РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА СОЛИҚҚА ТОРТИШ
МУАММОЛАРИ
Ф.М. Мирзаева (таянч докторант, ДСҚ ҳузурида Фискал институт)
Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасисиз ҳаётимизни
тасаввур қилиш қийин. Шу ўринда, Президентимиз таъкидлаганидек:
«Тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот
технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт. Бу бизга юксалишнинг энг
қисқа йўлидан бориш имкониятини беради. Зеро, бугун дунёда барча
соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб бормоқда.»
23
.
Янги технологияларни самарали татбиқ этилиши ва уларнинг бизнес
жараёнларида қатнашиши рақамли иқтисодиёт шароитида солиққа солиш
амалиётини ислоҳ этишни талаб этмоқда.
Ҳозирда адабиётларда рақамли иқтисодиётнинг умумий қабул қилинган
таърифи мавжуд эмас. Хусусан, Россия Фанлар академиясининг профессори
Р.В.Мешчеряков иккита ёндашувни ажратиб туради. Биринчи ёндашув
классик бўлиб, унга кўра рақамли иқтисодиёт рақамли технологияларга
асосланган иқтисодиёт (тўғридан-тўғри, электрон товарлар ва хизматлар:
телетиббиёт, медиа-контентни сотиш ва бошқалар), иккинчиси эса кенгайти-
рилган ёндашув:рақамли технологиялар иқтисодиёти - бу рақамли техноло-
гиялардан фойдаланадиган иқтисодий ишлаб чиқариш
24
.
А.А.Энговатованинг фикрига кўра, рақамли иқтисодиёт бу маълумот-
ларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш ва узатиш усулларига ҳамда
рақамли компютер технологияларига асосланган иқтисодиётдир
25
.
Масалан, Т.Л.Месенбург ўз тадқиқотида рақамли иқтисодиётнинг бешта
асосий элементини ажратиб кўрсатди:
- компютерлар, дастурий таъминот ва бошқалар шаклидаги бизнес
инфратузилмаси (инглизча электрон бизнес инфратузилмаси);
- Интернет-тижорат (инглиз тижорати);
- рақамли ва анъанавий иқтисодиётдаги ишчи кучи қийматининг ҳар хил
даражалари (инг. демографик ва ишчи хусусиятлари);
- рақамли технологияларни қўллаш орқали анъанавий фирмаларнинг
аҳамияти тобора ортиб бормоқда (фирма ва тармоқ таркиби);
- қўшилган қийматнинг ўсиши (инглиз нархидаги хатти-ҳаракатлар)
26
.
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ҳисоботига кўра рақамли
иқтисодиёт иқтисодиётнинг барча соҳаларига кириб борган, ахборот
23
Ш.М.Мирзиёев., Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга
Мурожаатномаси,
https://uza.uz/uz/
, 24.01.2020 йил
24
Цифровая экономика: как специалисты понимают этот термин [Электронный ресурс] // РИА-Новости. -
Режим доступа: https://ria.ru/science/20170616/1496663946.html (дата обращения: 12.11.2018).
25
Эксперты назвали цену «цифровой революции» в России - 185 трлн рублей [Электронный ресурс]. -
Режим доступа: https://www.newsru.com/russia/30jun2017/plankudrina.html (дата обращения: 12.11.2018).
26
Mesenbourg, T. L. Measuring the Digital Economy. - U.S. Bureau of the Census, 2001 [Электронный ресурс]. -
Режим
доступа:
https://www.census.gov/library/working-papers/2001/econ/mesenbourg-01.html
(дата
обращения: 12.11.2018).
514
технологияларининг тарқалиши натижасида юзага келадиган трансфор-
мацион жараёнлар натижасида пайдо бўлган
27
.
Иқтисод фанлари доктори, профессор Н.Жумаев фикрича, рақамли
иқтисодиёт (Digital Economy) деганда, рақамли коммуникациялар, IT
ёрдамида олиб бориладиган иқтисодиёт тушунилади
28
.
Умуман олганда, рақамли иқтисодиёт маълумотларни яратиш, йиғиш,
қайта ишлаш, сақлаш ва узатиш билан боғлиқ рақамли технологияларга
асосланган ҳар хил фаолият турларини бирлаштиришдир ҳамда ушбу
технологияларнинг юқори сифатли ишлашини таъминловчи зарур
инфратузилма тушунилади.
Дунёнинг аксарият мамлакатларининг сиёсати асосан тўғридан-тўғри
рақамли иқтисодиётга боғлиқ. Масалан, 2015 йилда Европа Комиссияси
ягона рақамли бозорга ўтиш стратегиясини шакллантирди
29
. Ўзбекистонда
эса Президентимизнинг “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари
соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 19
февралдаги Фармони Ҳукуматимиз томонидан рақамли иқтисодиётни
ривожлантириш бўйича муҳим чора-тадбирлар ишлаб чиқилишига ва ҳаётга
татбиқ этилишига асос бўлди.
Рақамли иқтисодиёт яширин иқтисодиётни бартараф этишда ўрни катта
бўлиб, электрон рўйхатдан ўтиш орқали шаффофлик таъминланади. Бундан
ташқари, вақтнинг тежалиши, иқтисодиётда тезкорликни таъминлайди. Энг
асосийси, таннархни пасайишига сабаб бўлади.
Солиқ тизимида рақамлаштириш солиқ тўловчиларнинг мажбурият-
ларини тез ва осон бажарилиши, занжирли маълумотларни таъминлаши,
яширин иқтисодиётни бартараф этишга олиб келади.
Солиқ маъмуриятчилигига замонавий IT технологияларини жорий этиш
ҳисобига солиқ тўловчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш,
тадбиркорларга енгилликлар яратиш, солиққа тортиладиган базани кенгай-
тириш ва солиқларнинг йиғувчанлигини ошириш давлат солиқ хизмати
органларининг долзарб вазифалари этиб белгиланмоқда.
2019 йил давомида солиқ органлари томонидан расмий веб сайтининг
янги талқини, электрон ҳисобварақ-фактуралар, онлайн назорат касса
машиналари, тадбиркорлик субъектларнинг солиққа оид ҳуқуқбузарликлари
тўғрисида хабардор қилиш имконини берувчи веб-портал ва солиқ
тўловчилар учун бир қатор электрон давлат хизматлари йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикасида mysoliq.uz веб сайти орқали шахсий кабинетдан
фойдаланувчилар
сони 2020 йил I чорагида 574 004 (2019
йил I чорагида
542 244 та) тани ташкил этди.
27
Addressing the Tax Challenges of the Digital Economy, Action 1 - 2015 Final Report. [Электронный ресурс] //
OECD/G20 Base Erosion and Profit Shifting Project. - OECD Publishing, Paris, 2015. - Режим доступа:
http://www.oecd.org/tax/addressing-
the-tax-challenges-of-the-digital-economy-action-1-2015-final-report-
9789264241046-en.htm (дата обращения: 12.11.2018).
28
https://review.uz/oz/post/raqamli-iqtisodiyot-mamlakatimiz-taraqqiyoti-garovidir
, 12.03.2020 йил
29
Digital Single Market: bringing down barriers to unlock online opportunities [Электронный ресурс] // The
European Commis¬sion. - Режим доступа: http://ec.europa.eu/priorities/digital-singlemarket_en (дата
обращения: 12.11.2018).
515
Жаҳон рақамли иқтисодиётининг энг муҳим таркибий қисми электрон
тижорат бўлиб, у электрон тижорат, электрон капитал ҳаракати, электрон
маълумотлар алмашинуви, электрон пул, электрон маркетинг ва банк
ишларини ўз ичига олади. Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлан-
тириш бўйича яхши кўрсаткичлар мавжуд бўлиб, улар 2019 йилда 6,7
баробар ўсди, бу асосан Интернет тармоғи ва мамлакатда электрон савдо
майдончаларининг кенгайиши билан боғлиқ. Интернет орқали савдо ҳажми
2019 йилда 275,3 миллиард сўмни ташкил этди (ўсиш суръати - 6,7 баравар),
бу республика савдо ҳажмининг 0,11 фоизини ташкил этади (2018 йилда -
0,02 фоиз)
30
. Электрон тижорат ҳажми ва ўсиш суръатларини ҳисобга олган
ҳолда, айнан рақамли иқтисодиёт шароитида солиқ солиш амалиётида
долзарб ва ҳал қилинмаган масалалари мавжуд.
Биринчидан, электрон тижоратни бошқариш қийин. Ҳозирги кунда
харидорнинг шахси ва жойлашган жойини фақат банк картаси маълумотлари
орқали аниқлаш мумкин. Аммо тўлов аноним тўлов тизими орқали амалга
оширилса, харидорни аниқлаш имконсиз бўлиб қолади.
Иккинчи муҳим муаммо - бу электрон тижоратга солиққа тортишни
тартибга солиш нуқтаи назаридан солиқ қонунчилигининг етарли эмаслиги.
Рақамли маҳсулотларни товар ва хизматларга ажратиш таснифи ҳали
киритилмаган.
Баъзи бир ривожланган мамлакатларда электрон тижорат соҳасидаги
солиқ ислоҳотлари амалга оширилмоқда. Масалан, Францияда 2018 йилги
бюджет
лойиҳасида
қўшимча
даромад
моддаси
-
Интернетда
жойлаштирилган рекламаларга 1% миқдорида солиқ киритилди.
Юқоридаги муаммоларни ҳал қилишнинг иложи борича қуйидагиларни
таклиф қилишимиз мумкин:
- солиқ идораларига кибер космосдаги операцияларни аниқлаш ва
кузатиб бориш имкониятини берадиган янги технологияларни яратиш;
- электрон тижорат соҳасида статистик маълумотларнинг юқори
сифатли тўпланишини таъминлаш;
- амалдаги солиқ қонунчилиги қоидаларини такомиллаштириш;
- эгалик ҳуқуқининг махфийлиги, даромадларни қонуний олиш ва солиқ
тўловларини оптималлаштириш мақсадида Интернет-дўкон эгаси сифатида
оффшор компаниядан фойдаланиш.
Шундай қилиб, рақамли иқтисодиётнинг янги бизнес моделларини
ишлаб чиқиш шароитида ишончлилик тамойилини амалга ошириш ва солиқ
тўлашдан бўйин товлаш хавфини камайтириш учун электрон хизматларнинг
охирги истеъмолчиси жойлашган жойни аниқлаш лозим. Янги технология-
ларни яратиш ва солиқ маъмуриятининг замонавий воситаларидан фойдала-
ниш кибер космосда амалга ошириладиган операцияларда солиқ тўлашдан
бўйин товлаш хавфини камайтиради.
30
Ботир Иргашев, Электронная торговля в мире и Узбекистане, Правда Востока №262 (29492),
16.01.2020йил
516
Do'stlaringiz bilan baham: |