Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ВИРТУАЛ ТИЗИМДА ИШЛАНМА ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ НАМОЙИШ ЭТИШ



Download 10,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/244
Sana21.02.2022
Hajmi10,07 Mb.
#79225
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   244
Bog'liq
иктисодиётда АКТ

 
ВИРТУАЛ ТИЗИМДА ИШЛАНМА ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ НАМОЙИШ ЭТИШ 
УСУЛЛАРИ 
У.А.Насритдинова (Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Ахборот 
технологиялари кафедраси, ассистенти) 
Анимацион график ўзида ранг, тасвир ва иллюстратив графика сценарияси билан 
ишлашдаги муваффакиятларни муҳандислик графикаси, уч ўлчамли объектларнинг 
ютуклари билан бирлаштирган. Хозирда ўз телевизорларимиз экранига караб, биз 
компъютер реклама клиплари ва телеешиттиришларнинг безаклари кўринишидаги ушбу 
унумдор иттифокнинг меваларини ўз кўзимиз билан кўрамиз.
Анимация — бу, объектлар, камералар, ёруглик манбаларини ўзаро жойини 
алмаштириш ёки уларнинг параметрларини вакт бўйича ўзгаришига эга вазифа, 
топширикдир.
Ҳозирги вактда компъютерли графикаси воситаларини кўллашнинг ушбу сохаси 
ғоят кучли ривожланишни бошдан кечирмокда. Хорижий тажрибанинг кўрсатишича, 
хозир 
дунёнинг 
кўпгина 
мамлакатларида 
компъютерлаштирилган 
реклама 
ахборотларининг 
манбалари, 
ихтисослаштирилган 
компъютер 
тизимларининг 
маълумотлар базаси мавжуд, уларга реклама берувчилар белгиланган тўловлар хисобига 
ўз фирмалари ва улар томонидан ишлаб чикарилган товарлар (хизматлар) хакидаги 
маълумотларни киритади. Компъютерлаштирилган рекламага талаб кейинги йиллар ичида 
таккослаб бўлмайдиган равишда ўсди. Бу, хусусан, шунинг билан изохланадики, 
жамиятни ахборотлаштириш ишбилармонлик дунёсининг турли томонларини борган сари 
кенгрок коплаб олмокда: халкаро автоматлаштирилган маълумот банклари, ахборот 
коммуникацион хизмат кўрсатишнинг янги турлари яратилмокда, компъютерли 
телеанжуманлар ўтказилмокда.


119 
Шунинг билан бирга компъютерлаштирилган рекламани кўллаш кўпинча, энг 
аввало, уларни ишлаб чикиш ва фойдаланиш билан боғлиқ муаммоларни келтириб 
чикаради, 
улар 
амалга 
оширилаётган 
компъютерлаштирилган 
рекламанинг 
самарадорлигига катта таъсир кўрсатади, аммо жахоннинг бозор иктисодиётига эга 
ривожланган мамлакатларидаги замонавий ахборот коммуникацион технологияларининг 
янада таккомилла-шуви компъютерлаштирилган рекламадан ахборот махсулотлари ва 
хизматлари маркетингида фойдаланиш ахборот бизнесининг энг фаол ва истикболли 
ё‘налиши эканлигидан дарак беради. Бундан ташкари, реклама фаолиятида компъютер 
графикаси воситаларидан фойдаланишга кизикишнинг ўсиши бир катор сабаблар билан 
асосланган, улар орасида, энг аввало, куйидагиларни таърифлаш зарур:
а) график объектларни ишлаб чикиш сифатининг юкори тезлигини кўллаб-кувватлаш ва 
кудратли, киммат бўлмаган ШКларнинг пайдо бўлиши;
б) турли шакллардаги сифатли компъютерлаштирилган рекламани амалга ошириш учун 
компъютер графикасининг дастурий таъминланишининг мавжудлиги;
в) компъютер графикасининг янги дастурий воситаларини ва бу воситаларни 
ўзлаштиришга имкон берувчи «дўстона» интерфейснинг яратилиши.
Анимацион компъютер графикаларининг дастурий воситаларига, энг аввало, ЗD—
Студио, Аниматор Рrо ва бошкалар киради.
3Д-моделлаштириш ўзида махсуслаштирилган дастурий таъминотдан фойдаланиб, 
3Д-моделни (ёки уч ўлчовли объект кўринишидаги каркас модел) ишлаб чиқиш тартибини 
ифодалайди. Уч ўлчовли модел чизиқлар ва эгри сиртлар билан ўзаро боғланган кўпгина 
нуқталар ёрдамида яратилади. Уч ўлчовли моделлаштириш қўлланиладиган соҳалар 
доимо кенгайиб бормоқда. У қуйидаги: ўйинлар, яъни реалистик персонажларнинг 
моделлаштирилиши амалга оширилиши; тиббиёт—инсон танаси органларининг алоҳида 
моделларининг яратилиши; муҳандислик — транспорт воситалари, янги қурилма ва 
иншоотлар модели ишлаб чиқилиши; киноматография—турлича махсус эффектлар ва 
хаёлий персонажлар яратилиши каби соҳаларни қамраб олмоқда. Шунингдек, реклама 
соҳасида ҳам 3Д-моделлаштиришдан етарлича фойдаланиб келинмоқда.1-расм.
 
1-расм. 3DMaxдастурида 3Dмоделлаштириш жараёни 
Бугунги кунда ўйинларга ҳаддан ташқари қизиқиш кучайиши шу нарсага олиб 
келдики, 3Д-дастурий воситаларини ишлаб чиқувчилар анча такомиллашган иловаларни 
яратишга мажбур бўлмоқдалар. Уч ўлчовли моделлаштиришнинг янги имкониятлари 
мултфилм қаҳрамонларини яратишга кетадиган вақтни сезиларли даражада камайтирди. 
Дастурий восита обйектга ҳаракатни осон бериш ва бунга минимум вақт сарф этиш 
имконини беради. Тажрибали фойдаланувчи ўзининг лойиҳасини яратиш учун кўп 
ҳолларда бир қанча уч ўлчовли моделлаштириш дастурларидан фойдаланади. Юқорида 
номлари келтирилган дастурлардан биргаликда фойдаланиш реалистик ўйинли саҳналар 
яратиш ва маҳсулотни мукаммал кўринишга олиб келиш имконини беради. Амалда барча 


120 
3Д-дастурий воситалари нисбатан бир-бирига ўхшаш интерфейс ва моделлаштириш учун 
ускуналарга эга, аммо дастурлар ўзига хос хусусиятлари билан, шунингдек, ёритишдаги 
ҳисоблаш алгоритмлари, аниматсияларни яратиш ва тасвирни визуаллаштириш бўйича 
ҳам фарқланади.2-расм.
 
2-расм. Autodesk 3D Sstudio Мах дастурлари интерфейси 
3D-дастурий воситаларининг қай бири яхши ёки ёмонлиги бўйича омма томонидан 
қабул қилинган жавобнинг ўзи йўқ. Ҳар бир фойдаланувчи ушбу саволга ўзи учун маъқул 
бўлган 3D-дастурий воситани муҳим деб билади. Фойдаланувчи ўзи ишлайдиган 3D-
дастурий восита билан қанчалик даражада яхши ишлай олиши ва унинг ижодий 
(асбобларни билишдан ташқари бадиий кўникмаларни эгаллаш, ранглар уйг‘унлиги, 
композитсияни билиш мақсадга мувофиқ) имкониятларига жуда ҳам бог‘лиқ бўлади. 
Шунинг учун дизайнер қандай дастурни афзал кўришни ўзи ҳал қилади. Уч ўлчовли 
моделлаштириш дастурий воситалари имкониятларини батафсил ўрганиш учун уч 
ўлчовли элементлардан таркиб топган 3Д-саҳна яратиш керак бўлади. 3D-дастурий 
воситаларнинг ҳар бири ўзининг муайян соҳадаги афзалликларига эга. Уч ўлчовли 
моделлаштиришга мўлжалланган асосий дастурларнинг қисқача тавсифи: 
1. Autodesk 3D Studioо Мах— анча кенг тарқалган, шунингдек, график пакетни 
ўзлаштириш нисбатан осон. қўшиладиган модул ВРай реал обйектлар ва интерйерларни 
яратиш имконини беради. 
2. Autodesk Maya — бошқа дастурлар билан таққослаганда бир қатор 
афзалликларга эга бўлган жиддий график пакет ҳисобланади. Унга қуйидагилар: субдив 
примитивес 
ёрдамида 
моделлаштириш, 
материаллар 
билан 
қулай 
ишлаш, 
моделлаштирилган обйектга турли эффектларни чизиш имконияти, аниматсияларнинг 
ривожланган тизими ва бошқалар тегишли бўлади. Реалистик интерйерлар, персонажлар, 
шунингдек, кинофилмлар ва компютер ўйинлари саноатида визуал эффектлар яратишда 
кенг ишлатилади. 
3. Махоn Sinema 4D — қулай интерфейсга эга бўлган немис график пакети. Тезкор 
хотиранинг кичик юкланишида мураккаб саҳна учун сояларни ҳисоблаш бўйича ўзининг 
ноёб алгоритмига эга.


121 
4. NetsTek LightTsave 3D — жуда ҳам қулай анимацион асбоблар ва юқори сифатли 
рендерингга эга бўлган график пакет. Телевизион форматда уч ўлчовли графика яратиш 
учун қулай. 
Анимацион графика куйидагиларга имкон беради:
1) 3D объектни моделлаштириш ва кўришга, уни замонавийлаштириш ва у билан 
манипулясия килишга; 
2) курилган объектнинг сиртини коплаш учун материални кутубхонадан танлаш 
ёки яратиш (бундай материал текстура деб аталади);
3) оддин яратилган моделларни бўшликса жойлаштириш, яъни бу объектлар учун 
сахна, харакат жойини куриш (масалан, стол, унда пичок ёрдамида «бекиёс мазали 
апелъсинни» кесиш мумкин);
4) текстура объектларини улаш;
5) ёритишнинг характерини белгилаш, ёруглик манбалари ва камераларни сахнада 
жойлаштириш;
6) кадрларнинг изчиллигини белгилаш, объектларни кадрдан кадрга жойини 
ўзгартириш ёки замонавийлаштириш (яна камералар ва ёруглик манбалари учун 
харакатларни хам бериш мумкин);
7) якка кадр ёки бир неча кадрнинг палитра, ёруглик, соялар, кўриш бурчаги, 
объектларнинг ўзаро жойлашуви ва уларни кадрдан кадрга ўзгаришларини хисобга олиш 
билан хисоблаш; бундай хисоблаш рендеринг (инглизча «рендеринг»дан) деб аталади. Бу 
анимациянинг охирги боскичи, бунда тайёр айрим объектлар, эпизодлар ва паллалардан 
яхлит реклама кадри олинади;
8) экранга якка тасвирлар ва кадрларнинг филъм кўринишидаги олинган 
изчиллигини чикариш.
Ўзбекистонда хозир юкори сифатли ва техник даражада бажарилган кўпгина 
ажойиб ишларни санаб ўтиш мумкин. Бу, хусусан, «Ахборот», «Республика мулк 
биржаси», «Авто биржа», «50/50», «Сарик сув ости кемаси» каби эшитгаришларнинг 
компъютерлаштирилган рекламаси.
Компъютерлаштирилган рекламани яратиш технологияси замонавий ахборот 
технологияларини ривожлантириш ва маркетингнинг ахборот коммуникацион, базасини 
такомиллаштириш ишида фундаментал тадкикотларниўтказишнинг янги шахобчасини 
яратиш учун кудратли рағбат бўлади. Реклама таркатишнинг радио ва телевидение каби 
воситаларидан фойдаланишда эфирга буюртма бериш ва сифатли реклама сюжетини 
яратишга кўшимча харажатлар мавжуд, агар мавжуд бўлган ҳисоблаш техникасидан 
компъютерлаштирилган рекламани таркатишда фойдаланилса, бу харажатлардан четлаш 
мумкин.
Ишланма ва технологияларни виртуал тизимда намойиш этиш механизмлари ва 
усулларини таҳлил килиш уларни компъютер графикаси воситалари билан 
такомиллаштириш йўлларини белгилашга имкон беради, яъни:
➢ анимация элементларига жонли видео ва аудио материалларини киритиш;
➢ телекоммуникацион компъютер тармоги оркали таркатиш;
➢ реклама ахбороти истеъмолчиларига рухий таъсир кўрсатувчи, олдин эришиб 
бўлмайдиган кўриш самаралигини олиш имкониятини таъминлаш;
➢ тасвирларнинг аниклигига, 16 млн. ва ундан ортик ранг-туслардан фойдаланиш 
имкониятларига эришиш;
➢ д) керак бўлган холда табиий суратга олишни тўлдириш (масалан, ахборот 
махсулотлари ва хизматларининг хусусиятларини кўрсатишда);
➢ истеъмолчиларни 
реклама 
коммуникацияларининг 
фаол 
иштирокчиларига 
айлантирувчи рекламани таркатиш воситаларини яратиш;
➢ график ахборотнинг янги манбаларидан фойдаланиш. 
Мукаммал дастурлардан ташқари, амалий пакетлар деб аталувчи дастурлар ҳам 
мавжуд. Улар тор ихтисосли функсияларни яратишга ё‘налтирилган бўлиб, юқорида 


122 
келтирилган муҳаррирлардан бирида мукаммал саҳнани яратишга ёрдам беради. Масалан, 
Surios Labs Poser дастури аллақачон тайёрланган персонажлар билан ишлашга ва бошқа 
график муҳаррирга импорт қилишга ё‘налтирилган. DAZ Bryse — виртуал табиий 
ландшафтларни яратишга мўлжалланган график пакет. Тажрибали фойдаланувчи ўзининг 
лойиҳасини яратиш учун кўп ҳолларда бир қанча уч ўлчовли моделлаштириш 
дастурларидан фойдаланади. Хусусан, ЗБруш дастури жуда қулай ҳисобланади. Ушбу 
дастур график планшетлардан фойдаланиб, обйектларга турли хил чўткалар билан чизиш 
орқали уларни моделлаштириш имконини беради. Персонаж моделини уч ўлчовли 
моделлаштириш дастурларидан бирида яратиб, сўнгра ЗD буруш дастурига импорт қилиш 
ва ишни охириги етказиш (ажинлар, бурушган жойларни қўшиш ва бошқаларни амалга 
ошириш) мумкин. 

Download 10,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish