Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 29 августда 1401-сон


ВОСИТАЛАРНИ ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ



Download 224,5 Kb.
bet9/12
Sana20.03.2022
Hajmi224,5 Kb.
#504496
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
ВОСИТАЛАРНИ ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ

44. Юридик шахс иштирокчилари таркибидан чиқаётган иштирокчига асосий воситани бериш иштирокчилар йиғилишининг қарорига асосан ёки таъсис ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


45. Иштирокчи юридик шахс иштирокчилари таркибидан чиқаётганида асосий воситалар билан ҳисоб-китоб қилиш муносабати билан асосий воситалар корхона ва ташкилотлар балансидан баланс қиймати бўйича ҳисобдан чиқарилади.


46. Иштирокчи юридик шахс иштирокчилари таркибидан чиқаётганида асосий воситалар билан ҳисоб-китоб қилиш муносабати билан асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан кўрилган молиявий натижа (фойда ёки зарар), қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинган ҳолда, чиқиб кетаётган иштирокчиларнинг қарзларини уларнинг улушлари бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун берилаётган асосий воситаларнинг қиймати билан чиқиб кетаётган асосий воситаларнинг қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги, резерв капитални ҳисобга олиш ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган асосий воситаларни қайта баҳолаш натижаларига (сальдога), яъни аввалги қўшимча баҳолашлар суммаларининг ушбу асосий воситалар объектини аввалги арзонлаштиришлар суммасидан ошишига тузатилган фарқ сифатида белгиланади.


47. Берилаётган асосий воситалар қиймати чиқиб кетаётган иштирокчиларнинг улушлари бўйича қарзлари суммасидан ошиб кетса, фарқ чиқиб кетаётган иштирокчилар томонидан қопланади.


48. Унитар ва бошқа корхона ҳамда ташкилотларда иштирокчи юридик шахс иштирокчилари таркибидан чиқаётганида асосий воситалар билан ҳисоб-китоб қилиш муносабати билан асосий воситаларни балансдан ҳисобдан чиқариш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:


а) чиқиб кетаётган иштирокчилардан уларнинг улуши бўйича қарзларини ҳисоб-китоб қилиш учун асосий воситаларни бериш:
"Чиқиб кетаётган муассислардан уларнинг улуши бўйича қарзлар" 6620-ҳисобварағи дебети - чиқиб кетаётган иштирокчилардан уларнинг улуши бўйича қарзи суммасига;
турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи ҳисобварақ (4800) дебети - берилаётган асосий воситалар қиймати билан чиқиб кетаётган иштирокчилардан уларнинг улушлари бўйича қарз суммаси ўртасидаги фарқ сифатида белгиланадиган чиқиб кетаётган иштирокчилар томонидан қоплаш суммасига;
"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" 9210-ҳисобварағи кредити - чиқиб кетаётган иштирокчилардан уларнинг улуши бўйича қарз бўйича ҳисоб-китоб учун бериладиган асосий воситалар қиймати суммасига;
б) қўшилган қиймат солиғи ҳисоблаб ёзилганда:
"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" 9210-ҳисобварағи дебети;
"Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)" 6410-ҳисобварағи кредити;
в) асосий воситаларнинг дастлабки қийматини ҳисобдан чиқарганда:
"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" 9210-ҳисобварағи дебети;
асосий воситаларни ҳисобга олиш ҳисобварағи (0100) кредити;
г) асосий воситаларнинг жамланган эскиришини ҳисобдан чиқаришда:
асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи ҳисобварақ (0200) дебети;
"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" 9210-ҳисобварағи кредити;
д) резерв капитални ҳисобга олиш ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган асосий воситаларнинг ушбу объектини қайта баҳолаш натижалари суммасига (сальдога):
"Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" 8510-ҳисобварағи дебети; (АВ 12.05.2010 й. 1401-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши)
"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" 9210-ҳисобварағи кредити;
е) иштирокчи юридик шахс иштирокчилари таркибидан чиқаётганида асосий воситалар билан ҳисоб-китоб қилиш муносабати билан асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган фойда суммасига:
"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" 9210-ҳисобварағи дебети;
"Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган фойда" 9310-ҳисобварағи кредити;
ж) иштирокчи юридик шахс иштирокчилари таркибидан чиқаётганида асосий воситалар билан ҳисоб-китоб қилиш муносабати билан асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар суммасига:
"Бошқа операцион харажатлар" 9430-ҳисобварағи дебети;
"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" 9210-ҳисобварағи кредити.

Download 224,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish