510
III.
Рақамли ишлаб чиқариш аллақачон фаолиятнинг турли соҳаларига
кириб келиб бўлди. Саноат ишлаб чиқариши, албатта, бундан мустасно эмас.
“Рақамли ишлаб чиқаришнинг” турли омиллари, супертехнологиялар,
суперроботлар ва суперматериаллар ҳақида жуда кўп ёзишади. Бу ҳақиқатан
ҳам, жуда яхши. Бироқ биз бу масаланинг қуйидаги жиҳатига эътиборин-
гизни қаратмоқчи эдик: ҳозир айрим рақамли технологиялар ўрнига интег-
ралаштирилган (яхлит ҳолга келтирилган) технологиялар – корхонанинг
яшаш даврини бошқариш, буюмнинг яшаш даврини бошқариш ва ҳаттоки,
айрим узелнинг яшаш даврини бошқариш кириб келди. Буюм “темир-терсак”
нинг ўзи эмас: тайёрладинг, сотдинг ва унутдинг. У бошқа тизим таркибига
кирувчи ост тизим саналади ва ўз навбатида, у кирган тизимнинг ўзи ҳам
бошқа тизим таркибига киради, бошқа тизимлар ҳамда атроф муҳит билан
ўзаро таъсирлашув жараёнида бўлади.
IV.
Рақамли ишлаб чиқаришнинг асосий вазифаларидан бири
индивидуал буюртма асосида маҳсулот ишлаб чиқариш саналади. Бунинг
учун корхонадаги барча жараёнлар тўлиқ автоматлаштирилган бўлиши
керак. Бу ҳолда саноат корхонасида, унинг ёрдамида корхонани барча
автоматлаштирилган бошқарув тизимлари ҳамда саноат жиҳозлари тезкор ва
ўз вақтида ахборот аламашиниш имкониятига эга бўладиган ягона ахборот
фазосини яратиш зарурий шарт сифатида майдонга чиқади.
V. Рақамли ишлаб чиқариш бу ишлаб чиқариш жараёнларига нисбатан
“рақамли ишлаб чиқаришни” бошидан ўтказаётган ғоя ва технологиялар
иловаси ҳисобланади. Рақамли ишлаб чиқаришнинг асоси бу ахборотни
ихтиёрий жойдан олиб, тўплаб, уни керакли жойга узатиш саналади. Бунга
смартфон, датчик, видеокамера, GPS-трекер, радиометка ва бошқаларнинг
кундалик қўлланилиши ҳамда буюмлар интернетининг ривожланиши ёрдам
беради.
Юқорида келтирилган фикрларни мушоҳада қилиб, аналитик таҳлил
ўтказиб, қуйидаги хулосага келамиз.
1. “Рақамлаштириш” атамаси янги атама эмас, у асримиз бошида пайдо
бўлган. Авваллари бу тушунча остида амалий тизимлар тўплами назарда
тутилар эди ва асосан, улар ишлаб чиқаришни технологик тайёрлаш
босқичида қўлланилар эди. Ҳозирда “рақамли ишлаб чиқариш” деганда, энг
аввало, уларнинг бутун яшаш даври давомида маҳсулот ва бумларнинг
ишлаб чиқариш жараёнларининг рақамли моделлаш ва лойиҳалаш
технологияларини қўлланилиши тушунилади.
2.
“Рақамли ишлаб чиқариш” атамаси дастлаб автоматлаштирилган
лойиҳалаш тизимларини ифодалаган. Рақамли ишлаб чиқариш бу ишлаб
чиқаришни шундай ташкил этиш шаклики, бунда барча операциялар
автоматлаштирилган бўлади, рақамли дастурли бошқариладиган дастгоҳлар
ва роботлаштирилган жиҳозлар қўлланилади.
3. Рақамли ишлаб чиқариш концепцияси корхона фаолитини тубдан
ўзгартириб юборади.
511
4.
Рақамли ишлаб чиқаришнинг асосий вазифаларидан бири индивидуал
буюртма асосида маҳсулот ишлаб чиқариш саналади. Бунинг учун
корхонадаги барча жараёнлар тўлиқ автоматлаштирилган бўлиши керак ва
ягона ахборот фазоси яратилиши керак.
5. Рақамли ишлаб чиқариш бу ишлаб чиқариш жараёнларига нисбатан
“рақамли ишлаб чиқаришни” бошидан ўтказаётган ғоя ва технологиялар
иловаси ҳисобланади
.
Do'stlaringiz bilan baham: