42
Procter&Gamble ўзини инновацион компания ҳисоб-
лайди. Компания шатида 8000 дан ортиқ олим-конструктор-
лар ва 22 нафар изланувчи, илмий марказлар бор. Савдо мар-
каси
P&G 8 млрд. доллар қийматга эга. Кейинги йилларда
кўплаб янги маҳсулотлар,
яъни кир ювиш кукунлари, совун-
лар, тиш пасталари, турли шампунлар, доғлар ва кирларни
тозалайдиган кимёвий моддалар ишлаб чиқаришни йўлга
қўйди. Асосий савдо маркалари «Tide», «Pampers», «Bounty»
ва «Crest»лар доимо янгиланиб турибди.
Мамлакатимизда бизнес жараёнларини жадал
ривожлан-
тириш учун ишлаб чиқаришни техник ва технологик
жиҳатдан узлуксиз янгилаб бориш, доимий равишда ички
имконият ва захираларни излаб топиш, иқтисодиётда чуқур
таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, саноатни модерни-
зация ва диверсификация қилишни изчил давом эттириш за-
рур. Бизнес жараёнларининг ривожланиши аҳоли
даромад-
ларини янада кўпайтириш, одамларимизнинг ҳаёт даражаси
ва сифатини ошириш учун мустаҳкам асос яратади. Аҳоли
даромадларининг ортиши натижасида ички истеъмол талаби
кенгаяди.
«Levi Srauss» дунёдаги кийим кечак ишлаб чиқариш (аёл-
лар ва эркаклар кийим-кечаклари) йирик компания бўлиб
140-150 та филиаллари бўлиб, 44-49 минг ходимлар ишла-
ган. Ижтимоий дастурлари асосида кўплаб давлатларга Мек-
сикага, Аргентинага ўз ҳисобидан клиникалар, Филиппин
давлатига эса чучук сув учун канализация, сув хўжалиги ин-
шоотлари қуриб берган.
АҚШ иқтисодиётида хусусий
мулк бизнес фаолияти-
ни эркин танлаш, фойда олиш ва рақобатга бардош бера-
ди. АҚШда бизнес эгалари қаерда бизнес қилишни ўзлари
ҳал қиладилар, қаерга сотишни ўзлари режалаштирадилар.
Истъемолчилар эса қаердан харид қилиш, нима сотиб олиш
ва нимага пул сарфлашни ўзлари ҳал қиладилар.
Кейинги 50 йил ичида АҚШ ҳаётида аёлларнинг бизнес
билан шуғулланиши ривожланиб кетди. 1970 йили 40 фоиз
аёллар бизнес билан шуғулланган эди. 2017 йилга келиб, 47-
50 фоиз аёллар бу иш билан шуғулланмоқдалар. Аёлларнинг
кўпчилиги ўзлари иш юритмоқдалар.
43
2009 йилда жаҳонда 70 трлн. доллардан кўп қийматга эга
бўлган товар ва хизматлар ишлаб чиқарилди. АҚШ ҳиссаси
20 фоиз бўлди. 2016 йилда бу кўрсаткич 98 трлн.
доллар
бўлган бўлса, 22 фоизи АҚШ ҳиссасига тўғри келган. Улар-
нинг 86,9 фоизи АҚШдаги кичик корхоналарга тегишли.
Ўзбекистонда АҚШ инвесторлари иштирокида ташкил
этилган 300 дан ортиқ корхоналар (уларнинг 200 дан зиёди
қўшма корхона ва 100 та тўлиқ АҚШ капитали иштирокида-
ги корхоналар) фаолият олиб бормоқда. Мазкур корхоналар
фаолияти саноатнинг тоғ-кон, кимё, енгил саноат, озиқ-овқат
ва машинасозлик каби тармоқларини қамраб олган. Бунга
мисол тариқасида «General Motors», «Кейс корпорейшн»,
«Соса-соlа», «Texaco», «Procter&Gamble» каби йирик тран-
смиллий компанияларни келтириш мумкин.
Ўзбекистон АҚШ билан самолётсозлик,
машинасозлик
ва транспорт инфратузилмаси, иқтисодиётнинг технологик
базасини ривожлантириш, АҚШ
трансмиллий компанияла-
рининг ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар
соҳасидаги тажрибасидан фойдаланиш, маркетинг,
интер-
нет тижорат, инжиниринг, лизинг ва инвестиция хизмат-
лари, логистика, халқаро юк ташиш соҳалари,
шунингдек,
иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун менежерлар ва му-
тахассислар тайёрлаш, малакасини ошириш бўйича қўшма
лойиҳаларни амалга оширишда иқтисодий ҳамкорлик
қилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: