Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги



Download 1,88 Mb.
bet4/18
Sana25.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#259966
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Boltayev M. BMI 2017 full

Фойдаланилган адабиётларрўйхати....….....................................................

80

Иловалар: Фильмдан фотосуратлар .............…….......................................

81



КИРИШ
Санъат, айниқса кино санъати инсон қалби ва тафаккурига маънан таъсир ўтказади. Санъат турлари орасида ўзининг таъсирчанлик даражаси, кучли тарбиявий аҳамияти ва оммабоплиги бўйича кино санъати бошқа санъат турларига қараганда юқори ўринда туради.
Франциялик тадбиркорлар, ака-ука Огюст ва Луи Люмьерлар тарихда илк бор кинокамерани патентладилар. Айнан мана шу кундан бошлаб инсоният тарихи, унинг маънавий хаёти оламшумул ўзгаришларга юз тутди. Кинематограф1 тезкор суръатларда бутун дунё бўйлаб тарқалди ва олам ахлини лол қолдира бошлади.
Кино ихтиро қилинганида, буюк француз рангтасвирчи рассоми Сезан унинг асл моҳияти ва чегара билмас қудратини англагани ва тан олгани холда унга “...Бу кундан бошлаб бизнинг санъатимиз (рангтасвир) таназзулга юз тутади, чунки кино туғилди...2” дея кинонинг оммавийлигига урғу бергани холда унга юксак баҳо берган эди.
Бугунги кунда дунёдаги етакчи давлатлар ўз миллий кино санъатига эга. Бугунги ахборотлашув замони дея таърифланаётган ХХI асрга келиб, жаҳон кино санъати соҳасида мисли кўрилмаган даражадаги ютуқларга эришилди. Оддий тасмадан “3Di”, “5Dii” форматдаги кўп карра юқори ҳис эттириш даражасига кўтарилган фильмлар инсон онгини бутунлай қамраб олиш қудратига эга бўлди. Фильмларда янги ва тезкор, қулай ва сифатли техникалар ёрдамида инсон ақлини лол қолдирадиган сюжетлар яратилди. Шундай қилиб, дунё киносида “янги давр” вужудга келди. Эндиликда улкан индустриялар ҳосиласи бўлган кино, санъатдан саноатга айланди. Саноат эса ўз-ўзидан иқтисодий ва сиёсий мақсадларга эришиш йўлидаги ҳодиса демакдир.
Ҳақиқатдан, бугун кино, томошабинларнинг дунёқарашини ва фикрлаш доирасини ўзгартиришда асосий воситалардан бирига айланиб улгурди. Кинонинг миллат танламай, чегара билмай тезкор суръатларда жахон бўйлаб тарқалиб бораётганини кўрган ва унинг қудратини англаб етган бир қатор сиёсат арбоблари ундан мафкуравий қурол сифатида фойдаланишни мақсад қилиб олдилар. Шу билан бирга, баъзи сиёсий гуруҳлар ва қора ниятли кучларнинг жангарилик, аҳлоқсизлик, бузғунчилик ва енгил-елпиликни тарғиб қилувчи вайронкор ғояларини тарғиб этишда кинонинг жуда қўл келаётгани ҳам сир эмас.
Истиқлол йилларидан бошлаб мамлакатимизда ҳам кино санъати учун эркин ижод даври бошланди. Нафақат экран санъати, балки санъатнинг барча турлари ривожига ҳисса қўшаётган иқтидорли ёшларимиз учун қулай ижодий имкониятлар яратилди. “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 9 мартдаги “Кинематография соҳасини такомиллаштириш” Фармони3 билан кино соҳасининг алоҳида тармоқ тизими сифатида қайтадан тикланиши, 2004 йил 16 март “Кинематография соҳасида бошқаришни такомиллаштириш” Фармонига4 асосан,2004 йил 17 мартда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиниши миллий кино санъатини ривожлантириш йўлида олиб борилган саъй-ҳаракатлар хусусий кино студияларнинг кўпайишига асос бўлди.
Ҳозирги кунга келиб Ўзбекистонда кино-видеомахсулотлар ишлаб чиқаришга изн олган ташкилотлар сони 700 га етди. Ўзбекистонда йилига 50 дан зиëд бадиий филмлар суратга олиниб экранларга чиқарилмоқда. Ўзбекистондаги 160 дан зиëд кинотеатрлар репертуари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган кинолар ва чет эл кинолари асосида фаолият юритмоқда. Бундай шароитлар кино ижодкорлар учун ўз имкониятларини синаб кўришга йўл очди. Натижада, миллий кино санъати соҳасини ривожлантиришга асос бўладиган ижодий рақобат кучая бошлади. Бу борада кино санъатининг асоси бўлган операторлик сохаси ҳам техниканинг ривожланиши таъсирида тасвирий ифодавийлик ҳам хайратланарли даражада ўзгарди.

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish