Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини


ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/258
Sana23.02.2022
Hajmi10,51 Mb.
#130560
TuriСборник
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   258
Bog'liq
Toplam-2-1

ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН 
ФОЙДАЛАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ 
Н.М. Бахриддинова, Ш.М. Савриев 
Бухоро муҳандислик-технология институти 
Олий таълимда талабаларга «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фанини 
ўқитишдан кўзда тутилган асосий мақсад, ишлаб чиқариш билан инсон 
орасидаги ўзаро алоқадорликка хос бўлган қонуниятларни яхлит бир тизимда 
тадқиқ этишга, ўз йўналиши доирасида ҳаёт фаолияти хавфсизлиги 
муаммоларини оқилона ҳал этишга ва бу масалаларни ҳал этиш йўлларини 
турли корхоналарнинг ишловчилар онгига сингдиришга қодир бўлган 
бакалаврларни тайёрлашдан иборат. “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фани 
инсонлар ҳаёти фаолияти жараёнида бўлиши мумкин бўлган бахтсиз 
ҳодисаларнинг олдини олиш, ишлаб чиқаришдаги меҳнат жараёнида 
ишловчиларнинг соғлигини сақлаш, хавфсизлигини таъминлаш ва уларга 
қулай меҳнат шароитларини яратиш бўйича талабаларда билим, малака ва 
кўникмалар ҳосил қилишдан ташкил топган. Корхона, муассаса ва 
ташкилотларда меҳнатни тўғри ташкил қилиш, шу жумладан, ҳаёт фаолияти 
хавфсизлигини, ишлаб чиқариш масалаларини тўғри ташкил этиш муҳим 
аҳамиятга эга
.
Дарс жараёнида таълимни замонавий педагогик технологиялар асосида 
ташкил этиш, ахборот коммуникация воситалари ва интерфаол усуллардан 
фойдаланиш давр талаби. Талаба ёшларга замонавий таълим беришдан мақсад 
уларга юқори даражадаги касбий билим, кўникма ва малакалар билан бир 
қаторда билимларни мустақил эгаллаш ва муаммони мустақил равишда ҳал 
этишда ижодий ёндашиш қобилиятлари ҳам шаклланиши керак бўлади. 
Талабаларда ушбу хусусиятларни шакллантиришда таълим олувчиларнинг 
мустақил ва ижодий фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш ва ўқув билиш 
фаолиятини фаоллаштириш муҳим аҳамиятга эгадир. Шунинг учун ҳам 
бугунги кунда таълим олувчиларининг ўқув-билиш фаолиятларини 
таъминловчи ва ривожлантирувчи замонавий педагогик технологияларни ўқув 
жараёнига жорий этиш асосий вазифалардан ҳисобланади.Таълим 
олувчиларни мустақил ва ижодий ёндошган ҳолда муаммоларни ечимини 
излаш, топиш ва мустақил қарор қабул қилиш қобилиятларини шакллантириш 
ва ривожлантиришга қаратилган замонавий педагогик технологиялардан 
фойдаланиш муҳим ҳисобланади. Бугунги кунда ўқитишнинг фаол 
усулларини қўллаш педагогик технологиянинг асосини ташкил қилади. 
Педагогик технология ўз олдига таълим шаклларини муқобиллаштириш 
вазифасини қўювчи, техник ҳамда шахс ресурслари ва уларнинг ўзаро 
фаолиятини ҳисобга олиб, таълим бериш ва таҳсил олиш жараёнини яратиш, 
қўллаш ва белгилашнинг тизимли методидир. Тез ва тўғри фикрлашга 
йўналтириш (ақлий ҳужум), машғулот мазмунини гуруҳларда таҳлил қилиш, 
ўйин воситасида билим эгаллаш, натижаларни тадқиқ қилиш, кузатув, кичик 


154 
гуруҳларда ишлаш, баҳс, дарсга меҳмон ташрифини ифодалаш ёки таҳлиллар 
асосида дарс ўтказиш, анкета сўровларини ташкил этиш, оғзаки ва ёзма 
машқлар бажариш, видеофильмлар намойиши, кассеталарни тинглаш, 
компакт дисклар ва кўргазмали материаллардан фойдаланиш, турли хил 
компьютер дастурларини қўллаб, дарсларни ташкил этиш ўз самарасини 
бермоқда
.
Дарсларда ҳар хил усулларни қўллаш ўқувчиларда фанга қизиқиш 
уйғотади ва уларнинг фаоллигини оширади. Натижада ўзлаштириш даражаси 
ортади. Бунинг учун ўқитувчи моҳир бўлиши ва мавзуларнинг мазмунига 
қараб дарсни режалаштириши, машғулот жараёнида барча ўқувчиларнинг 
онгли ва фаол ишлашларига эришиши лозим. Масалан, биз тегишли мавзуни 
ўрганишда кўпинча «ақлий ҳужум» методини қўллаймиз. Бу методни 
қўллашда бирор муаммоли вазият келтириб чиқарилади. Уни ечиш бўйича 
ўқувчилар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирадилар. Улар билдирган ҳарбир 
ғоя, фикрлар ҳисобга олинади ва доскага ўқувчининг фикрлари ёзиб борилади, 
бунда ғоява фикрларни билдириш учун аниқ вақт белгиланади. Шу вақт ичида 
деярли барча ўқувчилар ўз фикрларини билдиришга, муаммони тўғри ечишга 
ҳаракат қиладилар, бош қотирадилар.Ҳатто қийин ўзлаштирадиган ўқувчилар 
ҳам муаммога, унинг ечимига қизиқадилар, у ҳақдафикр юрита бошлайдилар. 
Замонавий педагогик технологиялар ёрдамида ташкил этилган машғулотларда 
ўқувчиларнинг мустақил фикрлаши, мавзуни ўрганишда мавжуд манбалардан 
тўғри фойдаланишга ва эркин мулоҳаза юритишга имконият яратилади. 
Шунингдек, ўқувчиларнинг дарсга қизиқишларини оширишга имконият 
яратилади. Ўқитувчи дарсда кузатувчи, бошқарувчи вазифасини бажаради. У 
дарсга тайёргарлик жараёнида изланиш, ўрганиш, яратиш орқали ўз устида 
тинимсиз ишлайди. Бундай дарсларда вақтдан унумли фойдаланиш, мақсадга 
самарали эришиш имконияти катта. Шу сабабли бундай технологияларни ўқув 
жараёнига тадбиқ этиш ўқитувчидан катта тайёргарликни талаб этади
.
Кишилик жамияти ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг ҳозирги 
босқичида инсонни ишлаб чиқариш фаолияти даврида турли зарарли,хавфли, 
психо-физиологик омилларнинг салбий таъсирларидан муҳофазалаш лозим. 
Иш унумдорлигини ошириш ва маҳсулот сифатини яхшилаш муаммолари 
инсоният олдида турган энг асосий аҳамиятга молик масалалардан бири бўлиб 
қолмоқда. Барча корхона ва ташкилотларда ишчи–хизматчиларга қулай ва 
соғлом меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқариш муҳити зарарли 
омилларини меъёрлаш, касб касалликлари ҳамда жароҳатланишларни 
камайтириш йўлларини ишлаб чиқиш муаммоларини муваффақиятли ҳал 
этиш «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фанининг асосий, бош масалаларидан 
бири бўлиб ҳисобланади. Ҳозирги кунда, яъни ишлаб чиқариш юксак 
ривожланган даврда жамиятнинг ҳар бир кишисидан маълумоти, соҳаси, ёши, 
жинси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар ҳаёт фаолияти хавфсизлиги 
бўйича муайян даражадаги билимга, тарбия ва маданиятга эга бўлиши зарур 
ҳисобланади. Бугун жамиятимизда қандай ютуқ ва марраларга эришган 
бўлсак, уларнинг замирида биз танлаган ва бутун дунё эътироф этган, “Ўзбек 


155 
модели” деб ном олган тараққиёт йўли турибди. Ана шу йўлнинг ажралмас 
қисми бўлган, ёшларимизнинг онгу тафаккурини, ҳаётга бўлган муносабатини 
тубдан ўзгартирган Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури таълим–тарбия соҳаси 
ривожи, ҳар томонлама етук авлодни тарбиялаш, юқори малакали кадрлар 
тайёрлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. “Бизнинг энг катта таянчимиз ва 
суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар” деган шиор ҳаётимизда тобора 
ўзининг яққол ифодасини топмоқда. «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги 
фанини»ўқитиш таълим–тарбия бирлигига асосланиб, ушбу фан ўсиб 
келаётган ёш авлодда сиёсий, ғоявий, маънавий–ахлоқий, жисмоний 
фазилатларни, юксак онг ва маданиятни шакллантиради. Демак, ёш авлод, 
бўлажак мутахассисларнинг, умуман, миллатнинг қандай сиёсий, ахлоқий, 
ғоявий тамойиллар асосида яшаши ва меҳнат қилиши бугунги кунда 
юртимизда амалга оширилаётган узлуксиз таълим–тарбия тизими 
самарадорлигига бевосита боғлиқ

Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   258




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish