Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Jeep машинасини сотди. General Motors



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/199
Sana21.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#42424
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   199
Bog'liq
Бутабоев Бизнес бошкариш асослари

Jeep машинасини сотди. General Motors эса Chevrolet авто-
мобиль маркасини 18 марта кўп сотди, лекин аввалги «мар-
рага» эриша олмади.
Ҳозирги даврда АҚШда 660 дан ортиқ фирма пишлоқ 
ишлаб чиқаради. 380 та фирма тузланган бодрингни махсус 
идишларга жойлаб, сотади. 864 компания конфетлар ишлаб 
чиқаради. 786 та пиво ишлаб чиқарадиган заводлар фаолият 
юритмоқда, биргина Нью-Йорк шаҳрида 121 та пиво заводи 
мавжуд. Кейинги 10 йиллар ичида немис пиво компаниялари 
– Carlsberg, Bavariya, Xencan ва Чехия пиво компаниялари бир-
галикда АҚШ пиво заводларини «Ер юзидан супуриб» ташла-
ди. Оқибатда, бугун АҚШдаги 786 пиво заводларидан атиги 
40 таси қолди. Нью-Йорк пиво заводидан биттаси омон қолди, 
Чикаго шаҳрида 45 та пиво заводидан биронта ҳам қолмади, 
ҳаммаси рақобатга бардош бера олмади. Ҳолбуки, бугунги 
кунда АҚШ халқи бир сутка давомида 35 млн. баррел пиво 
истеъмол қиладилар. Маркетинг курашидан сўнг АҚШ пиво 
ишлаб чиқарувчи компанияларининг бозордаги улуши 92 
фоиздан 56 фоизга тушиб қолди. 
Бугунги кунда McDonalds йирик империяга айланди, ўз 
ҳисобидан Иллинойс шаҳридаги Гамбургер университетини 
очиб, йилига 8000 та талаба қабул қилади. Университетни 
битирувчиларига бакалавр гамбургеолог мутахассислиги бе-
рилади. Картошка фюри тайёрлаш бўйича иккинчи мутахас-
сислик берилади. 
McDonalds муаллифлари ака-укалар – Или ва Мак 
Рональду эдилар. McDonalds асосий рақобатдоши Burger 
King (муаллифи Fried Chicken) ҳисобланади. Burger King 100 


214
фоиз табиий маҳсулотлар, суяксиз товуқ кабиларни ўсимлик 
ёғида пишириб берадилар. Аммо McDonaldsнинг бир 
камчилиги бор. У ҳам бўлса, маҳсулотни биодизель ёғида 
пиширади. Шу нозик жойидан Burger King McDonaldsга 
ҳужум қилмоқда.
Компьютер курашлари ҳам учраб туради. Мисол учун, 
Dec IBMга қарши курашга чорланди. Dec бозорга мини 
компьютерларни тавсия қилди. Бу компьютерлар PDP-8 
бўлиб, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда кенг қўлланилмоқда. 
1990-2000 йилларда IBM шахсий компьютерлари Dec 
маҳсулотига нисбатан 10 марта яхши сотилган. Бироқ XXI 
асрга келиб, Dec ўз соҳасида инқилоб қилди. Махсус мини 
чўнтак компьтерлари ишлаб чиқара бошлади. Яна бир қулай 
томони – мини компьютерда истеъмол блоги ўрнатилган 
бўлиб, икки йилгача қувватлантиришсиз ишлаши мумкин 
эди. Бу эса маркетинг курашида янги қурол бўлди. 2017 
йил сентябрь ойида компьютер технологияларини ишлаб 
чиқарувчи Dell ЕМС корпорациясини 67 млрд. долларга 
сотиб олди ва натижада персонал компьютерлар бозорига 
кириш, корхона ва фирмаларнинг маълумотларини сир 
сақловчи йирик бизнес марказига айланди.
Хитой 2017 йил Жаҳон смартфон бозорининг 55 фоизини 
эгаллади. Huawei компанияси халқаро бозорга 333 млн. дона 
«ақлли» телефонларни сотувга таклиф этди. Экспертларнинг 
айтишича, бу компания телефонларнинг янги моделини 
ишлаб чиқди ва 110 млн. донасини 2017 йил ноябрь ойида 
сотувга чиқаради.
Жаҳон смартфон бозорида Samsung, Apple, Huawei, Leno-
vo, Others компаниялари лидерлик қилмоқда. Хитойнинг 
икки компанияси Xiaomi ва Lenovo бозорга 70 млн. янги 
телефон аппаратларини сотувга олиб чиқди. Келгусида 
Samsung ва Apple компаниялари ўз ўринларини Хитой 
компанияларига бўшатиб берадилар.
Howlett-Packard жаҳонда иккинчи йирик компания 
эди. Компьютер Apple офисида эмас, унда ишлатилар эди. 
Юқоридаги компаниялар ўртасида маркетинг кураши давом 
этмоқда. Лидерликка гоҳ IBM даъвогарлик қилса, бошқа 
вақт лидерликни Dec қўлга олмоқда. Маркетинг курашида 
жуда катта молиявий йўқотишлар бўлиб туради. «Пиво 


215
курашлари», салқин ичимликлар – Pepsi ва Cola, гамбургер 
курашлари бундан далолат беради. XEROX компаниясининг 
йиллик савдо тушуми 2 млрд. доллар, IBM бу соҳада 40 
млрд. доллар даромад қилса-да, булар ўртасида тинимсиз 
кураш давом этади. Ўзининг салқин ичимликлари билан Co-
ca-Cola Pepsi-Colaга қарши кураш эълон қилди... Албатта, 
бу курашлар интеллектуал характерга эга, яъни курашни 
кўзимиз билан кўрмасак-да, бунинг натижалари кўриниб 
турибди.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish