ДЕҲҚОНЧИЛИК ТАРМОҒИНИ ИННОВАЦИОН
РИВОЖЛАНТИРИШДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ
С.Н. Хамраева (и.ф.д., ҚарМИИ)
Ш. Мустафаев (магистрант, ҚарМИИ)
Ҳозирги жаҳондаги интеграциялашув жараёни шароитида мамлакат
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш қишлоқ хўжалигини барқарор
ривожлантириш асосида тармоқнинг ташқи ўзгарувчан муҳитга мослашув-
чан, турли хилдаги инновациялар ва илмий-техника тараққиётига таъсирчан
бўлишини тақозо этмоқда. Шу боис, дунёнинг кўплаб ривожланган
мамлакатларида қишлоқ хўжалиги тараққиётининг замонавий босқичи –
унинг самарадорлигини ошириш учун аграр соҳа ва фан-техника соҳаси
тармоқларининг тизимли интеграциясини таъминловчи инновацион моделга
ўтиш босқичи деб тавсифланмоқда. Хусусан, “ҳозирги кунда ер, энергия ва
бошқа табиий ресурслардан самарали фойдаланишга, шу билан бирга,
дунёдаги қашшоқ аҳолининг эҳтиёжларига кўпроқ эътибор қаратиш
имконини берувчи ишлаб чиқариш ва тақсимлаш тизимларини оптимал-
лаштириш ҳамда янги бизнес моделларини татбиқ этиш мақсадида “ақлли
қишлоқ хўжалиги”ни яратишга зарурат туғилмоқда”
42
.
Дунё аҳолисининг 2050 йилга бориб, 9,7 млрд. кишига
43
етиши жаҳон
миқёсида глобал муаммоларни келтириб чиқаради. Ушбу муаммолар етарли
миқдорда овқатланиш ҳуқуқига эришиш ва ҳар бир одамнинг очликдан озод
бўлиш учун асосий ҳуқуқига жиддий таҳдид солмоқда. Кўпайиб бораётган
аҳолини озиқлантириш ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилардан кўпроқ озиқ-овқат
маҳсулотлари ишлаб чиқариш талаб қилинади. Шу нуқтаи назардан, иннова-
ция озиқ-овқат тизимини ислоҳ қилиш, оилавий фермерларни қашшоқликдан
қутқариш, озиқ-овқат хавфсизлиги, барқарор қишлоқ хўжалиги ҳамда
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан 2015 йил 25
сентябрда қабул қилинган “Дунёмизни ўзгартириш: 2030 йилгача бўлган
даврга мўлжалланган барқарор ривожланиш соҳаси Кун тартиби” резолюция-
сига
44
эришишга ёрдам берадиган асосий восита ҳисобланади.
Деҳқончилик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг асосий тармоқ-
ларидан бири бўлиб, далада экинларни етиштириш, жумладан, пахтачилик,
ғаллачилик, картошкачилик, сабзавотчилик, боғдорчилик, узумчиликни ўз
ичига олади. Аҳоли истеъмол учун озиқ-овқат маҳсулотлари, енгил ва озиқ-
овқат саноати қайта ишлаш учун хомашё, чорвачилик учун эса озуқа ишлаб
чиқаради.
42
https://www.wipo.int/pressroom/ru/articles/2017/article_0006.html //
Глобальный инновационный индекс 2017 г.: в
рейтингах лидируют Швейцария, Швеция, Нидерланды, США и Соединенное Королевство.
43
Ўша
ерда.
44
http:// www.fao.org/ about/ meetings/ agricultural-innovation-family-farmers-symposium/ about/ en/
;
Consensus Reached on
New Sustainable Development Agenda to be adopted by World Leaders in September
;
Open Working Group proposal for
Sustainable Development Goals
.
529
Тармоқ тузилмасининг кўрсаткичи сифатида, умумий ишлаб чиқарил-
ган маҳсулотлар ҳажмида ҳар бир тармоқда етиштирилган маҳсулотнинг
улуши хизмат қилади. Ҳозирги пайтда ўсимликчилик қишлоқ хўжалигининг
ҳамма маҳсулотлари орасида энг кўп улушни эгаллайди.
Қишлоқ хўжалигида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга усту-
ворлик берилиши ҳамда тармоқда таркибий ўзгаришлар ва диверсифика-
циялаш натижасида уларга ажратилаётган экин майдонларининг кенгайти-
рилиши, ҳосилдорликни оширишга оид агротехнологик тадбирларни ўтка-
зиш ҳисобига ўсимликчилик тармоғининг улуши 2018 йилда 53,2 фоизни
ташкил этди.
Кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгаришлар ва
тармоқни диверсификациялаш ҳамда модернизациялаш ҳисобига қишлоқ
хўжалиги экинларининг экин майдонлари ўзгарди, шу жумладан пахта экин
майдони 2005 йилда 1472,3 минг гектардан 2018 йилга келиб, 1333,9 минг
гектаргача, донли экинлар 1616,1 минг гектардан 1107,1 минг гектаргача
камайган. Бунинг натижасида сабзавот, полиз экинлари, мойли экинлар,
озуқа экинлари, дуккакли экинлар, картошка, интенсив боғлар ва токзорлар
учун мўлжаланган экин майдонлари кўпайган.
Ресурс тежовчи технологияларнинг жорий этилиши ва бошқа агро-
инновацион тадбирлар ҳисобига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги
ошди, айнан мана шу кўрсаткич қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши сама-
радорлигини белгиловчи асосий омиллардан бири бўлмоқда.
Деҳқончилик тармоғидаги илмий-техника тараққиёти (ИТТ) –
тармоқларни энг кам сарф билан юқори сифатли маҳсулотларни максимал
миқдорда олишга йўналтирилган фан, техника ва технологиянинг узлуксиз ва
ўзаро алоқадорликда ривожланишига асосланган доимий сифат жиҳатдан
такомиллашувига қаратилган жараёндир.
Деҳқончиликда ИТТ деб, тупроққа ишлов бериш усулларини мукам-
маллаштириш, инновацион технологиялар ҳамда тармоқни модернизациялаш
ва диверсификациялаш натижасида алмашлаб экишни жорий этиш, экин
майдонларининг оқилона таркиби, органик ва минерал ўғитлардан самарали
фойдаланиш, касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш усулларини
оптималлаштириш, уруғчиликни яхшилаш ва юқори ҳосилли нав ва
гибридларни яратиш, хўжалик юритиш тизимини такомиллаштириш,
маҳсулотларни йиғиш, ташиш, қайта ишлаш, сақлаш ва реализация қилиш-
даги йўқотишларни камайтириш асосида экин майдонларини яхшилаш,
тупроқ унумдорлигини тиклаш ва ошириш, экинларнинг ҳосилдорлиги
ошишида қўлланувчи агротехник жараёнларни айтиш мумкин.
Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги техникасининг эволюцияси аниқ
деҳқончиликдан (Precision Farming) замонавий билимларга асоланган
рақамли деҳқончиликка (Digital Farming) ўтиш имконини беради. Рақамли
деҳқончиликда Precision Farming технологиясидан ташқари интеллектуал
тармоқлар ва маълумотларни бошқариш воситаларидан фойдаланилади.
530
Рақамли деҳқончиликни ривожлантириш ва амалиётда қўллаш учун
иккита асосий шарт бажарилиши зарур: Биринчиси: “ақлли машиналар”:
бунда машиналар маълумотларни автоматик тарзда қабул қилиши,
жўнатиши, датчиклар орқали ҳосил қилиши ва ишлов бериши лозим.
Иккинчидан, уланган машиналар: алоқа ва интерфейс стандартлари
машиналар ўртасида, бизнес шериклар ҳамда порталлар ўртасида узлуксиз
алоқани таъминлаши керак.
Қишлоқ хўжалигининг кейинги эволюцияси учувчисиз операциялар ва
қарор қабул қилишнинг автоном тизимларини ўз ичига олади. Қишлоқ
хўжалиги робототехника ва (баъзи шаклларда) сунъий интеллектга
асосланган бўлади
45
.
Шундай қилиб, жаҳон қишлоқ хўжалигида, шу жумладан, деҳқон-
чиликда рақамли технологияларни жорий этишнинг 3 босқичи мавжуд:
Учувчи технологиялар. 2000-йилларнинг ўрталаридан бошлаб геолока-
ция, қишлоқ хўжалиги техникаларининг ҳолатини кузатиш ва бошқалар учун
технологиялар жорий этилди.
Бозорнинг тўйинганлиги. Ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалигида рақамли
технологиялар ва дастурий воситалар сони кўпайиб бормоқда. “Ақлли
техника ва технологияларни” ишлаб чиқарувчилари уларнинг технология-
лари оптимал ишлаши учун ўз дастурлари ва ечимларини таклиф этмоқдалар.
Аниқ деҳқончилик билан боғлиқ бир нечта ечимлар мавжуд. Ўсимликлар-
нинг ҳосилдорлигини прогноз қилишда, қишлоқ хўжалиги ишларини
оптималлаштиришда,логистикани бошқаришда ва бошқалар учун геолокация
маълумотларидан фойдаланишнинг турли хил вариантлари таклиф этилади.
Қишлоқ хўжалиги технологияларининг янги авлоди – буюмлар Интернети ва
блокчейннинг пайдо бўлиши фойдаланувчига қўшимча таъсир кўрсатади.
Интеграция - келажакнинг асосий тренди ҳисобланади. Рақамли қишлоқ
хўжалиги технологиялари соҳасидаги мавжуд ишланмаларни бирлаштирган
ва танлов муаммосини ва шу билан боғлиқ хавфларни бартараф этадиган
ягона стандартлар ва ечимларни таклиф қила оладиган компаниялар қишлоқ
хўжалигини рақамлаштиришда етакчига айланади. Шундай қилиб, қишлоқ
хўжалигини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусияти рақамли техноло-
гиялар элементларини жорий этиш шароитида акс этади ва, умуман, қишлоқ
хўжалигини рақамлаштириш самарадорлигига таъсир қилади. Юқори
технологияларни жорий этиш бозорни кейинчалик ахборот технология-
ларининг маҳсулотлари билан тўлдириш интеграциялашувнинг "ривож-
ланиш вектори" сифатида катта аҳамиятга эга. Шу сабабли рақамли техноло-
гиялар элементларини жорий этиш даврига риоя қилиш ғоят муҳимдир,
чунки бу нафақат технологияларни ривожлантириш вақтини оптималлаш-
тириш, инвесторларни жалб қилиш, балки умуман минтақанинг аграр
иқтисодиёти самарали ишлашига имкон беради.
45
Беленков А.И. Цифровое земледелие (Digital Farming) // Нивы России. - 2017. - № 10. – С. 52-58.
531
Do'stlaringiz bilan baham: |