Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети



Download 14,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet222/230
Sana19.04.2022
Hajmi14,5 Mb.
#563572
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   230
Bog'liq
internet tarmoqlari va xizmatlari yangi pedagogik texnologiyaga asoslangan (1)

17.2. SIP протоколининг жавоблари 
Барча жавоблар маълумотли ва финалли гуруҳларига бўлинади.
Маълумотли жавоблар сўров қайта ишлаш босқичида турганлигини 
кўрсатади. Улар 1хх бирдан бошланадиган учта қийматли сон билан 
кодланади. Кенг тарқалган жавоблардан бири бу 180 Ringing. У вазифаси 
бўйича УФТТдаги “Чақирувни жўнатишни назорат қилиш” сигнали билан 
бир хил ва чақириладиган фойдаланувчи кириш чақируви ҳақида сигнални 
олганлигини билдиради.
Финалли жавоблар 2, 3, 4, 5 ва 6 рақамлари билан бошланадиган учта 
қийматли сонлар билан кодланади. Улар сўровни қайта ишланиши 
тугаганлигини билдиради ва керак бўлганда сўровни қайта ишлаш 
натижаларига эга бўлади. Ҳар бир турдаги финалли жавобларнинг 
вазифалари қуйида кўриб чиқилади. 
2хх жавоблар сўров муваффақиятли қайта ишланганлигини билдиради. 
Ҳозирги вақтда барча 2хх турдаги жавоблардан фақат биттаси 200 ОК 
аниқланган. Унинг қиймати у қайси сўровга жавоб беришига боғлиқ бўлади:

INVITE сўровга 200 ОК жавоб чақириладиган қурилма алоқа 
сеансида қатнашишга рози эканлигини билдиради. Жавобнинг танасида бу 
қурилманинг функционал имкониятлари кўрсатилади;

BYE сўровга 200 ОК жавоб алоқа сеанси тугаганлигини 
билдиради, жавоб танасида ҳеч қандай маълумот бўлмайди; 

CANCEL сўровга 200 ОК жавоб қидиришни бекор қилинишини 
билдиради, жавоб танасида ҳеч қандай маълумот бўлмайди; 

REGISTER сўровга 200 ОК жавоб рўйхатдан ўтказиш 
муваффақиятли ўтганлигини билдиради;


427 

OPTION сўровга 200 ОК жавоб қурилманинг функционал 
имкониятлари ҳақида маълумотларни узатиш учун хизмат қилади, бу 
маълумотлар жавобнинг танасида бўлади. 
Зхх жавоблар чақирувчи фойдаланувчи қурилмасини чақириладиган 
фойдаланувчининг янги жойлашиш ўрни ҳақида хабардор қилади ёки янги 
чақирув учун ишлатилиши мумкин бўлган бошқа маълумотларни ташийди: 

300 Multiple Choices жавобда чақириладиган фойдаланувчини 
топиш мумкин бўлган бир неча SIP-манзиллар кўрсатилади ва чақирувчи 
фойдаланувчи учун улардан бирини танлаш таклиф қилинади; 

301 Moved Permanently жавобчақирилувчи фойдаланувчи сўровда 
кўрсатилган манзил бўйича энди у ерда эмас ва сўровларни Contact 
майдонида кўрсатилган манзилга юбориш кераклигини билдиради; 

302 Moved Temporary жавоб фойдаланувчи вақтинча (вақт 
оралиғи Expires майдонда кўрсатилиши мумкин) Contact майдонида 
кўрсатилган манзилдалигини билдиради. 
4хх жавоблар сўровда хатолик аниқланганлигини билдиради. бундай 
жавоб 
олинганидан 
кейин 
фойдаланувчи 
ўша 
сўровни 
уни 
модификацияламасдан узатмаслиги керак: 

400 Bad Request жавоб ундаги синтаксик хатоликлар мавжудлиги 
туфайли сўров тушунарсиз эканлигини билдиради; 

401 
Unauthorized 
жавобсўров 
фойдаланувчини 
аутентификациялаш процедурасининг ўтказилишини талаб қилади. Турли 
аутентификациялаш вариантлари мавжуд ва жавобда бу ҳолда улардан қайси 
бирининг ишлатилганлиги кўрсатилиши мумкин;

403 Forbiddenжавобсервер сўровни тушунган, лекин унга хизмат 
кўрсатишни рад этганлигини билдиради. Такрорий сўровни юбориш керак 
эмас. Сабаблар турли хил бўлиши мумкин, масалан, бу манзил сўровларига 
хизмат кўрсатилмайди ва ҳ.к.; 

485 
Ambiguous 
жавобсўровдаги 
манзил 
чақириладиган 
фойдаланувчини аниқламаслигини билдиради; 

486 Busy Неrе жавобчақирилувчи фойдаланувчи ҳозирги 
моментда бу манзил бўйича кирувчи чақирувни қабул қила олмаслигини 
билдиради. Жавоб фойдаланувчи билан бошқа манзил бўйича боғланиш 
имкониятини инкор қилмайди, мисол учун, нутқ почта қутисида хабар 
қолдириш мумкин. 
5хх жавоблар сўров сервернинг рад этиши туфайли қайта ишланиши 
мумкин эмаслигини хабар қилади: 

500 Server Internal Error жавобсервер ички хатолик туфайли 
сўровга хизмат кўрсатиш имкониятига эга эмаслигини билдиради. Мижоз 
бир қанча вақтдан кейин сўровни такроран юборишга уриниши мумкин; 

501 Not lmplementedжавоб северда бу сўровга хизмат кўрсатиш 
учун зарур бўлган функциялар ишлатилмаслигини билдиради. Жавоб, 
масалан, сервер сўров турини таний олмайдиган ҳолларда узатилади.


428 

502 Bad Gateway жавоб шлюз ёки прокси-сервер сифатида 
ишлайдиган сервер у сўровни юборган сервердан нотўғри жавобни 
олганлиги ҳақида хабардор қилади; 

503 Service Unavailable жавобсервер ўта юкланиш ёки техник 
хизмат кўрсатилишини ўтказилиши туфайли бу моментда чақирувга хизмат 
кўрсата олмаслигини билдиради. 
6XX жавоблар чақириладиган фойдаланувчи билан боғланишни 
ўрнатиш мумкин эмаслиги ҳақида хабардор қилади: 

600 Busy Everywhere жавоб чақириладиган фойдаланувчи банд ва 
ҳозирги моментда ундаги манзиллардан ҳеч бири бўйича чақирувни қабул 
қила олмаслиги ҳақида хабар қилади. Жавоб фойдаланувчини чақирув учун 
тўғри келадиган вақтни кўрсатиши мумкин; 

600 Decline жавоб чақириладиган фойдаланувчи кирувчи 
чақирувни қабул қила олмайди ёки қабул қилишни хоҳламаётганлигини 
билдиради.Жавобда фойдаланувчини чақирув учун тўғри келадиган вақт 
кўрсатилиши мумкин 

600 Does Not Exist Anywhere жавоб чақириладиган фойдаланувчи 
мавжуд эмаслигини билдиради. 

Download 14,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish