Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА



Download 7,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet238/267
Sana25.02.2022
Hajmi7,66 Mb.
#300373
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   267
Bog'liq
туплам 21(06.04)

ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА 
ХИЗМАТЛАРНИНГ ЎРНИ ВА ТАХЛИЛИ 
Қ.А.Шакаров (доцент, Мухаммад алХоразмий номидаги ТАТУ) 
Н.Қ. Аширов (магистр, Мухаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ) 
Республикамизда иқтисодий-ижтимой сохаларда юқори натижаларга 
эришиши, дунё иқтиодий-ижтимоий тизимида шакилланиши учун 
жамиятнинг барча сохаларида ахборот-коммуникацияларнинг ўрни жуда 
каттадир. Замонавий ахборот-коммуникацияларини жорий этилиши 
иқтисодий 
тармоқларнинг 
рақамлаштирилиши 
электрон 
тижоратни 
ривожланишида имкон беради. 
Шунингдек ҳозирги кунда электрон тижорат ҳар қандай давлат 
иқтисодиётининг ажралмас қисмига айланди. Республикамизда электрон 
тижоратни ривожлантириш ва уни амалга ошириш учун бир қатор қонун ва 
қарорлар қабул қилинди. Шу жумладан 2018 йил 24 апрелда Ўзбекистон 
Республикасининг “Электрон тижоратнинг жадал ривожлантириш чора 
тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб,тадбиркорларга ва ишлаб 
чиқаришда ички ва ташқи бозорларда катта имконият яратиб берди.
Электрон тижорат ўз моҳиятига кўра глобал характерга эгалигини 
назарда тутсак, унинг миллий даражадаги электрон тижоратга қараганда бир 
қатор мураккабликлари мавжудлиги кўринади. Булар сирасига халқаро 
даражада электрон тижоратни амалга оширишда давлатларнинг солиқ 
тизими, божхона тўловлари ва банк фаолиятидаги фарқлар киради. Шунга 
қарамай, электрон тижорат орқали экспортга кенг йўл очилиб, мамлакат 
иқтисодий ўсишига ижобий таъсир кўрсатишини ҳам эсдан чиқармаслик 
керак. 
Ушбу ҳолатдан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонда ишлаб чиқилаётган 
маҳсулотларга бўлган қизиқиш мавжудлиги ҳамда жаҳон бозорида ўз 
нуфузига эга эканини кўриш мумкин. Электрон муносабатларда 
қатнашувчиларга қараб электрон тижорат қуйидаги асосий тижорат 
моделларига бўлинади: В2В (Business to business) – юридик ташкилотлар ва 
корхоналар ўртасидаги муносабатлар, В2С (Business to сustomer) – юридик 


507 
корхоналар ва истеъмолчилар ўртасидаги муносабатлар, В2G (Business to 
governement) – юридик корхоналар ва давлат ўртасидаги муносабатлар, С2С 
(Customer to сustomer) – жисмоний шахслар ўртасидаги муносабатлар, G2C 
(Governement to сustomer) – давлат ва жисмоний шахслар ўртасидаги 
муносабатлар. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда аксарият электрон тижорат 
С2С модели орқали самарали амалга оширилаётган бир вақтда қолган 
моделларга ҳам эътибор катта. 
Электрон 
тижорат 
компанияларга 
халқаро 
бозорга 
чиқиш, 
рақобатбардошликка эришиш, товар таннархини пасайтириш, мижозлар 
билан тўғридан тўғри онлайн (on-line) алоқада бўлиш имкониятларини 
бериши билан уларга тижоратнинг янги эшикларини очиб беради. 
Республикада электрон тижоратнинг ривожланишига салбий таъсир 
кўрсатувчи бир қатор омиллар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича 
таклифлар қуйида келтирилган. 
Биринчидан, электрон дўконларни лойиҳалаштирувчи юқори малакали 
касб маҳоратига эга мутахассисларнинг, шунингдек, ишончли, самарали ва 
қиммат бўлмаган дастурий воситаларнинг етарли эмаслиги. Агар дўкон эгаси 
ўз фаолиятини электрон тарзда юритмоқчи бўлса, бунинг учун қўшимча 
маблағ талаб этилади, натижада таннарх ҳам ортади. Аммо ягона портал 
орқали кам харажат дастурий таъминот ишлаб чиқилса, ушбу муаммони 
бартараф этиш мумкин. 
Иккинчидан, телекоммуникация ва ахборот инфратузилмасининг 
ривожланганлиги. Ушбу муаммо, асосан, чекка ҳудудларга тааллуқли бўлса-
да, электрон тижорат ривожланишига ҳам салбий кўрсатмоқда. Аммо 2013-
2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация 
тизимини ривожлантириш дастури ҳамда бир қатор қўшимча дастурларга 
мувофиқ, 2020 йилгача интернет каналларининг ўтказувчанлиқ қобилиятини 
янада кенгайтириш, кенг полосали тармоқларни, айниқса, чекка ҳудудларга 
етказиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда. 
Учинчидан, фаолият кўрсатаётган интернет дўконлар сони камлиги 
(айнан ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг интернет дўконлари назарда 
тутилмоқда). Шуни таъкидлаш лозимки, аксарият интернет савдолар С2С 
модели тезкор ривожланиб, бир қатор платформалар ўз фаолиятини самарали 
ташкил этган. 
Тўртинчидан, интернет тармоғи орқали таклиф қилинаётган товар ва 
хизматларга бўлган ишончнинг сустлиги. Ушбу муаммо электрон тижорат 
ривожланаётган ва ривожланган барча мамлакатларда мавжуд. Интернет 
харидорлар тўлиқ ҳуқуқий ҳимояланмаган, натижада эса товар ёки хизмат 
сифатига тўлиқ кафолат йўқ. Таклифимиз шуки, электрон тижорат билан 
шуғулланувчи корхоналарни алоҳида рўйхатга олиш ҳамда уларнинг веб-
сайтларида келтирилган изоҳлардан келиб чиққан ҳолда назорат қилиш 
бўйича махсус ташкилотни ташкил этиш лозим. 
Бешинчидан, энг асосийларидан бири, халқимиз маҳсулотларни кўриб, 
танлаб, савдолашиб харид қилишга ўрганилганлиги. Агар харидорлар 


508 
ишончини қозониш учун тадбиркорлар томонидан чора-тадбирлар амалга 
оширилса, ушбу муаммонинг ечимини топиш мумкин. 
Яна шуни такидлаш мумкинки замонавий ахборот даврида электрон 
тижорат иқтисодий субектлар (давлат,юридик ва жисмоний субеклар) учун 
ахборот билан таьминловчи самарали канал функциясини хам бажаришга 
хизмат қилади. Шунингдек рақобат мухитида элктрон тижорат хўжалик 
субектларининг махсулотларини самарали сотилишини таъминлайди ва янги 
ишлаб чиқарилаётган махсулотларга харидорларни топишда ёрдам беради.
Хулоса қилиб айтганда, юртимизда замонавий ахборотлаштиришга катта 
эътибор қаратилаётганлиги натижасида соҳалар ривожланиши яна бир 
босқичга кўтарилди. Бунинг натижасида Ўзбекистонда шаклланаётган 
электрон тижорат тизимини замонавий АКТ воситасида такомиллаштириш 
орқали иқтисодий ўсишга эришиш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, 
жаҳонда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш 
имкониятлари эшиги очилмоқда. 

Download 7,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   267




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish