105
Маълумотлар базаларининг фаолияти ва таркиби 1-расмда тасвирланган.
1-расм. Маълумотлар базаларидан фойдаланиш технологияси
Эксперт
– бу муайян предмет соҳасида самарали ечим топа олувчи
мутахассис.
Билимларни ўзлаштириш блоки маълумотлар базасининг тўпланишини,
билим ва маълумотлар модификацияси босқичини акс эттиради. Билимлар
базасининг фикрлаш даражасидаги юқори сифатли тажрибадан фойдаланиш
имкониятини акс эттиради.
Мантиқий хулосалар блоки қоидаларни фактлар билан қиёслаган ҳолда
хулосалар мантиқини юзага келтиради. Унчалик ишончли бўлмаган
маълумотлар билан ишлаш чоғида ноаниқ мантиқ, заиф ишонч юзага келади.
Тушунтириш (изоҳлаш) блоки фойдаланувчининг
технологияда билимлар
базасидан фойдаланиш кетма-кетлигини акс эттиради ва «нима учун?» деган
саволга жавоб берувчи хулосага келади.
Ҳозирги вақтда билимлар базасининг жорий этилиши касбий
билимларнинг тўпланиш суръати билан белгиланади.
Касбий фаолиятнинг шакллантирувчи, яъни компьютер базасида
автоматлаштирадиган қисми - бу инсон томонидан тўпланган билимларнинг
унча катта бўлмаган қисмидир. Тўпланган билимларнинг каттагина қатламини
якка тартибда йиғиладиган билимлар ташкил этади.
Билимларни структуралаштириш ёки
расмийлаштириш билимларни
тақдим этишнинг турли усулларига асосланган. Замонавий ахборот
тизимларида энг кўп фактлар ва қоидалар усулидан фойдаланилади. Улар
айрим предмет соҳаларидаги жараёнларни баён этишнинг табиий усулини баён
этади.
Қоидалар одатда тавсия, кўрсатма, стратегияларни тақдим этишнинг
формал (расмиятчилик) усулини таъминлайди. Улар агар предмет билимлари
бирор соҳадаги масалани ечиш бўйича тўпланган амалий тасаввурлардан пайдо
бўлгандагина тўғри келади. қоидалар кўпинча «Агар бу...» хилидаги тасдиқ
кўринишда ифодаланади. Билимлар базасида предмет соҳасини баён этиш
маълумотларни ташкил этиш ва тақдим этиш, вазифаларни шакллантириш,
қайта шакллантириш ва ечиш усулларини ишлаб чиқишни назарда тутади.
Предмет соҳаси тушунчаси(объектлари) рамзлар ёрдамида тасаввур қилинади.
Масалан, бу
рамз банк тизими учун мижоз, жамғарма воситаси, операция,
вазифа ва шу кабилар бўлиши мумкин. Тушунчаларни манипуляция қилиш
учун муносабатлар аниқланади, турли стратегиялар (мантиқий ёки тажриба
натижасида олинган) қўлланилади. Билимларни тақдим этиш, уларни
таркиблаштириш тушунчаларни,
мураккаб, оддий бўлмаган вазифаларни
106
назарда тутади. Шунинг учун қоидалар ҳам билимлар базасида мураккаб ёки
кўп миқдорда ва ҳажмда бўлади.
Эксперт тизимлари шундай ишлаб чиқиладики, бунда ечим танлаш
мантиқини асослаш ва ўргатиш ҳисобга олинади. Кўпгина эксперт тизимларида
тушунтириш (изоҳлаш) механизми бўлади. Мазкур механизм қандай қилиб
тизим ушбу қарорга келганини тушунтириш учун зарур бўлган билимлардан
фойдаланади. Бунда эксперт тизимини қўллаш, ундан фойдаланиш ва ҳаракат
чегарасини аниқлаш жуда муҳимдир.
Ахборот технологиясининг эксперт тизимида фойдаланиладиган асосий
компонентлари (таркибий қисмлари) қуйидагилар: фойдаланувчининг
интерфейси,
билимлар базаси, интерпретатор, тизимни яратиш модули (2 -
расм).
Эксперт тизимининг технологияси чиқадиган ахборот сифатида нафақат
қарорни, шунингдек зарур тушунтиришни олиш имкониятини ҳам кўриб
чиқади.
2-расм. Эксперт тизимларининг ахборот технологиялари
асосий компонентлари
Одатда икки хил тушунтириш фарқлаб кўрсатилади. Яъни:
сўров бўйича бериладиган тушунтириш. Бунда фойдаланувчи ҳар қандай
пайтда эксперт тизимидан ўз хатти-ҳаракатларини изоҳлашни талаб этиши
мумкин;
муаммоларни ҳал этишдан олган тушунтириш. Фойдаланувчи ечимни
олгандан сўнг, у қандай олингани тўғрисида изоҳ талаб қилиши мумкин. Тизим
эса масалани ечишдаги ҳар бир қадамини тушунтириб бериши керак.
Тўғри, эксперт тизими билан ишлаш технологияси оддий эмас. Мазкур
тизимларнинг фойдаланиш интерфейси дўстона муносабатда бўлади. Яъни у
сиз билан «суҳбатлашиш» чоғида қийинчиликлар туғдирмайди.
Интерпретатор.
Бу эксперт тизимининг бир қисми бўлиб, базадаги
билимларни маълум бир тартибда қайта ишлайди. Интерпретаторнинг иш
технологияси қоидалар мажмуининг кетма-кетлигини кўриб чиқишга олиб
боради. Агар қоидадаги
шартларга риоя этилса, маълум хатти-ҳаракатлар
бажарилса фойдаланувчига ҳам унинг муаммоларини ечиш вариантлари тақдим
этилади.
107
Бундан ташқари кўпгина эксперт тизимларида қуйидаги қўшимча блоклар
киритилади: маълумотлар базалари, ҳисоб-китоб блоки, маълумотларни
киритиш ва тузатиш блоки.
Ҳисоб-китоб блоки бошқарув қарорларини қабул қилиш билан боғлиқ
ҳолатларда зарур бўлади. Айни пайтда режа, жисмоний, ҳисоб-китоб, ҳисобот
ва бошқа доимий ҳамда тезкор кўрсаткичларни ўз ичига олган маълумотлар
базалари муҳим рол ўйнайди. Маълумотларни
киритиш ва тузатиш блокидан
маълумотлар базасидаги жорий ўзгаришларни тезкор ва ўз вақтида акс эттириш
учун фойдаланилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Васильев В.И., Ильясов Б.Г. Интеллектуальные системы управления. Теория и практика. Учебное пособие.
- М.: Радиотехника, 2009. - 392 с.
2.
Макаров И.М. Искусственный интеллект и интеллектуальные системы управления. Отделение информ.
технологий и вычислит, систем РАН. - М. : Наука, 2006. - 333 с. - ISBN 5-02-033782-Х .
Do'stlaringiz bilan baham: