинг электр таъминоти, уларга ходимлар ускуналарни ўрнатиш учун 
кириш имконияти таъминланади. Майдони S бўлган маълум бир чекланган 
ҳудуддаги таянч станцияларнинг мумкин бўлган Х,У координатали 
нуқталарининг ҳосил бўлган тўпламидан, улар жойлашган таянч станцияларига 
яхши алоқа имконини берадиган бундай ҳолатларнинг минимал сонини танлаш 
ва абонентларнинг зич жойлашган жойларида барқарор алоқани таъминлаш 


123 
керак. Тоғли ёки қишлоқ шароитлари учун Н база станцияларини оқилона 
жойлаштириш муаммосини ҳал қилишда, турар-жойнинг исталган нуқтасида 
барқарор алоқа таъминланадиган ўрнатиш пунктлари тўпламини топишдир. 
Чегара ёки қишлоқ атрофидаги ҳудудларда алоқа хизматлари, авваламбор, 
ушбу ҳудудларни кесиб ўтувчи транспорт коммуникациялари яқинида барқарор 
алоқани таъминлашга интилади. 
Айтайлик, қамраб олиш майдони кўриб чиқилаётган ҳудуд чегараларида алоқа 
етарли даражада бўлганда, яъни 
,
(1) 
шарт бажарилган шароитда, бу ерда, – битта таянч станциясининг қамраб 
олиш ҳудуди, бу ҳолда уни ўрнини танлаш ёки мукаммал жойлаштириш 
масаласи ахамиятсиздир. 
Агарда (1) шарт бажарилмаса, вазифани қуйидагича шакллантириш мумкин. 
Майдони бўлган та алоқа тарқатувчи таянч станциясини жойлаштириш 
имкони бўлган ҳолатлар мавжуд бўлсин, шундай вектор берилган 
. Бундан ташқари, агарда i-чи ҳолатида таянч станцияси 
ўрнатилган бўлса элементи 1 га тенг бўлади, акс ҳолда 0 га тенг. координата 
нуқталари тўпламидан. Таянч станцияларни маълум бир ер майдонида 
жойлаштириш учун ушбу тўсиқни танлаш керак 
), бу 
ҳудудни кесиб ўтадиган барча йўлларнинг ҳар қандай нуқталари камида битта 
таянч станциянинг қамров зонасида бўлади. А ва Б йўлларини қамраб оладиган 
радиоалоқа майдонини таъминлайдиган тарзда таянч стантсияларнинг 
чекланган ҳудудида учта мумкин бўлган жойларнинг минимал сонини танлаш 
керак бўлсин. Йўлларнинг умумий узунлиги L тенг бўлсин, ер юзидаги 
ўрнатилиши мумкин бўлган жойларни 
деб белгилайлик. 
нуқталари ҳудудни рақамли харитаси асосида қамров зоналари параметрларини 
башорат қилиш натижалари асосида танланади ва юқоридаги шартларни 
қондиради деб тахмин қилайлик. 
таянч станцияларининг қамров 
зоналари аниқлик учун ҳар бирининг частота қувватига мос доиралар билан 
тақсимланади (расм 2). Масаланинг қўйилишидан 
иккилик 
қийматларни қабул қилиши мумкинлиги келиб чиқади. Бу шуни англатадики
ушбу ўзгарувчиларнинг физик маъноси қуйидагича: агар 
бўлса, у ҳолда 
алоқа тарқатувчи 
j
-ўринга ўрнатилади, агар 
бўлса – йўқ.
Шунда моделнинг мақсад фунцияси қуйидаги шаклда 
ифодаланиши мумкин ва қуйидаги чекловлар асосида ҳисоблаймиз:


124 
бу ерда 
ва 
мантиқий ўзгарувчилардир.
2-расм
.
ГАТ да чегара ҳудудларда уяли алоқа тизимларини қамраб олиш зонасини ҳисоблаш
Компьютерда 
ГАТ 
асосида 
ечиш 
учун 
бундай 
масалани 
алгоритмлаштириш, бошқача усуллар билан ечилган классик чизиқли бўлмаган 
дастурлаш масалаларини алгоритмлаш билан таққослаганда анча соддадир. 
Компьютерда ГАТ технологиялари ёрдамида қўшимча 
ва махсус 
модулларининг фунционал имкониятларидан фойдаланиб, интеллектуал 
ёндашув асосида чегара, қишлоқ ва тоғли ҳудудларда уяли алоқа тизимларини 
қамраб олиш зонасини ҳисоблаш ва мукаммаллаштириш амалга оширилди. 
Фойдаланган адабиётлар 
1.
Джуманов Д.Х., Ишанходжаев О.А., Юсупов Р.А. Геоахборот тизимларини телекоммуникация 
технологиялари соҳасида қўлланилиши. Мухамад ал-хоразмий авлодлари илмий-амалий ва ахборот -
тахлилий журнали №1(10)2020. 
2.
Ишанходжаев О.А., Сайфуллаева Н.А., Эшмуродов Д.Э. Совершенствование методов мониторинга 
телекоммуникационной инфраструктуры на основе ГИС-Технологий. ВЕСТНИК ТУИТ. -Ташкент. 
ТАТУ. 3(55)/2020. С.97-112. 
3.
Akhralov Sh.S., Yusupov R.A., Egamberdiev X.C., Begiqulov D.Q., Jumanov J.J., Sayfullayeva N.A. 
Mathematical Modelling of Hydrogeological Processes on the base of Geoinformation Technologies. IJARSET. 
International Journal of Advanced Research in Science, Engineering and Technology. 

Download 4,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish