427
OPTION сўровга 200 ОК жавоб қурилманинг функционал
имкониятлари ҳақида маълумотларни узатиш учун хизмат қилади, бу
маълумотлар жавобнинг танасида бўлади.
Зхх жавоблар чақирувчи фойдаланувчи қурилмасини чақириладиган
фойдаланувчининг янги жойлашиш ўрни ҳақида хабардор қилади ёки янги
чақирув учун ишлатилиши мумкин бўлган бошқа маълумотларни ташийди:
300 Multiple Choices жавобда чақириладиган фойдаланувчини
топиш мумкин бўлган бир неча SIP-манзиллар кўрсатилади ва чақирувчи
фойдаланувчи учун улардан бирини танлаш таклиф қилинади;
301 Moved Permanently жавобчақирилувчи фойдаланувчи сўровда
кўрсатилган манзил бўйича энди у ерда эмас ва сўровларни
Contact
майдонида кўрсатилган манзилга юбориш кераклигини билдиради;
302 Moved Temporary жавоб фойдаланувчи вақтинча (вақт
оралиғи Expires майдонда кўрсатилиши мумкин) Contact майдонида
кўрсатилган манзилдалигини билдиради.
4хх жавоблар сўровда хатолик аниқланганлигини билдиради. бундай
жавоб
олинганидан
кейин
фойдаланувчи
ўша
сўровни
уни
модификацияламасдан узатмаслиги керак:
400 Bad Request жавоб ундаги синтаксик хатоликлар мавжудлиги
туфайли сўров тушунарсиз эканлигини билдиради;
401
Unauthorized
жавобсўров
фойдаланувчини
аутентификациялаш процедурасининг ўтказилишини талаб қилади. Турли
аутентификациялаш вариантлари мавжуд ва жавобда бу ҳолда улардан қайси
бирининг ишлатилганлиги кўрсатилиши мумкин;
403 Forbiddenжавобсервер сўровни тушунган,
лекин унга хизмат
кўрсатишни рад этганлигини билдиради. Такрорий сўровни юбориш керак
эмас. Сабаблар турли хил бўлиши мумкин, масалан, бу манзил сўровларига
хизмат кўрсатилмайди ва ҳ.к.;
485
Ambiguous
жавобсўровдаги
манзил
чақириладиган
фойдаланувчини аниқламаслигини билдиради;
486 Busy Неrе жавобчақирилувчи фойдаланувчи ҳозирги
моментда бу манзил бўйича кирувчи чақирувни қабул қила олмаслигини
билдиради. Жавоб фойдаланувчи билан бошқа манзил бўйича боғланиш
имкониятини инкор қилмайди, мисол учун, нутқ почта қутисида
хабар
қолдириш мумкин.
5хх жавоблар сўров сервернинг рад этиши туфайли қайта ишланиши
мумкин эмаслигини хабар қилади:
500 Server Internal Error жавобсервер ички хатолик туфайли
сўровга хизмат кўрсатиш имкониятига эга эмаслигини билдиради. Мижоз
бир қанча вақтдан кейин сўровни такроран юборишга уриниши мумкин;
501 Not lmplementedжавоб северда бу сўровга хизмат кўрсатиш
учун зарур бўлган функциялар ишлатилмаслигини билдиради. Жавоб,
масалан, сервер сўров турини таний олмайдиган ҳолларда узатилади.
428
502 Bad Gateway жавоб шлюз ёки
прокси-сервер сифатида
ишлайдиган сервер у сўровни юборган сервердан нотўғри жавобни
олганлиги ҳақида хабардор қилади;
503 Service Unavailable жавобсервер ўта юкланиш ёки техник
хизмат кўрсатилишини ўтказилиши туфайли бу моментда чақирувга хизмат
кўрсата олмаслигини билдиради.
6XX жавоблар чақириладиган фойдаланувчи билан боғланишни
ўрнатиш мумкин эмаслиги ҳақида хабардор қилади:
600 Busy Everywhere жавоб чақириладиган фойдаланувчи банд ва
ҳозирги моментда ундаги манзиллардан ҳеч бири бўйича чақирувни қабул
қила олмаслиги ҳақида хабар қилади. Жавоб фойдаланувчини чақирув учун
тўғри келадиган вақтни кўрсатиши мумкин;
600 Decline жавоб чақириладиган
фойдаланувчи кирувчи
чақирувни қабул қила олмайди ёки қабул қилишни хоҳламаётганлигини
билдиради.Жавобда фойдаланувчини чақирув учун тўғри келадиган вақт
кўрсатилиши мумкин
600 Does Not Exist Anywhere жавоб чақириладиган фойдаланувчи
мавжуд эмаслигини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: