Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИ УЧУН ЮКСАЛИШНИНГ ҲАҚИҚИЙ



Download 7,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet242/260
Sana25.02.2022
Hajmi7,67 Mb.
#291106
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   260
Bog'liq
2-qism-toplam-4-5-mart

ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИ УЧУН ЮКСАЛИШНИНГ ҲАҚИҚИЙ 
ПОЙДЕВОРИ РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ ҲАЁТГА КИРИБ 
КЕЛИШИ 
Ғ.З.Убайдуллаев (доцент, Мухаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ) 
Президентимиз ташаббуслари билан ўтган 2020 йилга “Илм, маърифат 
ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб ном берилганлиги 
бутун Ўзбекистон халқини янги ғоялар сари руҳлантириб юборди. Чунки 
йилга бундай ном берилиши ортида илмий салоҳият, инсон капиталининг 
51
https://www.statista.com/statistics/456679/digital-advertising-revenue-format-digital-market-outlook-worldwide/.


536 
юқори сифатига эришиш, ҳамда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш 
инновацион иқтисодиёт ва ахборот жамиятлари асосида қонун устуворлиги 
ётади [1].
Мамлакатни рақамли трансформация қилиш, худудлардаги давлат ва 
хўжалик бошқаруви органлари, иқтисодиётнинг реал сектор корхоналари 
фаолиятига илғор технологияларни кенг жорий этиш, рақамли иқтисодиёт 
соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида Президент фармонига 
мувоффиқ “ Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегияси тасдиқланди [2]. 
Келгусида барча мактаблар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан
100 фоиз Интернет билан таъминланади [3]. 
Фарзандларимизнинг (IT) технологияларига қизиқишини янада ошириш 
ва уларнинг етук мутахассис бўлиб етишиши учун шароит яратиш мақсадида 
Ҳукуматимиз томонидан худудлар бўйича 2020 йилда 14 та, 2021 йилда 82 
та, 2022 йилда 64та, 2023 йилда 45 та ахборот технологиясига ихтисослашган 
мактаблар ташкил этилади [4]. 
Ахборот технологияларининг ривожланиши иқтисодиёт глобаллашуви-
нинг моддий асосини яратади. Ўзбекистон халқаро Глобал инновацион 
индекси рейтингида 2015 йилда 140 дан ортиқ давлатлар ичида 122-ўринни 
эгаллаган бўлса, бу кўрсаткич 2020 йилда 131 дан ортиқ дунё мамлакатлари 
ичида Ўзбекистон 93-ўринни эгаллади [4]. 
Жаҳон иқтисодий форумининг Глобал рақобатбардошлик индексида 
Ўзбекистон Республикасининг ўрнини акс эттириш бўйича ҳукуматимиз 
раҳбарлари бошчилигида илгари сурилаётган, яъни мамлакатимизни халқаро 
рейтинглардаги ва алоҳида таркибий индикаторлардаги ўрнини яхшилаш 
учун масъул давлат органлари иштирокида кечиктириб бўлмас дастурлар 
амалга оширилмоқда. 
Глобаллашув-бу аввалом бор ижтимоий-иқтисодий ҳаёт суратларининг 
беқиёс даражада тезлашуви демакдир. Бундай тез суратда кечаётган 
жараёндан четда туриш ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмайди. 
Шундай экан жараёнга фаол иштирок этиш айниқса давлатлар ўртасида 
турли соҳаларда интеграциянинг кучайишига олиб келади.Ўз навбатида 
таълим-тарбияни ва бир қатор бошқа тармоқларни ривожлантириш учун 
ривожланган хорижий давлатлар инвестицияларини киритилишига, ахборот 
технологиялари, 
илм-фан 
ютуқларининг 
тезлик 
билан 
тарқалиш 
имкониятларини яратади.
Ахборот технологияларини ривожланиши ва татбиқ қилиниши эвазига 
кундалик ҳаётимизда жуда кўплаб қулайликлар пайдо бўлмоқда. Рақамли 
технологиялар ривожланиши ортидан инсон, унга керакли хизматдан тезроқ 
фойдаланиши, интернет орқали ўзига керакли маҳсулотларни арзон сотиб 
олиш билан кўплаб пул маблағлари ва вақтини тежайди. Албатта, ахборот-
коммуникация технологияларининг ривожланиши, замонавий технология-
ларнинг ҳаётимизга тадбиқ этилиши ҳар бир инсон ҳаётида кўплаб ижобий 
имкониятлар вужудга келади. 


537 
Президентимизнинг 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва 
электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
қарорида 2023 йилга бориб рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички 
маҳсулотидаги улушини 2 баробар, ушбу соҳадаги хизматлар ҳажмини 3 
баробарга ошириш вазифаси қўйилган[5].
Ҳозирги кунда 
ахборот- 
технологияларнинг Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот(ЯИМ) ҳажмидаги 
улуши 2,4 фоизни ташкил этади. Юртимизда келгусида миллий ЯИМ 
ҳажмида
ахборот-коммуникация технологиялари хизматининг улушини 2025 
йилда - 5, 
2030 йилда эса 10 фоизга етказиш мўлжалланган. Жаҳон банки 
мутахассисларининг тадқиқотлари тезкор интернетдан фойдаланувчилар 
сонининг 10 фоизга кўпайтирилиши миллий иқтисодиёт ЯИМ ҳажмини ҳар 
йили 0.5-1.5 фоизга ошиши имкониятини беришидан далолат беради. Дунёда 
рақамли иқтисодиёт ўсишининг суръатлари ҳозирнинг ўзида йилига деярли 
20 фоизни ташкил этмоқда. Жумладан АҚШ саноатни “рақамлаштири-
лиши”дан 2025 йилгача қўшимча 20 трилион доллар даромад олиши 
кутилмоқда. Жанубий Кореяда эса “электрон ҳукумат” ва “электрон восита-
чилик”нинг жорий этилиши йилига 10-15 миллиард доллар миқдорида 
даромад келтиряпти. Бу рақамли иқтисодиёт учун сарф қилинаётган 
харажатлардан 30-40 баробар ортиқдир[5].
Рақамли иқтисодиётнинг ривожланишидаги афзалликлар: 
- ишлаб чиқаришда меҳнат самадорлигини ошиши;
- тадбиркорлар рақобатбардошлигининг ўсиши;
- ишлаб чиқаришдаги ҳаражатларнинг камайиши;
- янги иш ўринлари яратилиши; 
- янги замонавий касблар пайдо бўлиши;
- камбағалликни енгиш ва ижтимоий тенгсизликнинг йўқолиши;
- илм-фанни ривожланиши;
Булар рақамли иқтисодиётнинг бор йўғи бир нечта афзалликлари холос. 
Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши бизнинг кундалик ҳаётимизгаижобий 
таъсир қилади, оддий фойдаланувчига кўплаб қўшимча имкониятлар беради 
вақолаверса, бозорни ўсиши ва ривожланишини таъминлаб беради. АТ-
хизматлари бозори профессионалларга талабни шакллантириб, улар 
мутахассислиги бўйича чуқур билим , чет тилларида гаплаша олишдан 
ташқари, масофавий ҳамкорлик, креатив фикрлаш, касбий жавобгарлик ва 
мослашувчанликга ҳам эгадирлар. 
Мамлакатимизда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини 
ривожлантириш, электрон давлат хизматларини кўрсатишнинг яхлит 
тизимини яратиш, давлат органларининг аҳоли билан мулоқот қилишининг 
янги механизмларини жорий этиш юзасидан катта ишлар олиб бориляпти. 
Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши учун киритилаётган сармоялар ва 
харажатлар эвазига яқин йилларда иқтисодиётимизни ривожланган 
мамлакатлар қаторига чиқишига олиб келади. 
Хулоса қилиб айтганда мамлакатимизда ахборот-коммуникация 
технологиялари изчил ривожланишига катта эътибор берилаётгани боис 


538 
хизматлар ҳажмининг ўсиб бориши, ахборотлашган жамиятда инсон қулай 
шароитларга эга бўлиб, умуман олганда "Рақамли(ахборотлашган)
иқтисодиёт"нинг жорий қилиниши аҳолининг рақамли маданиятини 
таъминлаб янада фаровон яшашига олиб келади. 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24
анвардаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 
Халқ сўзи, 2
020 йил 25 анварь.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ Рақамли Ўзбекистон - 2030” 
стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сонли фармони. 
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўқитувчи ва 
мураббийлар – Янги Ўзбекистонни барпо этишда катта куч, таянч ва суянчимиздир” нутқи. 
2020 йил 1 октябрь, 188-сон. 
4. Н.Жумаев “Рақамли иқтисодиётсиз мамлакат иқтисодиётининг келажаги йўқ”. Янги 
Ўзбекистон газетаси 2020 йил 30 сентябрь 187-сон.
5. 
Абдурахманов К.Х. “Анализ современных инновационных подходов к управлению 
человеческим развитием”. Научно-аналитический журнал «Наука и практика» Российского 
экономического университета имени Г. В. Плеханова. Т. 10, № 29, 2018 г. 

Download 7,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   260




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish