Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯСИ ВА



Download 7,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet240/260
Sana25.02.2022
Hajmi7,67 Mb.
#291106
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   260
Bog'liq
2-qism-toplam-4-5-mart

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯСИ ВА 
ЎЗИГА ХОС ҲУСУСИЯТЛАРИ
С.Н. Хамраева (и.ф.д., ҚарМИИ) 
Н.Ш. Норбоева (магистрант, ҚарМИИ) 
Бугунги кунда рақамли иқтисодиётнинг дунё миқёсида тутган ўрни ва 
унинг ривожланиш тенденциялари тобора ортиб бормоқда. Иқтисодий 
жараёнларни рақамлаштириш нафақат бевосита ахборот-коммуникация 
тармоғини, балки мамлакат хўжалик фаолиятининг барча соҳаларини ҳам 
қамраб оладиган кенг қамровли тенденцияга айланиб бормоқда. Мазкур 
мақолада рақамли иқтисодиётнинг анъанавий иқтисодиётдан фарқли 
равишда ўзига хос ҳусусиятлари, унинг афзалликлари ва камчиликлари баён 
этилган. Мақолада қиёсий таҳлил натижалари асосида ривожланган 
мамлакатлар ва Ўзбекистон мисолида рақамли иқтисодиётнинг мамлакат 
иқтисодиётига таъсири ўрганилган ҳамда иқтисодиётнинг турли соҳаларида 
истиқболли рақамли янгиликларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашда 
давлатнинг фаол иштироки зарурлиги асосланган. 
“Рақамли (электрон) иқтисодиёт” ахборот, жумладан, персонал ахборот-
дан фойдаланиш ҳисобига барча қатнашчиларнинг эҳтиёжларини максимал 
даражада қондириш, унинг ўзига хос хусусияти бўлган иқтисодиётдир. Бу 
ахборот-коммуникация ва молия технологияларининг ривожланганлиги, 
шунингдек, биргаликда гибрид дунёда барча иқтисодий фаолият субъектлари 
-товарлар ва хизматлар яратиш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш 
жараёни объектлари ва субъектларининг тўлақонли ўзаро алоқа қилиш 
имкониятини таъминлайдиган инфратузилма очиқлиги туфайли ўринга эга 
бўлиши мумкин. 
Рақамли иқтисодиёт меҳнат унумдорлиги ва иқтисодий ўсишни тезла-
тиш, турмуш сифати ва инвестицион муҳитни яхшилаш мақсадида рақамли 
технологиялар, институтлар, номатив-ҳуқуқий база, кўникмалар ва бизнес 
ёрдамида он-лайн режимида маълумотлар алмашиниш воситасида иқтисодий 
ривожланиш парадигмасидир. 
Рақамли иқтисодиётнинг ижобий жиҳатлари. Ўзбекистон Республи-
касида рақамли бизнесга қарши ҳар қандай буюртма ишларни бефойда қилиб 
қўйиши ва мамлакатда қулай ишбилармонлик муҳити яратиши мумкин. 
Рақамли иқтисодиёт қуйидаги вазифалар тўпламини бажариши мумкин: 
Ø рақамли иқтисодиёт илк марта шаҳар, минтақа, тармоқ, бутун мамла-
кат иқтисодиёт тармоқларини умумий бир майдон сифатида кўришга имкон 
беради.Бу,масалан, “Бизнеснинг рақамли диагностика лабораторияси”га янги 
маҳсулот ва бозорлар яратишга, мавжуд бозорларни энг илғор товар ишлаб 
чиқарувчилар манфаатларига мос ҳолда структуралаш, сунъий интеллектдан 
фойдаланиш асосида бошқарув тизимини оптималлаштиришга имкон беради; 
Ø муҳим инфратузилмани ҳимоя қилиш даражасини ошириш; 
Ø рақамли иқтисодиётнинг қонунчилик базасини шакллантириш; 


532 
Ø рақамли иқтисодиётда жиноятчиликнинг қатъий таъқиб қилиниши; 
Ø ҳуқуқларни рақамли кодларга ўтказишга тайёрлик; 
Ø бутун иқтисодиёт тармоқлари учун рақамли иқтисодиёт умумий 
универсал стандартлари ишлаб чиқиш; 
Ø ҳукумат, бизнес ва жамият учун ўзаро алоқалар умумий қоидаларига 
ўтиш; 
Ø рақамли иқтисодиётдан мамлакатда тизимли ишсизлик, аҳолининг 
харид лаёқати ва турмуш даражасининг пасайиши, саноат ва қишлоқ 
хўжалиги ишлаб чиқариши пасайиши, давлат бюджет даромадларининг 
пасайишига олиб келадиган вайрон қилувчи сифатида эмас, балки 
иқтисодиётнинг реал сектори пойдевори сифатида фойдаланиш; 
Ø ақлли шаҳар, ақлли милиция, ақлли темир йўллар ва ҳ.к. – 
фуқаролар ҳаёт сифатининг яхшиланиши; 
Ø рақамли иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръати ва рақамли 
иқтисодиётнинг иқтисодий самарадорлиги; 
Ø умумий рақамлаштиришга таҳдидларни, мутахассислар ва 
жамиятнинг бу мавзудаги суҳбати чуқурлиги ва очиқлигини англаб етиш. 
Рақамли иқтисодиётнинг салбий жиҳатлари. Рақамли иқтисодиётни 
лоббистика ёндашуви нуқтаи назаридан иқтисодиёт тармоқларининг ўз-
ўзидан мавжуд бўлган қисми сифатида эмас, биринчи ўринда бир миллион 
тонна виртуал олтин, олтин-доллар стандартидан воз кечилгандан сўнг 
жаҳон иқтисодиётини иккинчи Буюк депрессия хавфи олдига олиб келган 
1000 триллион доллар ҳеч нарса билан таъминланмаган дериватдан иборат 
бўлган АҚШ давлат лоббистикаси экспорт қилинадиган воситаси сифатида 
фаолият кўрсатган. Шундай қилиб, лоббистика ёндашуви асосида, маънавий 
омилни ҳисобга олган ҳолда рақамли иқтисодиётни баҳолашда инсоният узра 
муаллақ турган жиддий хавфнинг кўламини белгилайди.
Маънавий нуқтаи назардан рақамли иқтисодиётнинг вазифаси дунё пул 
тизимини тугатиш ҳисобланади. Ҳамма пулларни йўқ қилиш. Бугунги кунда 
пул – шартли нарса, худди папуасларда шиша мунчоқлар каби ҳеч нарса 
билан таъминланмаган. Рақамли иқтисодиёт шароитида банкларда пул эмас, 
рақамлар ётади. Вирус ҳамма рақамларни йўқ қилиши, давлат ва аҳолини бир 
кунда қашшоқ қилиб қўйиши мумкин. Буларнинг барчаси эҳтимолий салбий 
жиҳатлар ҳисобланади.
Рақамлаштириш натижасида содир бўладиган энг жиддий хавф-хатарлар 
дан бири ўрта ва паст малакали ихтисосликлар орасида оммавий ишсзлик 
истиқболи ҳисобланади. Ўрта синф вакиллари кескин камайиб кетиши 
мумкин, чунки биринчи навбатда айнан шу иш ўринлари автоматлаштирила-
ди ва роботлар билан алмаштирилади. Фаол, маълумотли, меҳнатга лаёқатли 
аҳолининг етарли даражада юқори турмуш тарзига ўрганиб қолган сезиларли 
қисми “ғарб турмуш тарзида йўл четига чиқиб қолади”. Бироқ рақамли дунё 
шу қадар тезкорлик билан шаклланадики, бошқа малакага эга бўлган кадрлар 
тақчиллигини кафолатлаш мумкин бўлади. Шу сабабли ҳозирча ким 
ўзгаришларга тайёр бўлса, бунинг учун унда ҳали вақт бор. 


533 
Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётнинг улуши ЯИМда 2,2 % ни ташкил 
этади. Аммо шу билан ўртача оптимал кўрсаткич 7-8% ни ташкил этиши 
керак. Масалан, Буюк Британияда 12,4%, Жанубий Кореяда - 8%, Хитойда - 
6,9%, Ҳиндистонда–5,6% ни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий 
этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сонли 
қарори асосида 2023 йилга келиб, рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи 
ички маҳсулотидаги улушини 2 бараварга кўпайтириш назарда тутилган. 
Иқтисодиётни ривожлантириш стратегияси саноат, хизмат кўрсатиш соҳаси 
ва қишлоқ хўжалигини равнақ топтириш, тадбиркорда ташаббускорликни 
кучайтириш, молиявий ресурслар билан таъминлаш каби омилларга 
асосланади. Иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш 
ҳисобига 2035 йилга бориб, мамлакат ялпи ички маҳсулоти 122 миллиард 
АҚШ долларига етказилади. 
Шунингдек, Ўзбекистондаги рақамли иқтисодиётни ривожланишини акс 
эттирувчи кўрсаткичлар дунё кўрсаткичларидан анча орта қолмоқда. 
Масалан, интернет тезлиги бўйича 2020 йилда Ўзбекистон жами 176 
мамлакат ичида 98 ўринни эгаллаб, 29,68 Мбит/с ни ташкил этган
46

Шу билан бирга рақамли иқтисодиётни ривожланишига таъсир этувчи 
омиллардан бири бу АКТларга сарфланган инвестициялар ҳисобланади. 
Ўзбекистонда 2017 йилда АКТ сарфланган инвестициялар жами иқтисодиёт 
тармоқларига сарфланган жами инвестицияларга нисбатан 3,1 фойизни 
ташкил этган бўлса, 2019 йилда ушбу кўрсаткич 1,8 баробар камайиб 1,7 
фоизни ташкил этган.
Аммо олиб борилган тадқиқотларга кўра, АКТ тармоғи ривожланган 
давлатларда рақобатбардошлик даражаси ҳам юқори бўлиб, улар истиқболда 
иқтисодиётдаги самарадорликни оширмоқда. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, 
АКТга қилинадиган инвестициялар мамлакатнинг макроиқтисодий кўрсат-
кичларига ҳам ижобий таъсирини кўрсатмоқда.2-расмдан кўриниб туриб-
дики, АКТга инвестициялар миқдорини 10%га оширганда,ЯИМ Буюк 
Британияда 0,6%га, Австралияда 0,8% га, Янги Зеландияда 0,9% га, 
Малайзияда 0,14% га ортган. Ушбу кўрсаткич дунё мамлакатлари бўйича 
ўртача 0,7 %ни ташкил килган. 

Download 7,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   260




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish